Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт фанининг мазмун ва қурилиши

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Тўрахонова Муяссар, Бердиева Шаҳноза, Хўжакелдиева Шодия, Пардаева Насиба
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №10 2018»  (октябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1747
Показать PDF версию Умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт фанининг мазмун ва қурилиши

Тўрахонова Муяссар
Узун тумани 19-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Бердиева Шаҳноза
Термиз тумани 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Хўжакелдиева Шодия
Олтинсой тумани 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Пардаева Насиба
Термиз шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Мустақиллик йилларида "Таълим ҳақида«ги қонуннинг, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» нинг қабул қилиниши ана шу вазифаларни амалга оширишига қаратилган жиддий қадамдир. Бу борадаги энг асосий мақсад баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.

Ҳар томонлама баркамол етук авлодни санъатсиз, хусусан адабиётсиз тарбиялаш тасаввурга сиғмайди. Ўқувчиларнинг адабиёт дарсларида бадиий асар билан танишиши уларнинг юксак ахлоқий маънавий қадриятлар билан танишишига, шу соҳадаги эҳтиёжларнинг тарбиялашига имкон беради.

Анъанавий таълимда ўқитувчи илм берувчи, тарбияловчи, ўкувчи эса билим олувчи ҳамда тарбияланувчи шахс: таълимнинг асосини дарс ташкил этади. Дарснинг мақсади уни ташкил этиш ва олиб боришда қўлланиш илғор метод ва усулларга кўра таълимнинг натижаси, яъни сифати юзага келади. Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларининг асосида муайян фандан ўқув дастурига кўра энг кўп даражада билим эгаллаш, маънавий жихатдан тарбиялашни ташкил қилади.

Бугунги таълимда ўқувчи фаолиятини жонлантириш унинг ижодий қобилиятини ўстириш, мустақил амалий иш юритиш малакасига эга қилиш муҳим ҳисобланади.

Ифодали ўқиш.

Адабий ўқиш барча жанрлардаги адабий асарларни ифодали ўкиш қоидаларига биноан равон нутқда, ифодали, тушунарли ва жозибали тарзда ўқишдир. Ўқувчи асарни ифодали ўқиётган шахс шу асарнинг мазмунини тингловчига етказишга ундан бадиий завқ олишга таъсир кўрсатади.

Адабиёт дарсларида хамиша ифодали ўқишдан фойдаланилади. Агар дарс ифодали ўқиш дарси сифатида ташкил этилган бўлса, бу метод сифатида намоён бўлади. Агар дарс маълум асар таҳлилига бағишланган бўлса ифодали ўқиш усул сифатида қўлланилади. Метод кенг маънодагши тушунча бўлиб ўқувчиларни маълум ижодий ишга йўллаш ёки муайян билимлар беришдаги ўқитувчи қўлланиладиган таълим воситасидир.

Ижодий ўқиш.

Маълум асардан парчаларни матн мазмунини умуман ўзгартирмасдан ўқишдир. Масалан: "Юлдузли тунлар«дан...умумий мазмунини сақлаган ҳолда ижодий ўкиш мумкин. Шарҳли ўқиш усулидан классик матнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда фойдаланилади. Ўқитувчи хар бир байт мазмунини шарҳлаб, тушунтиради, изоҳ талаб сўзларга изоҳ беради. Ролларга бўлиб ўқиш усулидан саҳна асарларини ёки насрий асарларни ўрганишда фойдаланилади. Жўр бўлиб ўқиш усули таълимнинг бошланган бўгинларида қўлланилади ва ўқувчини умуман китоб ўқишга ўргатилади. Сценарий ўқиш усулидан таянч ва юқори синфларда фойдаланилади.

Матнни ўқиб ўрганиш асосида сценарий тузиш амалга оширилади. Бу усул матнни мустаҳкам ўзлаштириш ва қайта ҳикоялашга ёрдам беради. Маъруза методидан асосан юқори синфларда фойдаланилади. Сарҳисоб мавзулар, даврларга обзор бериш, маълум ёзувчининг ҳаёти ва ижодини монографик тарзда ўрганишда маъруза методидан фойдаланилади.

Суҳбат методи.

Агар дарснинг қурилиши ўқитувчи ва ўкувчи ўртасидаги адабий мулоқотга асосланса ва унда ўқитувчининг ўкувчи ўртасидаги савол-жавоблар, айрим пайтларда мунозаралар етакчилик қилса, бундай дарс суҳбат методига таянади.

Тадқиқот методи.

Синфда ўкиб ўрганилган ижодкор услубининг янги қирраларини ўрганишда тадқиқот методидан фойдаланилади. Таянч сифнларда адабиётни ўрганишда бадиий асар қисмлари бўйича режалар туздирилади. Юқори синфларда эса монографик мавзуларни ўрганиш жараёнида ўкитувчи ўз маърузасининг режасини беради. Мазкур режаларда белгиланган масалаларга оид адабиётлар кўрсатилади. Ўқувчилар қўшимча адабиётлар, матбуот материаллари ёрдамида режадаги масалаларни тўлдирган ҳолда ўрганадилар. Мустақил ҳолда, иншо, баён адабий тақриз тайёрлайдилар.

Изланиш методи. Бу метод тадқиқот методига ўхшаб кетсада ундан фарқли томонлари ҳам бор. Ўхшаш жиҳати: ҳар иккала метод ўқувчиларнинг ижодий изланишларини ривожлантиришга хизмат қилади. Фарқли томони: тадқиқот методини қўллашда ўқитувчи, бошловчи йўналтирувчи ва дарсни якунловчи сифатида ҳаракат қилса, изланиш методида вазифаларни топширувчи ва текшириб, баҳолаб ўкувчиларни рағбарлантирувчи сифатида кўринади.

Изланиш методи

адабий конференциялар учрашувлар, назарий дарсларда ўқувчиларнинг мустақил ижодий ишларини тайёрлашда (реферат, тақриз, адабий ижодий ишлар) кўпроқ фойдаланилади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. И.Султонов. Адабиёт назарияси. Т., Ўқитувчи, 1980 йил 20-бет. Н.Ҳотамов., Ж.эсанов., А.Иборҳимов. Адабиёт ўқитиш методикаси.Т., Ўқитувчи, 1992 йил, 10-бет.
  2. К.Йўлдошев. Ўқитувчи китоби. Т., «Ўқитувчи», 1997 й.
  3. Педагогика. Т., «Ўқитувчи», 1993 й. 24. С.Долимов. таълимий баён ва иншо. «Ўқитувчи», 1973 й.
  4. Ю.К.Бабанский. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари. Т., «Ўқитувчи», 1990 й.
  5. М.Мирфаёзов. 4-8 синф адабиёт дарсларида кўргазмалилик. Т., «Ўқитувчи», 1986 й.