Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Инновацион таълим воситасида билиш жараёнларини фаоллаштириш

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Пулатова О.
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №4 2018»  (апрель, 2018)
Количество просмотров статьи: 2004
Показать PDF версию Инновацион таълим воситасида билиш жараёнларини фаоллаштириш

О.Пулатова
Андижон машинасозлик институти

Резюме. Мақолада замонавий талаблар асосида замонавий ахборот — коммуникация технологияларидан фойдаланиш муаммолари бўйича таълим воситаларидан фойдаланишни фаоллаштириш масаласи ёритилган

Abstraсt. The article deals with the creation of virtual boards and text-books on general technical subjects as well as the problems of training teacher-meeting the present demands on information-communication technologies

Резюме. В статье представлены проблемы использования информационно-коммуникационных технологий в подготовке педагогов, а также вопросы изготовления электронных учебников и виртуальных стендов по обшетехническим дисциплинам.

Бугунги кунда ахборотлар шиддати ва янгиликлар оқими тобора кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб бормоқда. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир шахсдан фикрий етукликни, тўғри мушоҳада юрита олишни, ахборотдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришни тақозо этади. Айниқса бу жараён жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил этувчи ёшлар онги ва шу ўринда кескин бурилишлар, янгича қарашларни вужудга келишига таъсир кўрсатади. Таълим мазмунини такомиллаштириш, интеграциялаш, ахборот технологияларига асосланилган таълимни ташкил этиш эса ана шундай тезкор давр тақозосидир.

Соғлом фикр юритувчи ва маънавий жиҳатдан мукаммал, ақлан етук, фикран теран, ривожланган шахсни тарбиялаш таълимда ёш хусусиятларига эътиборли бўлиш, ўқитишда таълимнинг барча бўғинлараро алоқадорлигини таъмин этиш ва шахс онги ва тафаккурида янгича ғоя, тасаввурларни шаклланишига имкон берувчи замонавий фаол усуллардан фойдаланишни талаб этади. Олий таълимдаги ижтимоий, гуманитар фанлар доирасида таълимни ноанъанавий усулларини қўлланилиши талаба ёшларни ижодий тафаккурини шаклланишида, мулоқот имконини кенгайишида, воқеа-ҳодисаларга нисбатан баҳолашлари ва қарашларини шаклланишида ва яна шунингдек, дарс жараёнида вужудга келган қизғин мунозара ва мантиқий ечимларни бевосита иштирокчиси сифатида ўз фаолиятидан психологик қониқиш ҳиссини вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қанчалик таълим жараёнидаги берилаётган янги маълумотлар талабадаги мавжуд тасаввурлар ва тажрибаларга уйғунлашган бўлса, уни идрок этиш, билиш жараёнлари орқали таҳлил қилиш ва баҳолаш фаоллашади. 1-2-курс талабаларида абстракт тафаккур, мантиқий фикрлаш, танқидий баҳолаш, қиёслаб таҳлил қилиш имконини янада такомиллашишида «Муаммоли ўқитиш», «Ақлий хужум», «Индивидуал ўқитиш» каби турли субъектив фаолликни талаб этувчи усуллар орқали таълимни ташкил этилиши юқори самарали аҳамиятга эга. Шунингдек, таълимни энг сўнгги интернет хабарларидан фойдаланилган ва турли слайдлар кўринишида ташкил этилиши талабаларда ижодий тафаккурни, ички фаолликни, эркин мулоқотга киришиш, ўз ҳулқини бошқариш имконини шакллантирибгина қолмай, мулоқот маданияти ва савиясини ўзлаштиришига кучли таъсир кўрсатади. Шахс маънавияти, руҳий олами кўринишлари унинг мулоқоти орқали намоён бўлади. Сир эмаски, бугунги кунда ёшларни мулоқот савияси, маданияти, мулоқот орқали ҳиссий ҳолатларини баён эта олиш имкониятида қўпол нуқсонлар кўзга ташланади. Бу муаммо ечими эса уларни таълим жараёнида ўз устида ишлашларини ташкил этиш, ўзга шахсларни ва ўзини ўзгалар қарашлари (рефлексия) билан баҳолай олишларини юзага келтириш орқали ҳал этиш мумкин. Бу эса кенг дунёқарашни, бой маълумотлар заҳирасини, турли ахборотлар тизимидан фойдалана олишларини тақозо этади. Бундан ташқари таълимда индивидуал хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ва ички имкониятларга кўра турли усулларни қўлланилиши, талабаларни турли вазиятларда фаоллик кўрсатишларини талаб этилиши улардаги очилмай қолган имкониятларни, забт этилмаган янги қирраларни кашф этилишига туртки бўлади.

Мана шундай шахс билиш жараёнларини ўзаро уйғунлигини, ва фаоллигини талаб этадиган усуллардан бири бўлган «Ақлий хужум» усули мантиқий фикрлашни, хотира, диққат, идрок, ҳаёл, нутқ жараёнлари узвийлигини, тафаккур тезлиги ва нутқий маҳоратни мукаммал даражасини намоён этишни талаб қилади. Бундан ташқари ҳал этилаётган муаммо ечимига қадар турли ёндошишлар, таърифлар кенг қамровли фикр юритишга, ўз ақлий салоҳиятини қай даражада эканлигини баҳолай олишга шароит яратади. Психологик нуқтаи назардан, шахс ўз қобилиятлари ва имконларини қай даражада адекват баҳолай олиши уни жамиятда фаоллик кўрсатишига, шахслараро муносабатлар тизимига осон кириша олишига, ички салоҳиятидан оқилона, самарали фойдалана олишига замин яратади. Бундан ташқари бир хилликка йўғрилган таълим мазмуни шахс хотирасида кам қўзғолишлар ҳосил қилади, тасаввурлар тизимида ассоциатив боғланишлар узвийлиги фаол бўлмайди. Таълимдаги маълумотлар тизими қанчалик янги бўлиб, инновацион технологиялар асосида ёритилган тарзда узатилса ўзлаштириш жараёнида сифат даражасини ошишига олиб келади. Таълимда иложи борича визуал воситалар, слайдлар асосида ўқитишни ташкил этилиши аниқ, мавҳумликларсиз, мавжуд билимлар билан боғланган мустаҳкам тасаввурлар тизимида ўрин олган тушунчаларни хосил бўлишига олиб келади.

Интерфаол усуллардан таълим жараёнида самарали фойдаланиш ҳам шахс фаоллигини таъминловчи, ўзига нисбатан талабчанликни оширувчи, бевосита ўзини вазиятни фаол иштирокчиси сифатида эркин идрок қилишига, мавжуд нуқсон ва камчиликларини тўғрилашига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилади. Бунда эса таълимни мультимедиа кўринишида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Таълимда қанчалик мураккаб билиш жараёнларини иштироки талаб этилишига эришилса, талаба шахсини яширин бўлган ички имкониятлари, қобилият қирралари намоён бўлади. Бевосита таълим жараёнида талаба ўзи ҳам таълим мазмунини ёритувчи сифатида фаоллик кўрсатиши, муаммони ифодалашда изланиши ўзлаштириш даражасини юқори савияга кўтарилишига олиб келади.

Талаба шахсини баркамол маънавий-руҳий олами мукаммаллилигини, теран интеллектуал салоҳиятини шакллантириш, етук камолот эгаси қилиб тарбиялаш аввало таълим жараёнида белгиланадиган аниқ мақсадлар билан баҳоланади. Тараққиёт сари юз тутиб бораётган бугунги ахборотлар асри эртанги кун ёшларидан турли муаммоли вазиятларда ўзини-ўзи тўғри баҳолай оладиган, мустақил фикрига эга бўлган, ақлий ва руҳий имкониятларидан юксак саъйи-ҳаракатлар йўлида фойдалана оладиган ижобий хусусиятлар соҳиби бўлишни тақозо этмоқда. Бу эса тўғри ташкил этилган таъсирчан, инновацион таълим ҳамда ўқитиш жараёнида таркиб топиб борадиган инсоний сифатлар, аҳлоқий хусусиятлар, кўникмага айланиб борадиган ижодий фаоллик даражаси билан белгиланади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Maхkamov U. Kasbiy mahorat. O’quv qo’llanma. T.: TDIU .-2014
  2. Xoliqov A. Pedagogik mahorat. — T: Tafakkur-Bo’ston, 2016