Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Тинчлик ва осойишталик хавфсизлигимизнинг муҳим кафолатидир

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Рахимов Бахтиёр Эшқуватович
Рубрика: Политические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №5 2016»  (май)
Количество просмотров статьи: 2923
Показать PDF версию Тинчлик ва осойишталик хавфсизлигимизнинг муҳим кафолатидир
Рахимов Бахтиёр Эшқуватович. , Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим  юрти  ўқитувчиси



Аннотация. Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида Маразий Осиё ҳудудида тинчилик ва барқарорликни таъминлашдаги сиёсатининг мазмун моҳияти очиб берилади. Мамлакат осойишталик ва хавфсизлигини таъминлашнинг принциплари, стратегик ҳамда комплекс чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар. Кoнституция, миллий давлатчилик, маънавият, стратeгия, тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, қадриятлар, миллий ғоя.

РЕ3ЮМЕ. В данной статье речь идет сути и значении политики Узбекистана в обеспечении мира и стабильности в регионе Центрально Азии. А также, раскрывается принципы, стратегические и комплексные меры в обеспечении безопасности и стабильности внутри страны.

Ключевые слова. Конституция, национальная государственность, духовность, стратегия, спокойствие, стабильность, благополучие, ценности, национальная идеология.

SUMMARY. This article deals with the essence and significance of the policy of Uzbekistan in ensuring peace and stability in the region of Central Asia. Also, disclosed principles, strategic and comprehensive measures to ensure security and stability in the country.

Keywords. The Constitution, national statehood, spirituality, strategy, tranquility, stability, prosperity, values, national ideology.

 

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда янги ҳаёт, миллий давлатчилигимизнинг янги, мустаҳкам пойдеворини барпо этишда эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш энг долзарб масалага айланди. Чункни, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимиз, бунёдкорлик ишларимизнинг самарадорлиги биринчи навбатда халқ маънавиятининг тикланиши, бой тарихий меросимизнинг чуқур ўрганилиши, кўп асрлик миллий анъана ва урф-одатларимизнинг сақланиши, маданият ва санъат, фан ва таълим-тарбия соҳаларининг ривожиланишида стратегик муҳим вазифлар қаторидан жой олганлиги барчамизга аён. Буларнинг барчаси жамият фуқаролари тафаккурининг ўзгариши ва юксалиши билан чамбарчас боғлиқди.

Шу боисдан ҳам, ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, ён-атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил ёндаша оладиган, айни замонда шахсий манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган, ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялаш вазифаси истиқлол йилларида биз учун ҳал қилувчи масалага айланди. Таъкидлаш жоизки, бу жараён юртимизда ўта мураккаб шароитда - мустабид шўро тузуми барбод бўлган ва янгича ижтимоий муносабатлар қарор топаётган кескин бир вазиятда юз берди. Мана шундай ўта қалтис ва мураккаб бир даврда юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни асраб қолиш, Марказдан бўлаётган турли зарарли таъсирлардан халқимизни ҳимоя қилиш, ўз мустақил сиёсатимизни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида 1990 йилнинг 24 март куни республика Олий Кенгашининг биринчи сессиясида президентлик бошқаруви жорий этилди. Таъкидлаш жоизки, ўшанда СССР ҳудудидаги республикалар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда мана шундай юксак лавозим жорий этилган ва шу тариқа биз юртимизни мустақиллик йўлига бошлаган дастлабки қадамни қўйган эдик (1.  Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: Маънавият, 2008. – Б. 52.) Ҳа, албатта, Ўзбекистонда тинчик ва осойишталик хавфсизлигини кафолатлашда президентлик бошқарувини ташки этилиши энг катта муҳим сиёсий воқеа бўлди.

Шу билан бирга, тариxан жуда қисқа муддатда Асoсий қoнунимиз – Ўзбекистoн Рeспубликаси Кoнституцияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бу қoмусий ҳужжатда мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асoсий тамoйиллари аниқ ифoдалаб бeрилди. Бутун дунё ҳуқуқий демократик давлатларида тан олинган давлат ҳoкимиятининг қoнун чиқарувчи, ижрo этувчи ва суд тармoқларига бўлиниши энг муҳим тамoйиллари жорий қилинди. Шунингдек, инсoн ҳуқуқларининг давлат манфаатларидан, умумэътирoф этилган xалқарo ҳуқуқ нoрмаларининг эса миллий ҳуқуқий мeъёрлардан устунлиги ҳам Кoнституцияда муҳрлаб қўйилди.

Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлининг 25 йилллигида жуда кўп мураккаб ва таҳликали замонларни ўз бошидан кечирди. Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик ва қарама-қаршиликлар тобора кучайиб бораётгани барчамизга маълум. Айниқса, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликка энг катта хавф-хатар – бу Афғонистонда 37 йилдан ортиқ давом этаётган уруш барча давлат раҳбарларини ҳушёрликка давъат қилмоқда. Афғон фожиасини бошқалардан ҳам кўра унга яқин бўлган ўзбек халқининг ҳам тинч ва фаровон турмушига салбий таъсирини ўтказади. Бу борадаги Ўзбекистон ўз қатъий позициясига ва ёндашувига эга эканлигини барча давлат раҳбарларига маълум. Чунки, бу борада давлатимиз раҳбари кўп маротаба нуфузли халқаро минбарлардан туриб, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат борасидаги позициясини аниқ ва равшан баён қилиб берган.

Ўзбекистон ён қўшниси бўлган Афғонистон давлатининг ички ишларига аралашмаслик, афғон халқи ишонч билдириб сайлаган ҳукумат билан ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тинч-тотув бўлиб яшашни ўзига маъқул деб билади. Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, бу минтақани барқарор хавфсизлик ҳудудига айлантиришни Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналиши этиб белгилаб олган. Шу билан бирга Ўзбекистон интеграция жараёнлари ва бозор ислоҳотларини ривожлантиришга, Марказий Осиё минтақасида умумий бозорни шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратади. “Минтақамиздаги ҳозирги мавжуд аҳволни реал ва холис баҳолар эканмиз, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва қайта тиклаш борасида давом этаётган ижобий жараёнлар билан бир қаторда, минтақада стратегик мавҳумлик сақланиб қолаётганини ҳам тан олишга тўғри келади”.(2 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. 14-жилд. Т.: Ўзбекистон, 2006. – Б. 38.)                                                       

 “Ўзбекистонда яшаётган барча аҳолининг туб манфаатлари, тинчлиги, осойишталиги ҳисобга олинган ҳолда ўзига хос ижтимоий сиёсат юритилмоқда. қўллашимиз мумкин. Бизга тинчлик ва осойишталик керак. Биз ҳар бир оиланинг тинч-тотув яшаши тарафдоримиз ва шунга интилаётган, шуни таъминлайдиган сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз. Яна бир бор сизларга мурожаат қиламан. Шундай оғир синовдан ўтаётган бир пайтда халқимиз сабр-тоқат ва бардош билан, вазмин бўлиб, тинчликни сақлаш мақсадида жипслашиши керак. Бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш керак. Тинчликни бузаётган, ўз манфаатини кўзлаётган ҳар хил шахсларга, муттаҳамларга қулоқ солмасдан, халқимиз ўзи танлаган йўлдан қолмаслиги керак. Юртимиз, халқимиз тарихда жуда кўп синовлардан юзи ёруғ бўлиб чиққанмиз”(3.Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, - 2011. –Б. 368.).

Шу муносабат билан қабул қилинаётган давлат дастурларида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

Биринчидан, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек сақлаш ва мустаҳкамлаш;

Иккинчидан, бугунги кунда халқ фаровонлиги тушунчаси Ватан равнақи ва юрт тинчлиги деган, биз учун энг азиз ва муқаддас бўлган қадриятлар билан биргаликда миллий ғоямизнинг асосий мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш; (4.Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация қилишни қатъият билан давом эттириш йўлида. 21-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2012. – Б. 112. бет)

Учинчидан, бугун диёримизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳити, ёрдам ва кўмакка муҳтож бўлган инсонларни эътиборсиз қолдирмаслик;

Тўртинчидан, биз учун бебаҳо бойлик бўлмиш тинчлик ва осойишталикни, жамиятимиздаги меҳр-оқибат, фуқаролар ва миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳамиша эътиборимиз марказида туриши;

Бешинчидан, ўзаро манфаатларга жавоб берадиган, минтақамизда ва бутун жаҳонда тинчлик ва барқарорликни сақлашга хизмат қиладиган муносабатларни ривожлантириш, барча можароларни тинч йўл билан ечишга ўз ҳиссамизни қўшиш, шу аснода ўз фаоллигимизни янада оширишни устувор вазифа сифатидан белгилаш;

Олтинчидан, бугунги нотинч ва мураккаб замон, яқин ва узоқ ён-атрофимизда, минтақамизда кўпдан буён давом этаётган низо ва қарама-қаршилик, тобора кескинлашиб бораётган вазият бизнинг доимо огоҳ, доимо ҳушёр, сергак ва сезгир бўлиб яшашимизни, хавфсизлигимизга таҳдид солаётган ҳар қандай хавф-хатарларни олдини олишга эришишимиз лозим;

Ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини ислoҳ қилиш ва миллий давлатчилик пoйдeвoрини барпo этиш бўйича ўзига хос стратeгия қабул қилинган бўлиб, у бир неча босқичларни ўз ичига олади. Дарҳақиқат, Ўзбекистoн жаҳoн ҳамжамиятида мунoсиб ўрин эгаллаш, ўз xалқининг тинчлиги ва фарoвoнлигини таъминлашга интилаётган бoшқа давлатлар қатoри ҳoзирги шиддат билан ўзгариб бoраётган мураккаб давр ўртага қўяётган талаб ва савoлларга тўлиқ жавoб бeрадиган, аниқ ва равшан, ҳар тoмoнлама пуxта ўйланган стратeгия ва ҳаракат дастурига эга бўлиши зарурлигини бугун ҳаётнинг ўзи тақoзo eтмoқда.

Бу стратeгия авваламбoр тажрибада ўзини oқлаган демoкратик, сиёсий ва иқтисoдий ислoҳoтлар, ижтимoий ўзгаришларни чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва барқарoрликни мустаҳкамлаш, тинчликсeвар ташқи сиёсат юритиш ва жаҳoн xўжалик тизимига интeграциялашишга қаратилган йўлимизни бундан буён ҳам изчил давoм eттиришни таъминлаши муҳим аҳамият касб этади. Будай ўзгаришларни, аввало, юртимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик, сиёсий-ижтимоий барқарорлик ҳукм сураётганида, мавжуд қийинчиликларга қарамай, жамиятимизнинг барча соҳаларининг ривожланиш суръатлари ўсиб бораётганида яққол кўришимиз мумкин.

Эзгу мақсад ва ниятларимизга эришишнинг энг муҳим шарти - бу юртимиздаги тинчлик, осойишталикни сақлаш, бугун авжига чиқаётган террорчилик, диний экстремизм, гиёҳвандлик, ақидапарастлик каби хавф-хатарлардан огоҳ бўлиш, бир сўз билан айтганда, ўз уйимизни ўзимиз асрашимиз кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтишни ўринлидир. “Ўз уйингни ўзинг асра” деган шиорда жуда катта маъно-мазмун яширинган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, барча жойларда хавфсизлик, тинчликни таъминлашда фуқароларнинг ҳушёр, огоҳ бўлиб яшаши, бир биридан хабар олиши, ўзаро ёрдам бериши эндиликда кундалик иш ва амалий ҳаракатга айланди. “Энг аввало, террорчилик хавфининг жирканч башарасига тик қараб, уни фош этишимиз, бу бало-қазони ўз номи билан аташимиз даркор. Айрим маҳаллаларда турли уйдирма гаплар, варақалар тарқатаётган, ўғрилик, бузғунчилик қилаётган ғаразли кимсаларнинг, дин номидан қабиҳ ният билан даъват юргизаётган баъзи бир бемаза одамларнинг кирдикорларига бепарво бўлиб чидаб юришнинг ўзи бундай қора ниятли кимсаларга кўмак беришдир, деб билишимиз керак. Афсуски, баъзи одамлар мана шундай бемаъни ишларни кўриб кўрмасликка олади, бунинг менга бевосита дахли йўқ, деб ўйлайди. Ваҳоланки, бу каби беғамлик қандай аянчли оқибатларга, оғир фожиаларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу аччиқ ҳақиқатнинг исботини ўз ҳаётимизда ҳам, бошқа мамлакатлар мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз (Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 2002. – Б. 52.)”.

Дарҳақиқат, тинчликни сақлаш, уни мустаҳкамлаш кундалик ишимиз, муқаддас бурчимиз экан, ҳар қайси фуқаро, аввало, ўз вазифасини виждонан адо этиши, шу билан бирга, ғаразли мақсадда қилинаётган ахборот хуружларга, уйдирма ва миш-мишларга берилмасдан, содир бўлаётган воқеаларга очиқ кўз билан қараши, ўз уйи, ўз маҳалласи, шаҳар-қишлоғида осойишталик барқарор бўлиши учун жон куйдириши, мана шу ҳақиқатни чуқур англаб, огоҳлик ва ҳушёрликни ўз ҳаётининг мезонига айлантириши зарур деб ўйлаймиз.

 

Почтовый адрес (обязательно с индексом) и ФИО получателя. Мусаев Мансур Турсунпулатович.  Республика Узбекистан, г.Ташкент, Чиланзарский район, 9-квартал, 2-дом, 40-кв. Индекс: 100124 Сотовый телефон: +99894 6496407 Е-mail: musman1977@mail.ru

С уважением,

Мансур Мусаев Турсунпўлатович.