Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Умумий ўрта таълим бошланғич синф ўқитувчисининиг педагогик-психологик билимларининг кўникмалари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Абдуллаева Манзура Абдулхакимовна, Холмуротова Раъно Абдирахмоновна, Муратова Сулув Хуррамовна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №10 2018»  (октябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1566
Показать PDF версию Умумий ўрта таълим бошланғич синф ўқитувчисининиг педагогик-психологик билимларининг кўникмалари

Абдуллаева Манзура Абдулхакимовна
Қизириқ тумани 16-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Холмуротова РаъноАбдирахмоновна
Музработ тумани 27-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Муратова Сулув Хуррамовна
Музработ тумани 27-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Ўқувчиларни инсонпарварлик руҳида тарбиялашда табиий- математик фанлар цикли муҳим роль уйнайди. Умумий таълим мазмуни ўқувчиларни ҳар томонлама руҳий ривожланшга, уларда турли ҳил тафаккурни ривожлантиришга каратилган.

Ҳар бир ўқув предметини ўрганиш боланинг материални ангаш жараёнини, уни эслаб қолишни, таъсирчанликни фаоллаштирувчи, тафаккурни, нутқ ва тасаввурни ривожлантирувчи руҳий диққатни яратишга имкон беради. Айниқса, билиш жараёнида бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган тафаккурнинг турларини ривожланириш жуда муҳимдир.

Тажрибага асосланган тафаккур умумлаштириш ва ҳулосалар учун тирик мушоҳада, дастлабки маълумотларн йиғиш вазифасини бажаради. У болаларни реал воқеаларни, ходисаларни ўқишга, уларни қайд қилиш ва йиғишга ўргатади. Абстракт тафаккур ажратиб олинган воқеа, ходисаларларда уларнинг моҳиятини кўра билишга, аниқлашга имкон беради. Ўқув предмети мазмунини тузиш педагог амалиёт шу фаннинг асосий категория, тушунчаларининг ривожланиш мантиқини ҳисобга олади. Шу билан бирга, ўқитувчи ва психологлар ўқувчилар томонидан материални ўзлаштиришнинг ёш хусусиятларини ҳисобга оладилар.

Санъат соҳасидаги умумий ўрта таълим мазмуни ўз ичига ғоявий томони ва тўкис бадиий шакли бирлигини ҳосил қилувчи асарларни ўз ичига олади. Бадиий жиҳатдан бўш, ғоявий жиҳатдан ҳақиқатта тўғри келмайдиган асарлар болаларнинг руҳиятига таъсир қила олмайди, тасаввур ва тафаккурни ривожлантирмайди, гўзаллик ва бадбашаралик тўғрисида тасаввурни шакллантира олмайди. Болалар билан ишлашда санъат асарларининг чин бадииийлигини ҳисобга олиш, шакл ва мазмуннинг бирлиги, маънавият ва хақчиллик принципларини амалга оширишда муҳимдир.

Бола шахсини ҳар томонлама маданий ривожлантириш, инсоният яратган барча маданий бойликларни билиш билан ўз хотирангни бойитсанггина маданиятли бўласан деган фикрга асосланган. Айникса тасаввурни уйғотувчи, рухий кечинмаларни фаоллаштирувчи, шу билан бирга фикрларни уйғотувчи асарлар жуда тарбиявийдир. Бундай умумлаштириш болани билиш ва рухий ривожланишнинг янги поғонасига кўтаради. Шу асосда формал мантиқий тафаккур, турли воқеа-ҳодисалар ўртасида алоқалар ва боғлиқликларни кўра билиш ва ўргана олиш кўникмалари мустаҳкамланади ва ривожланади.

Ўқувчи қарама- қаршиликларни топа билиш, уларнинг ривожланиш йўналишларини тўғри тушуниш ва уларни ўз вақтида ечиш йўлларини топишни ўрганади. Диалектик тафаккур жамият ҳодисаларини унинг барча алоқа ва воситаларида кўриш қобилияти билан узвий боғлиқ. Умумий ўрта таълим келажакда болаларга хоҳлаган фанни эгаллаш имконини берувчи билимлар асосини яратади. Ўқув предмети фанларнинг мустаҳкам асосига эга, замонавий илмий маълумотларни тушунишга етаклайди, фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга олиб келади.

Умумий ўрта мактаб учун фақат ҳозирги кунда очилган нарсалар эмас балки, аввалом бор, фаннинг асосини, назарий ўрнини ташкил этувчи нарсалар ҳам зарур. Бундан ташқари ҳар бир умумтаълим предмет ўқувчиларга халқ хўжалиги эҳтиёжларини ҳисобга олувчи ўқув материалининг политехник табиатини ёритиб беришга йуналтирилган. Барча ўқув предметларининг политехник мазмуни, ҳаёт билан боғлиқлиги ўқувчиларни ишлаб чиқаришда қатнашишига асосий энг оддий иш қуроллари билан ишлашга йўналтиради. Бу билан умумий ривожланишнинг чуқур асослари, касб танлаш асослари ўргатилади. Фан қарама-қаршиликларда ривожланади. Улар билан мулоқат қилганда ўқувчилар бадиий маълумотлар оқимини мустақил ҳал қилиш ва уларга тўғри баҳо беришга ўрганадилар. Умумий ўрта таълим учун даврни яхши ёритиб берувчи маънавий тарихий аҳамиятга эга асарларни танлаш керак. Бундай асарлар болани даврнинг маънавий ҳаётига олиб киради. Турли нуқтаи назарларда ва турли образлар орқали улар типик ҳаётий воқеа ва ҳодисаларни кўрсатади, ўтиб кетган замонлар ва бўлиб ўтган жангларнинг тўлиқ тасвирини кўрсатади. Шунинг учун умумий ўрта таълимда ўзаро алоқалар ва ўзаро тўлдиришлар катта аҳамията эга. Болаларнинг ёш хусусиятлари мураккаб образли хулосалар чиқаришга тўсқинлик қилмайди. Меҳнат таълими мазмуни ва мундарижасини ажратиш ҳам ўз хусусиятига эга.

Меҳнатни фан билан мактабда ўрганиладиган ўқув предметлари билан узвий боғлаш мумкин, ҳамда меҳнатнинг ўқув-ижодий хусусияти илмий билимлардан фойдаланиш жараёни орқали амалга оширилади. Ижтимоий фойдали меҳнат жараёнида ўқувчилар олдига олинган билимларни амалда қўллаш вазифаси юкланади. Ва ниҳоят, болалар меҳнатининг мазмуни ва ташкил этишни аниқ маҳаллий ишлаб чиқариш, халқ хўжалиги эҳтиёжларига таянган ҳолда. , замонавий касблар талаблари асосида тузиш керак. Бундай меҳнат ўқувчиларни умумий меҳнат ва конкрет касбий кўникмалар билан таништиради, меҳнатни фан асосида ташкил килишни, бир мутахассисликдан иккинчисига ўтишни таъминлайди. Механизатор, чилангар, деҳқон, молбоқар касблари ўқувчиларни замонавий касбларга йуналтиради, болаларнинг умумий ривожланишига, ишчи психологиясини шакллантиришга ёрдам беради. Умумий ўрта таълим мазмунининг умумий ва ўзига хос принциплари шулардан иборат. Интеграция-ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга янги ёндошув. Ўқув жараёнида интеграцияланган таълимдан фойдаланишга катта ахамият бериляпти.

Интеграцияланган дарсларнинг тузилиши ўрганишнинг барча босқичларида ўрганилаётган материалларнинг аниқлигини ва изчиллигини, пухта ўрганилганлигини ва ўзаро мантиқий алоқаларини талаб қилади. Бунга дастурдаги ўқув материалининг ихчам ва йиғик эканлиги, ундан ташкари ўқув материалини ўрганишнинг ташкил этишнинг баъзи замонавий усулларини киритиш орқали эришиш мумкин. Масалан: 1-ва 2-синфдаги «Атроф-олам билан танишиш» курсининг барча мавзулари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. 3- ва 4- синфдаги «Табиатшунослик » дарслари «Атроф олам билан танишиш » курсини давом эттиради. Унинг дастурига табиат ва инсонлар меҳнатидаги мавсумий ўзгаришларни кузатиш киритилган. Ўқувчилар томонидан атроф оламни ўрганиш, ўқиш, нутқ ўстириш, математика, меҳнат таълими дарсларида давом этади. Шундай экан, «Атроф 60 олам билан танишиш» курси предметлараро алоқалар ўқитувчига барча ўқитилаётган дарсларда атроф олам ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш бўйича иш олиб боришга имкон беради.

Бошланғич мактабдаги ҳар бир предмет бу интеграцияланган курс, мазмун жиҳатдан улар табиий — математик цикл фанлари билан узвий боғлиқ, бу кичик мактаб ўқувчилари учун тушунарли бўлган атроф-муҳит ҳақидаги билимларни ўзлаштиришни таъминлайди. Бу ёшдаги болаларда табиатни ўрганишга бўлган фақат эмоционал жозиба эмас, билим олиш мотивлари билан боғлиқ. Ўқувчиларнинг бу хусусиятини ҳисобга олиб, қизиқишларини қувватлаш учун билим олишга бўлган эҳтиёжларини янги мазмун билан тўлдириб туриш керак. Бу ўқувчиларга ҳаётдаги ўзаро алоқаларни очиб беришга ҳамда табиатдаги турли-туманликсиз инсон яшай олмаслигини тушуниб етишга ёрдам беради. Предметлараро алоқаларни амалга ошириш-интеграция турларидан биридир. Тошкентдаги 41-мактаб ўқитувчиси болалар нутқини ўстириш учун табиатшунослик, ўқиш, хуснихат ва математикадан фойдаланади. Табиат билан таништирувчи дарсларда бу мақсаднинг танланишини қуйидагича тушунтириш мумкин: Бу ҳолатда нутқ ўстириш эркин шароитда, ҳозир ўқилаётган объектларга бўлган жонли қизиқиш асосида ўтади. Табиатшунослик, ўқиш, хуснихат ва математика нутқ ўстириш учун катта имкониятлар яратади.

И. Г. Песталоцци таъкидлаганидек «. . . ақл нотинч сезгили идрок қилишдан аниқ тушунчаларга кўтариладиган » манбадир, Бу тушунчаларни англаш эса нутқ санъати билан бирга юради. Еркин табиат образлари болада мантиқ билан бирга таъсирчанликни ҳам ривожлантиради. Ҳар бир дарсда нутқ ўстириш масалалари ҳал қилинади, бунда ўрганилаётган материалнинг ўзига хослиги ва нутқ ўстириш масаласини танлашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олинади.

Ўқувчилар бундай дарсларни жуда яхши кўрадилар. Улар кўп янги, керакли тушунчалар беради, тасаввурларини тартибга солади, ўқувчилар бошқа дарсларда олган билимларидан фойдаланишлар зарур бўлган холатларни яратади. Бундай ҳолатда болалар ўрганилаёттан материални яхшироқ ўзлаштирадилар, билимлар тизим холига келади ва ўқувчилар учун жуда зарур бўлиб қолади. Шу билан боғлиқ интеграцияланган дарс таклиф килинади, у ўқувчилар учун тушунарли ва олинган билимларни янги ўқув шароитида ишлата билиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради.

Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон Давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон.Т, 2016 й.
  2. Каримов И. А Гармонично развитое поколение — основы прогресса Узбекистана. Т, 1997г.
  3. Каримов И. А Узбекистан устремлений в 21 век «Доклад » Президента Республики Узбекистан на ХИВ сессии Олий мажлиса (ЩИТ 1999г. № 418)
  4. Амоношвили Ш. К «Каждому ребенку-индивидуальный подход» Воспитание основы (начальная школа 1991г). Бухарева Л. Н. Интеграция учебных занятий в начальной школе на краеведческой основе (начальная школа 1991г № 8).
  5. Давидов В. В. Обобщаюшие обучение М. Просвищение 1980г.
  6. Занков Л. В. Усвоение и развитие младших школьников. М. Просвещение 1965г.
  7. Карплал Р. «Естественно научные дисциплины в начальной школе» (перспективы 1982г. № 1-2) Калягин Л. Л, Алексинка О. Л. «Интеграция школьного обучения» (начальная школа 1990г. № 9)
  8. Кузмин Л. Л. , Зырина С. В. , Малгорова О. В. Проверочные задания по темам " Растения весной«, «Насикомые и птицы весной». М. Просвищение 1991г.
  9. Мавлянова Р. А. Обучение в 1-ом классе. Пособие для учителей в начальных школах. Т.