Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Махмуд Қошғарий “Девони луғатит турк” асари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Акиева Халима Холлиевна, Гоибов Шерали Холмамадович, Нормуминова Бахтигул Абдуллаевна, Сатторова Дилдора Холбоевна, Эшова Гулрухсор Сайфиддиновна
Рубрика: Исторические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 5084
Показать PDF версию Махмуд Қошғарий “Девони луғатит турк” асари

Акиева Халима Холлиевна
Старший преподаватель
регионального центра повыщения квалификации
и переподготовки работников народного образования
при Термезском гос университете,

Гоибов Шерали Холмамадович
школа №2 Музрабатского района,

Нормуминова Бахтигул Абдуллаевна
школа № 4 Кумкурганского района,

Сатторова Дилдора Холбоевна
школа № 42 Ангорского района,

Эшова Гулрухсор Сайфиддиновна
школа № 31 Сариасийнского района

Маҳмуд Қошғарийнинг ҳаёти ва фаолиятига доир тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Маълумотларга қараганда ота-боболари Қошғарлик бўлиб, XI асрда Боласоғунда таваллуд топади. Дастлаб Қошғарда, сўнгра Самарқанд, Бухоро, Марв, Нишопур, Бағдод каби марказий шаҳарларда таҳсил кўргани айтилади. Айтиш мумкинки, у ёшлигидан тил ва адабиёт илмига алоҳида қизиқиш билан қараган.

Кейинчалик у Хитойдан тортиб, Ўрта Ер денгизигача бўлган ҳудуддаги мамлакатларни кезиб, узоқ йиллар давомида туркий халқлар тарихи, тили, оғзаки ва ёзма адабиёти, урф одатлари, яшаш тарзи, маданиятини синчиклаб ўрганади. Бунда у айниқса туркий сўзларни тўплаш, туркий тил ва лаҳжаларни бир-биридан фарқлаш, уларни тартибга солишга ҳаракат қилади.

«Мен турклар, туркманлар, ўғизлар, чигиллар, яғмолар, қирғизларнинг шаҳар, қишлоқ ва овулларини кўп йиллар кезиб чиқдим, луғатларини тўпладим, турли хил сўз хусусиятларини ўрганиб аниқлаб чиқдим. Мен бу ишларни тил билмаганим учун эмас, балки бу тилларни ҳар бир кичик фарқларини аниқлаш учун ҳам қилдим. Уларни ҳар томонлама пухта бир асосда тартибга солдим. Ҳозирги замон илмида Маҳмуд Қошғарий XI асрнинг тилшунос олими сифатида машҳурдир.

Айтилганидек, сайъи-ҳаракатлари сўнгида у туркий тиллар тадқиқига бағишланган «Жавоҳир ун-наҳв фи луғотит-турк» (Туркий тилларнинг наҳв (синтаксис) қоидалари) ҳамда «Девони луғатит турк» (Туркий сўзлар луғати девони) номлари билан аталувчи иккита асар яратади. Бу асарнинг биринчиси етиб келмаган, ё аниқланган эмас. «Девони луғатит турк» асарини олим 1076-1077 йилларда тугаллаб, халифа Абулқосим Абдуллоҳ бин Муҳаммад ал-Муктадога туҳфа этади. Бу асарнинг 1276-77 йилларда Муҳаммад бин Абу Бакр Дамашқий деган киши томонидан кўчирилган бир қўлёзмаси Истанбулдан топилади. 1939-41 йилларда ҳозирги турк тилида нашр этилади. Ўзбекистонда асарнинг биринчи тадқиқотчиси ва қисман ношири А.Фитратдир. С.Муталлибов асарни ўзбек тилига ағдариб, 1960-63 йилларда нашр эттиради.Асар «муқаддима» ва (девон) луғат қисмларидан иборат бўлиб, сўзлар араб тили графикаси асосида тартиб билан жойлаштирилади.

"Муқаддима«да Қошғарий туркий тиллик халқларнинг номларини бирма-бир келтиради. Улар: Бажнак, қипчоқ, уғуз, ямак, бошқирд, басмил, қай, ябоқу, татар, қирғиз, чигил, тухси, яғмо, иғроқ, жару, жамул, уйғур, тангут, табғач халқларидир. Шунингдек, девонда ана шу туркий халқлар яшаган жойларни кўрсатувчи доира шаклидаги харита ҳам келтирилади.

«Луғат» қисмида эса ана шу халқларнинг тиллари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар кўрсатилади, мукаммал изоҳи берилади. Асарда 6 мингдан ортиқ туркий сўзларга атрофлича изоҳ берилади. Бу жуда катта қамровдир. Шунинг учун ҳам «Девони луғатит турк» туркий тилшуносликнинг энг нодир ёдгорлиги ҳисобланади.

«Девони луғатит турк» фақат тилшунослик асари бўлиб қолмай адабиёт — бадиият илми учун ҳам асосий манбалардан бири ҳисобланади. Яъни олим сўзларни тўғри ва чиройли изоҳлаш учун 300га яқин шеърий парчалар ва кўплаб мақол ва ҳикматли сўзларни келтиради. Масалан: «Улуғ» сўзини «ҳар нарсанинг улуғи, каттаси» деб изоҳлар экан, бунинг исботи учун қуйидаги шеърни келтиради:

Улуғлуқуғ бўлса сен эзгу қилин,

Бўлғил кишиг Беглар кетин яхши улан.

Мазмуни: Даража ёки мартаба топсанг хулқингни чиройли қил; амирлар олдида яхшилик етказувчи, халқнинг ишларини яхши қабул қилувчи бўл.

«Куб» сўзининг изоҳи учун эса «Куб сукутга қуш қўнар,Кўркли кишига сўз келар.Девондаги бу каби мақоллар ва шеърлар турли-туман маънода бўлиб, уларда реал ҳаёт лавҳалари ҳамда халқ маънавий қарашларининг муҳим жиҳатлари ўз ифодасини топган.

Масалан:

Боқмас будун совуқ сўз,

Юдқи юзи сапанқа.

Қазған улич тузунлук,

Қалсун Еавинг йаринқа.

Боқмас жаҳон совуқ сўз,

Шилқим, юзсиз бахилга,

Ёқимли бўл, хушхулқ бўл,

Қолсин номинг кўп йилга.

Бу шеърда панд-насиҳат мазмуни ифодаланган бўлса;

Ўрган анинг биликин,

Кунда ангар бору,

Қутқулуқни тапингин,

Қўзни қуваз нару.

Ўрган унинг билимин,

Боргил ўшал сари.

Қутлуғ ишга бўйсингин,

Кибирни қувгин нари.

Бунда илимлидан илм ўрганиб, кибру ҳаводан йироқ бўлиб, яхши ишлар қилишга ундаш мазмуни ифодаланган.Қуйидаги шеърда эса кечинма, туйғу ва улар билан боғлиқ, руҳий ҳолат ўз ифодасини топади.

Узук мани кучаюр,

Тун-кун туруб йиғлайу,

Кўрди кўзум таврақин,

Юрти қолиб ағлайу.

Севгим менинг кучаюр,

Кеча-кундуз йиғлайман.

Кўрди кўзим кетганин,

Юртда ёлғиз қолмайман.

Умуман олганда девондан меҳнат, мавсум, маросим, қаҳрамонлик каби мазмундаги қатор шеърлар, «Кут билгиси билик» (Бахт белгиси — илм). «Андам баши йил» (Одобнинг боши тил). «Қуруқ қашиқ оғизқа йармас», (Қуруқ қошиқ оғизга ёзмас) каби кўплаб мақоллар борки, улар XI аср ва унгача бўлган даврларга мансуб бўлган бадиият намуналаридир.

Шунингдек, девонда нисбатан каттароқ ҳажм ва кенгроқ мазмунга эга бўлган табиат ҳодисалари, урушлар тасвири, алплар вафотига бағишланган шеър ва ривоятлар ҳам ўрин олган. «Қиш ва Ёз мунозараси», «Алп Эр Тўнга марсияси», «Искандар» ҳақида ҳикоятлар шу жумладандир.

Хулоса қилиб айтганда «Девони луғатит турк» туркий халқларнинг ислом истеълосигача бўлган даврлар ҳаёти, маълумоти, бадиияти, хусусан шеърий жанрлари, шакли, тасвир воситалари ҳақида тасаввурлар берувчи адабий ёдгорлик ҳам ҳисобланиши билан қимматлидир.

Адабиётлар:

  1. Ҳ.Болтабоев, Н. Рахмонов. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари 1-жилд Т. «Фан» 2003.

Қўшимча адабиётлар:

  1. Аҳмад Югнакий. «Ҳибатул ҳақойиқ» Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981.
  2. Маҳмудов К. Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» асари ҳақида. «Фан». Т.: 1982.
  3. Навоийнинг нигоҳи тушган. Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, Т.: 1986.
  4. Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг», Қ.Каримов табдили. «Фан», Т.: 1972.
  5. Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг», проф.Б.Тўхлиев табдили. «Чўлпон», Т.: 1990.
  6. Қ.Каримов, Илк бадиий достон. Т.: «Фан», 1972.
  7. Б.Тўхлиев, Юсуф Хос Ҳожиб ва унинг «Қутадғу билиг» достони. Т.: «Фан», 1993.