Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Узлуксиз таълим босқичларида ўзбек тилининг ўқитилиши

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Ақиева Халима, Рўзибадалова Садоқат Мустафақуловна, Шукурова Давлатбиби Мамаражабовна, Ашурова Малика Шуҳрат қизи
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1982
Показать PDF версию Узлуксиз таълим босқичларида ўзбек тилининг ўқитилиши

Ақиева Халима
Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими
ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси,

Рўзибадалова Садоқат Мустафақуловна
Сариосиё тумани 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Шукурова Давлатбиби Ражабовна
Сариосиё тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Ашурова Малика Шуҳрат қизи
Сариосиё тумани 49-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Узлуксиз таълим босқичларида ўзбек тилининг ўқитилиши Ўзбек тилини республикамизнинг давлат тили сифатида қуйидаги таълим босқичларида узлуксизлик тамойили асосида ўқитилади: 1. Ўзбек тилини умумий ўрта таълим босқичида ўқитиш: — ўзбек тилини миллий мактабларнинг бошланғич синфларида (1-4- синфлар), ўрта ва юқори синфларида (5-9- синфлар) она тили сифатида ўқитиш; -ўзбек тилини таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг бошланғич синфларида (2-4-синфлар), ўрта ва юқори синфларида (5-9 синфлар) давлат тили сифатида ўқитиш;

2. Ўзбек тилини ўрта махсус таълим босқичида ўқитиш: — ўзбек тилини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг миллий гуруҳларида она тили сифатида ўқитиш;

— ўзбек тилини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг таълим рус ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган гуруҳларида давлат тили сифатида ўқитиш;

3. Ўзбек тилини олий таълим босқичида ўқитиш:

— ўзбек тилини филологик олий таълим муассасаларининг миллий гуруҳларида она тили сифатида ўқитиш; — ўзбек тилини филологик олий таълим муассасаларининг таълим рус ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган гуруҳларида давлат тили сифатида ўқитиш;

— ўзбек тилини нофилологик таълим муассасаларининг таълим рус ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган гуруҳларида давлат тили сифатида ўқитиш. Маълумки, тил таълимида ҳар бир таълим босқичида маълум бир ҳажмдаги билимларни ўзлаштириш кўзда тутилади.

Ўзлаштирилиши лозим бўлган билимлар асосини эса ўқув дастурида кўрсатилган фонетик, лексик, грамматик маълумотлардан иборат тил материаллари ташкил қилади ва улар давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ ҳолда ҳар бир таълим босқичи учун алоҳида тақсимланади. Таълим жараёнида ўқувчи-талабаларда ушбу билимлар асосида нутқий кўникмалар ҳосил қилдириб борилади. Ушбу билимлар босқичлар ўртасида тўғри тақсимланмаса, таълим мазмунининг узвийлиги ва узлуксизлигига эришиб бўлмайди.

Нутқий кўникмалар нутқ фаолиятининг 4 асосий тури: ўқиш, тинглаб тушуниш, гапириш ва ёзиш кўникмалари орқали юзага келади ва ўқувчиларнинг олган билимларини амалий нутқий фаолиятда собитқадамлик билан мустақил равишда қўллай олиш қобилиятини — нутқий малакани ҳосил қилишга ёрдам беради.

Таниқли психолог И.А.Зимняя таърифича, «малака машқлар натижасида ҳаракатларнинг юқори мукаммалликка эришуви ва нутқий жараёнларнинг автоматлашувидир».

Ҳақиқатан ҳам, сўзлашиш, мулоқот юритиш жараёни фикрни лексик, грамматик ва фонетик жиҳатдан расмийлаштиришнинг энг самарали даражасини — юқори даражада автоматлашган нутқий кўникмаларни, яъни нутқий малака ҳосил қилинишини талаб этади.

Нутқий мулоқотда нутқий малаканинг ҳосил қилиниши коммуникатив мақсаднинг асосини ташкил этади, чунки айнан тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзиш кўникмамалакалари орқали иккинчи бир тилда ўзаро ахборот алмашиш, оғзаки ва ёзма мулоқот юрита олиш малакаси вужудга келтирилади.

Демак, нутқий жараён бири-бирига боғлиқ бўлган ва ўзаро таъсир қилиб турадиган қуйидаги 3 омил: тил бирликлари ва уларнинг ўзаро боғланишини ўргатувчи грамматик билимлар, ушбу бирликлар ва қоидаларни амалий қўллаш кўникмалари ҳамда ўз фикрларини янги вазиятда эркин ифодалаш учун ўрганилган билимлардан фойдалана олиш малакаларидан ташкил топади.

Шу уч омил биргаликда амал қилгандагина нутқий фаолиятни юзага келтиради. Айнан шу омилларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш тилга ўргатишнинг асоси ҳисобланади.

Бунда уларнинг тизимли равишда берилиши, тил бирликларининг ўзаро синтагматик ва парадигматик алоқадорликда, боғлиқликда бўлиши айниқса муҳимдир. Нутқий мулоқот жараёнида инсон ана шу боғлиқликларни комплекс ҳолда, яъни тинглаш, ўқиш ва маъноларини тушуниш бирлигида қабул қилади.

Нутқий фаолиятнинг ушбу турлари бир-бирига боғлиқ ҳолда босқичдан-босқичга ўзаро узвий боғлиқ ҳолда ўзлаштириб борилиши узвийлик ва узлуксизликни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Юсупова Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили дарсларида юксак маънавиятли шахс тарбияси. — Т.: Баёз, 2010.
  2. Юсупова Ш. Ўзбек тили ўқитиш методикаси (амалий ва лаборатория машғулотлари учун ўқув қўлланма). — Т.: Ўзбекистон миллий кутубхонаси, 2012.
  3. Йўлдошев Р.А. Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқини уларни кўп гапиртириш орқали ўстириш методикаси (монография). — Т.: Фан ва технология, 2012. −214 б.
  4. Юсупова Ш. Она тили ўқитишда интерфаол усуллар ва компьютер дастури (ўқув-услубий қўлланма). — Т., 2013.
  5. Yo‘ldoshev R. A. Ta‘lim rus tilida olib boriladigan maktablarda o‘zbek tilini o‘qitish metodikasi. — Т., 2015.- 157 б.
  6. Muxitdinova X. S. Тil ta‘limining хаlqarо kompetensiyaviy talablarini o‘zbek tiliga joriy etishga doir mulohazalar // Тil va adabiyot ta’limi, 10- son. — T., 2015. — 15-16- b.