Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Тарих ўқитишнинг оғзаки методлари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Жумаева Шоира Саттаровна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 2547
Показать PDF версию Тарих ўқитишнинг оғзаки методлари

Жумаева Шоира Саттаровна
Олтинсой тумани 25-умумий ўрта таълим
мактаби тарих фани ўқитувчиси

Тарихий материалларни оғзаки баён килиш бир қанча усул ва туркумларда амалга оширилади. Ўқитиш методларини таърифлашда ўқитувчининг ўқитиши ва ўқувчиларнинг ўрганиши ёки билиш фаолияти усулларидан иборат эканлигини назарда тутиш керак.

Тарихий материалларни оғзаки баён килиш ўқитувчиларнинг фаол фикрлаш асосида ўқувчиларни ўқитишга, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг илмий билимларини ўзлаштириши ва амалда қуллана билишлари, ёш авлод онги ва калбига миллий истиклол ғояларини сингдириш ва уларда миллий истикдол мафкурасини шакллантириш долзарб вазифадир.

Тарихий материални оғзаки баён килиш монолог формада, баён этиш, таърифлаш, тавсифнома бериш, тушунтириш, мухркама килиш, сухбат, кискача баён килиш, ҳикоя килиш, суратлар воситасида таърифлаш, аналитик (булакларга булиб ) таърифлаш ва бошка туркумлар орқали амалга оширилади.

Тарих таълимида ўқитувчининг жонли нутки ўқувчиларнинг куз унгида инсоният хаётининг энг кадимги даврлардан XIX аср бошларига кадар ижтимоий-иктисодий ва маданий ривожланиш тўғрисидаги билимлар киради. Жонли нутқ ўқувчи онгига тез етиб боради, уни маълум хулосаларга олиб келади, тарихий жараённинг крнуниятларини тушунишни осонлаштиради, ўқувчиларга тарихий материалларни таҳлил килиш ва умумлаштириш намунасини кўрсатиб беради.

Ўқитувчининг жонли нутки пухта билим ва малака манбаи бўлиши билан бирга, жуда катта тарбияловчи кучга эга. Ўқитувчи нуткидаги мантиқ урғунинг кучи, далилларнинг жонли ва ишонарли бўлиши ўқувчиларнинг онгига, ҳис-туйғуларига кучли таъсир кўрсатади, уларни фикрлашга ўргатади, маълум хулосаларга олиб келади, тарихий жараённи, унинг кобилиятларини тугри тушунишга ёрдам беради.

Ўқитувчининг жонли нутқи ўқувчиларнинг билим олишидаги бошка манбалар, кургазмали куроллар ва текстларнинг мазмунини тушуниш, улар устида мустакил ишлаш ва фикр юритишга ҳам йул очиб беради.

Ўқитувчи дарс жараёнида, ўқув материалларини оғзаки баён қилиб бериш билан чегараланиб колмасдан, ҳар-хил кўргазмали қуроллар (расм-суратлар, иллюстрация, карикатуралар, қўшимча малумотлар, таркатма материаллар, «аклий хулсум» интернет материаллари, мультимедиялар, ўқув уйинлари) дан фойдаланилади.

Ўқитувчининг жонли нутқи ўқувчиларнинг ўқиш-ўрганиши ва билим фаолиятини бошқаришни, унга раҳбарлик килишнинг методик усуллари ва воситаларини ҳам ўзига мужассамлаштиради. Жонли нутқнинг бу имкониятларидан оқилона фойдаланиш ўқувчилар билимининг пухта ва мустахкам бўлишини ўқувчини мустақил иш ташкил килишга имкон яратади. Ҳикоя методида тарихни баён килиш тарихий воқеанинг тулиқ картинасини очиб беради. Ҳикоя методининг асосий дидактик вазифаси ўқувчиларда тарихий воқеа ҳақида конкрет ва кўрсатмали бўлади.

Ҳикоянинг конкрет булиши ўқувчиларнинг тарихий хрдисалардаги мохиятни ва тарихий макон, тарихий давр, тарихий ижтимоий харакат, уни ҳаракатга келтирувчи кучлари, ижтимоий гуруҳ, табақа, қабила, уруғ, халқ миллат ва уларнинг тараққиёт босқичлари хусусияларини тушуниб олишларига ёрдам беради. Хикоя ёрқин, энг типик муҳим тарихий фактлар асосида тузилади. Ҳикоя тарихий материални баён қилиш методи сифатида асосан қуйидаги холларда:

1. таълим-тарбия жихатидан мухим ва уларни ўрганиш ўқувчилар онгида чукур ва эркин из колдирадиган йирик тарихий воқеаларни баён қилишда;

2. ўқувчиларда янги тарихий хрдисалар хақида мазмунли ва аниқ тасаввур яратиш зарур булган пайтда қулланилади. Ҳикоя ўқувчиларда тарихий воқеалар ҳақида жонли тасаввур яратиш билан бирга уларни маълум умумий хулосаларга ҳам олиб келади. Маъруза методи фақат ажратилган вақтнинг кўп ёки озлиги билан эмас, балки ўзининг мазмуни, ўқитиш ва ўрганишнинг метод ва усуллари жиҳатидан ҳам олий мактаблардаги маърузалардан фарқ килади. Ўқитувчи маъруза мавзуси билан бирга уни баён қилиш режасини эълон қилади.

Ўқитувчи ўқувчиларнинг диккатини маърузада ёш авлод онги ва калбига миллий истиклол ғояларини сингдириш ва уларда миллий истиклол мафкурасини шакллантириш ҳамда аҳлокий жихатдан муҳим булган томонларига каратади, чикарилган хулоса ва умумлашмаларни қисқа ва аниқ ифодалаб беради ва уларни ўқувчилар ёзиб оладилар.

Мактаб маърузасида сухбат методининг элементлари қулланилади. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини жадаллаштириш, уларнинг диққатини маърузанинг мухим жараёнларига жалб килиш мақсадида саволлар куйиб борилади. Мактаб маърузаси баён килинган материал юзасидан якуний суҳбат билан тугайди.

Мактаб маърузасининг ақалли энг мухим жойларини ўқувчилар ёзиб улгуриши учун маъруза нисбатан секин уқилади. Мактаб маърузаси ёш авлод нутқини ривожлантиришда, уларнинг ўз фикрларини эркин айта олишларига имкон беради, мактаб маърузасига методист В.Н.Бернадский томонидан қўйилган асосий талаблар ҳозирги кунда хам уз аҳамиятини йўқотган эмас.Бу талаблар қуйидагилардан иборат эди:

1. Маъруза илмий жихатдан мукаммал бўлиши керак.

2. Маъруза дарслик мазмунидан кенг, уни кўп жиҳатдан конкретлаштирилиши лозим. Маъруза мазмуни дарслик мазмунидан киска ёки айнан шу мазмундан иборат бўлиб кўйилса, уни ўқувчилар бутунлай тингламай қуйишади.

3. Ўқувчиларни ўтмишни жонли идрок этишлари учун маъруза мазмунан кўргазмали бўлиши керак.

4. Маъруза ўқувчиларни фикрлашга ўргатиши, тарихий воқеаларни таҳлил килиш ва умумлаштириш намунасини кўрсатиши, ўқувчиларнинг тарихий фикрлашини тарбиялаши лозим.

5. Маърузанинг ўқувчиларга етиб бориши учун, ўқитувчи ўзининг нутқи устида кўп ишлаши лозим.

Адабиётлар Рўйхати

  1. Ислом Каримов Тарихий хотирасиз келажак йуқ Тошкент. «Шарқ», 1998.
  2. Ислом Каримов Ўзбекистан буюк келажак сари Тошкент. «Ўзбекистон», 1998.
  3. Бабанский Ю.К. «Ҳозирги замон умумий таълим мактабларида ўқитиш методлари» Тошкент. «Ўзбекистон», 1990.
  4. Саъдиев А. Мактабда тарих ўқитиш методикаси Тошкент. «Ўкитувчи», 1988
  5. Саъдиев А. Ўзбекистан халқлари тарихини ўқитиш Тошкент. «Ўқитувчи», 1993
  6. Махкамов С. Тарих дан ўқув уйинлари «Узлуксиз таълим» журнали 2006 № 1.