Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Шахс камолоти ва комилликнинг маърифий йўли

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Назаров Мухиддин, Арипова Зулфия
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №7 2018»  (июль, 2018)
Количество просмотров статьи: 1822
Показать PDF версию Шахс камолоти ва комилликнинг маърифий йўли

Назаров Муҳитдин
Андижон машинасозлик институти доценти

Арипова Зулфия
Андижон машинасозлик институти доценти

«Шахс камолоти ва комилликнинг маърифий йўли». Ушбу мақолада шахс камолотининг қирралари, камолотга эришишнинг маърифий йўли, бу йўлда ўтмиш аждодларнинг маънавий меросининг ўрни ва аҳамияти кўрсатилади.

«Просветительство как путь достижения духовной зрелости личности». В данной статье указаны пути достижения духовной зрелости на основе усвоения духовных ценностей наших предков.

«The of ways of searching spiritual maturity of person». This article is devoted to the anlusis of ways of searching spiritual maturity of person on the basis of learning spiritual values of our ancestors .

Комил инсон тарбияси мустақил ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг сиёсат даражасига кўтарилган вазифаларидан бири. Шундай экан, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг барча асарлари, нутқ ва мақолаларида тарбия масаласи давлат қурилишининг, жамият мафкурасининг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралади. И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», номли асарида «Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устивор соҳаси деб эълон қилганмиз. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз»-деб уқтиради.

Билим ва маърифат, ҳар қандай вазифани бажаришдан олдин мушоҳада юритиш, оқу-қорани фарқлай олишга ўргатади. Таълим-тарбия деганда аввало билим-таълимнинг асосини ташкил этади. Тарбия бу кўникма ҳосил қилиш, муайян тартиб-қоида, расм-одат ва этикетларни ўзида мужассамлаштириш. Аммо бу мушкул вазифани инсон, шахс ўз ҳолича мустақил ҳолда ўзида шакллантира олмайди. Шунинг учун муаллим-таълим берувчи, устоз-ўргатувчи, пири комил-ибрат бўлувчиларга эҳтиёж сезилади. Ўтмиш аждоларимиз қолдирган маънавий мерос ушбу эҳтиёжни қондиришга ёрдам беради. Айниқса, Ислом дини ва исломий маърифат, ўз ўрнида комиллик йўли, тариқат тарбиясини юксак даражада қадрлайди.

Бугунги кунда яхши аҳлоқ билан бирга яхши билимдон, ҳуқуқий жамиятнинг ҳақиқий фуқароси яъни қонунларни хурмат қилиб, қонунлар доирасида фаолият юритувчи маъсулиятли шахсни қадрланишини биламиз. Адолат ва саҳоват туйғуси, илм-ҳикмат ва ҳиммат билан уйғунлашса айни муддао бўлур эди.

Чунки, демократик ҳуқуқий давлат фуқаросидан албатта юксак маънавият ва масъулият талаб этилади. Ҳуқуқий демократик жамият фуқаросини шаклланишида албатта маърифат асосий мезон бўлиб қолаверади. Маърифат дунёни англашни у орқали ўзликни англашнинг калити, шундай экан «демократия-ҳуқуқ» дейилган иборага ёндошиб, демократияга боришнинг йўли маърифат, таълим ва унинг асоси билим дейиш мумкин. Юксак аҳлоқ маърифатсиз, юксак маънавият-билимсиз пайдо бўлмайди. Демократик жамият бу ҳуқуқий жамият экан, ўз-ўзидан маълум бўладики бу жамият фуқаролари ўзаро тенг ҳуқуқли эркин кишилардир. Чунки бахт-саодатнинг калити, моҳияти бўлган эркинлик ҳақ-ҳуқуқсиз, шахс эркинлигисиз амалга ошмайди. Ҳуқуқ эса маълум маънода ўзликни англаш, яъни инсон ўзини инсониятнинг бир бўлаги, бутунни ташкил этувчи қисми сифатида ўзлигини англаши ҳис этиши зарур. Амалий фаолиятда, амалий ақлда, кундалик турмуш ва кундалик онгда бу масала бошқачароқ намоён бўлади. Англаб олинган зарурият яъни қонунлар-кишилар ўртасидаги муҳим, зарурий боғланишлар уларнинг амалий фаолиятида реаллашади. Жамиятда кишиларнинг зарурий фаолияти яъни тирикчилик ўтказиш, моддий ва маънавий бойликлардан фойдаланиш имкони ва даражаси у бажарадиган конкрет амалиёти, конкрет меҳнати вазифаларидан ҳосил бўлади. Конкрет фуқаронинг мавқеи у бажараётган вазифага боғлиқ бўлиб қолади. Жамиятдаги идеал-формал тенг ҳуқуқлилик ва амалдаги реаллик-реал тенглик ўртасида тафовут келиб чиқади. Бу тафовут фуқаролик кодексида хизмат-вазифаси, мансаби ундан тўғри фойдаланиш ёки уни суистеъмоли ҳақидаги қоидаларда ўз аксини топган. Жамиятдаги адолат мезони аслида тенг ҳуқуқлардан тенг фойдаланиш имкони ва даражаси билан аниқланади.

Шундай экан инсон ўз маънавий дунёси, онги ва руҳиятидаги ҳар қандай ўзгариш жамиятдаги объектив реаллик ва ҳар бир жамиятнинг ўз ўлчови билан белгиланади. Бу ўлчовлар аввало жамиятнинг асосий қонуни бўлган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, хусусан унинг «Шахс ва жамият» тўғрисидаги бўлимида фундаментал ҳолда асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва бурчларини аъло даражада англаши ва унга амал қилишига, таъбир жоиз бўлса, комиллик мақомини эгаллашга кенг йўл очиб беради. Миллатимизнинг умумжаҳон инсоний-маънавий мулкига айланган улкан бойликлари мавжуд. Хусусан булар ёзма шаклда сақланиб қолган турли нарсаларда жам бўлган битиклардан то "Авесто«гача бўлган ёдгорликлардир. Улардан энг улканлари ҳисобланган «Авесто» ва Ислом дини билан боғлиқ диний- маънавий қадриятлар, «Қуръони Карим», хадислар ва уларга ёзилган тафсирлар борки, булар инсон маънавий баркамоллиги, диний комилликнинг дастури, бахт-саодатнинг калити бўлиб, битмас-туганмас бойлигимиздир. Шундай бойликларимиз борлигини билиш, уларнинг мағзи-моҳиятига етиб бориш, бу йўлда риёзат чекиш, маънан баҳраманд бўлиш кишида фахр туйғусини, миллий ифтихорини шакллантиради. Шахс камолотининг қирраларидан бири-маърифат ва маънавият орқали ўзликни англаш, «билмасликни-билиш» яъни комилликка йўл узоқ ва машаққатли эканлигини англатади.