Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

ТАРБИЯ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИЯЛАР

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Хонтўраева Нафиса Исроиловна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №1 2020»  (январь, 2020)
Количество просмотров статьи: 2917
Показать PDF версию ТАРБИЯ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИЯЛАР

Хонтўраева Нафиса Исроиловна
Норин туман №23 умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Наманган, Ўзбекистон

Мактабда инновациялар масаласини муҳокама этганда, тарбия тизимларида инновациялар ташкил топиши тўғрисидаги масалаларни гапириб ўтмай бўлмайди. Лекин бунинг учун аввал, тарбиявий тизимнинг ички тушунчасини киритамиз. Шундан кейин тарбиявий тиҳзимни фалсафий ва технологик жиҳатларда кўриб чиқишда, инновациялар юзага келишини ўрганамиз.

Шундай қилиб, педагогикада «тарбия» категориясининг бир вақтда, бир неча тушунчалари мавжуд тарбияни ўрганаётган авлодга тарбияни энг муҳим ижтимоий тажрибаларни етказиш бўйича махсус ташкил этилган жараён сифатида тушуниш, энг кенг тарқалган тушунчалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай тарбия жараёнининг асоси, ҳақиқатда,ўқитиш ҳисобланади, деган хулосага келиш тўғри бўлади. Ушбу ҳолатда тарбия жараёни дидактик воситалар билан кўрина бошлайди. Тарбия тизимининг тушунчаси ўзи эса- ўзининг автономлилиги ва кўриб чиқиш ўзлига хослигини йўқотади ва дидактика ичига «тортиб киритилган» бўлиб қолади.

Бу ўз навбатида тарбия тизими ўқувчиларга фақат дидактик сифатида эмас, (ўқитувчилпр, дарслар, дарсликлар, уй вазифалари орқали), балки ижтимоий омил сифатида ҳам болаларнинг атроф-муҳитга жалб этилганлигини орқали ҳам таъсир кўрсатади; Ота-оналар, ўқитувчилар ва болалар ўртасида юзага келадиган муносабатлар орқали; албатта, ҳар бир таълим муассасаларида ташкил топадиган маълум психологик муҳит орқали таъсир кўрсатади.

«Дидактик тизим» тушунчаси педагогикада анча қадимдан шаклланган. Мактабнинг дидактик тизими таълим мақсадлари, ўқиш мазмуни, уни ташкил этишнинг метод ва шакллари орқали ифодаланади. Албатта, тарбиявий мақсадлар ўрганилаётган материал мазмуни, уни етказиш шакли ва методлари, ҳамда шу кабиларни белгилаш орқали ўқитиш жараёнида ҳам амалга оширилади. Лекин тарбиянинг иккинчи тушунчаси мантиқида дидактик тизим —ўзитарбиявий тизимининг — дидактик тизимида иштирок этади, яъни унинг тизими ҳисобланади.

Таълим муассасининг тарбиявий вазифаси биринчи навбатда, ўқувчиларда, ўзини шу дунёда англаб етиш,бошқалар орасида ўз ўрнини топиш билан дунёга , маданиятга, атроф-муҳитга қадриятларни шакллантиришдан иборат. Лекин мана шу вазифани фақат ўқитиш жараёнида амалга ошириб бўлмайди: у индивидуал манфаатларини қондириш билан боғлиқ дам олиш доирасидаги ўйин, меҳнат, ижодий фаолияти билан ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, хусусан тарбия тизими инновацияларини ўрганиш имконияти пайдо бўлади. Уни яратиш ва ривожлантириш жараёнида, ҳар гал қатор аниқ масалаларни ҳал этиш керак бўлади: юқорида номлари келтирилган муаллифлар уларнинг бештасини алоҳида урғу билан кўрсатадилар:

1. Болаларда дунёнинг яхлит ва илмий асосланган кўринишини шакллантириш.

2. Фуқаролик ўзини англашни, ватани тақдири учун жавобгарликни шакллантириш.

3. Болаларни умуминсоний қадриятларга жалб этиш, улар орасида мана шу қадриятларга мос бўлган хулқни шакллантириш.

4. Ўсиб келаётган келажак авлодда, шахс хусусиятлари сифатида преспективликни, " ижодкорликни" шакллантириш.

5. Ўз-ўзини англашни шакллантириш, ўзини амалга оширишда болага ёрдам кўрсатиш.

Албатта, бу масалалар рўйхатини давом эттириш мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, мана шу вазифаларнинг ўзи юқорида санаб ўтилган тарбиялаш вазифаларининг " алоҳидалигини" кўрсатади.

Юқорида баён этилган дидактик қарашлар турли жиҳатларида инновациялар юзага келиши ва шаклланиши имкониятларини чуқур муҳокама қилиш каби, ушбу масала тарбия тизимини фалсафий ва технологик жиҳатларда, кўриб чиқишда тарбиявий инновацияларни қўллаб ўрганамиз.

Тарбия тизимини кўриб чиқиш фалсафий жиҳати-тарбиянинг мазмун-мақсадларини асослашни, уни конкретлаштириш ва тарбиянинг керакли мазмуни билан алоқасини асослаб беришни кўзда тутади. аввал айтганимиздек, бугунги кун қарашлари остида, тарбия тизимида икки- турлича бўлган концептуал (кўп жиҳатдан қарама-қарши) ёндашишлар мавжуд.

Биринчи ёндашиш тарбия — бу ўзига хос мазмунга эга бўлган (фалсафий-педагогик, ғоявий, психологик-педагогик, маънавий ва бошқа) бола шахсига ижтимоий белгиланган ва мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатишга асосланади. Бундай тарбия маълум шаклларда (фронтал, гуруҳли, индивидуал) ва маълум методлар билан амалга оширилади.

"Тарбия таъсир кўрсатиш омили сифатида«ги мана шу парадигмасида педагог барча чоралар билан самарали тарбиявий таъсир кўрсатишга эришиши керак. У (педагог) ўзи ихтиёрсиз, болалар ва ота-оналар тенг қимматли иштирокисиз- мана шу тизимда асосий субъект бўлиб қолади, чунки болалар ва «олиб борувчилар» ролида иштирок этадилар. Албатта, тарбияда тенг ҳуқуқли шерик ҳисобланмайдилар. Бу ерда бола «тарбия предмети» сифатида иштирок этади ва унинг фаоллиги сифатида субъективлик тўғрисидаги мурожаат ҳар гал «кераклигини фаол ўзлаштириш» ёки адаптив фаоллик деб аталувчи хусусиятга эга бўлади.

Бундай ёндашиш илгари келтириб чиқарилган ижтимоийлаштириш категорияси билан тўғридан-тўғри боғлиқ, бунда тарихий ишлаб чиқилган ижтимоий қоидаларни, қадриятлар, муносабатлар, маънавий ва моддий маданият билан муносабат усулларини, инсон томонидан ўзлаштирилиши жараёнини тушунамиз. Умумий қабул қилинган тип асосида ёндашадиган бўлсак, болани тарбиялаш (мана шу мазмунда) -уни катталар дунёсига олиб кириш, умумий қонунлар бўйича «бирга » яшашга ўргатиш демакдир.

Шундай қилиб, ижтимоийлаштириш инсоннинг «адаптик фаоллик» қобилиятига эга бўлишни кўзда тутади ва мақсадга мувофиқ жараёнлар (ўқитиш ва тарбиялаш), мактабгача, мактаб, махсус касб-ҳунар муассасаларида ҳамда тасодифий омиллар (оила, оммавий ахборот воситалари, санъат билан мулоқат қилиш) таъсири остида амалга оширилади.

Бу таъсир кўрсатиш тарбия тизими (ёки ижтимоийлаштириш) инсонпарварликка зид деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки у албатта, авторетар воситалар билан амалга оширилиши шарт эмас. Унда ўқитувчи ва болалар ўртасида, инсонпарварлик муносабатлари мавжуд бўлиши, гуманитар қадриятлар тарғиб қилиниши, гуруҳли ва индивидуал ижодкорлик элементлари татбиқ этилиши мумкин.

Бундан ташқари, таъсир кўрсатиш ушбу тарбия тизими ўзи тарбия жараёнига демократик қадриятлар ва қоидалар киритиши керак (атроф-ҳаётдаги ўзгаришлар ортидан): ҳаётни ташкил этиш демократик усулларини ўзлаштириш (болалар ҳамжамиятидан бошлаб), бошқаларга нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзлаштиришга амал қилиш, бундай ёндашиш, амалда ўсиб келаётган авлод тарбияси билан боғлиқ бўлиб чиқмоқда, чунки боланинг хулқи ва ҳаёти бу ҳолатда тўлалигича ташқи кучлар билан белгиланади. Унда бу танловни амалга ошириш имконияти қолмайди. Етказиш керак бўлган қандайдир тарбиявий мазмун, мана шу тарбиявий стандартдан келиб чиқувчи назарий — ижтимоий — педагогик —- бу нарсаларнинг барчаси боланинг ички «хоҳлайман» истагигагина эмас, балки ташқи «керак» талабига йўналтирилган методларни кўзда тутади. Шунинг учун ушбу тарбиявий тизим қандайдир, жазо ва мажбурлашларсиз, мавжуд бўлиши мумкин эмас.