Евразийский
научный
журнал

Гап синтаксиснинг асосий бирлиги сифатида

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Темиров Темир Чоршанбиевич, Добилова Ирис Тожиевна, Пулатова Гулжахон, Азизов Тожиддин Наимович, Хуррамов Даим Маматқул ўғли
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1195
Показать PDF версию Гап синтаксиснинг асосий бирлиги сифатида

Темиров Темир Чоршанбиевич
Бойсун тумани 23-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Добилова Ирис Тожиевна
Қумқурғон тумани 55-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Пулатова Гулжахон
Ангор тумани 21-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Азизов Тожиддин Наимович
Бойсун тумани 23-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Хуррамов Даим Маматқул ўғли
Қумқурғон тумани 35-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Синтаксиснинг асосий бирлиги гапдир. Гап фикрни шакллантириш, ифодалаш ва баён қилишнинг асосий воситаси, муайян тилнинг қонун-қоидалари асосида шаклланган синтактик бирлигидир. Гапнинг асосий функционал белгиси коммуникативлик, яъни фикр ифодалаш ва баён қилиш вазифасидир. Тил кишилар ўртасида энг муҳим фикр ифодалаш воситаси экан, демак, тилнинг бу вазифасини юзага чиқарувчи асосий восита гап ҳисобланади. Сўз ҳам, сўз бирикмаси ҳам бу вазифани бажара олмайди. Уларнинг вазифаси нарса ва ҳодисалар, белги, ҳаракатларни номлаш, яъни номинатив вазифадир.Гап бошқа синтактик бирликлардан преджкативлик бедгиси орқали фарқланади.

Гапни коммуникатив бирлик сифатида шакллантирувчи восита предикативликдир. Масалан: Ўрик гуллади ва ўрикнцнг гуллаши қурилмаларининг ахборот ҳажми бир хил. Улар фақат шу объектив мазмунни қандай ифодалаши жиҳатдан фарқ қилади. Биринчисида предикативлик бор, иккинчисида йўқ.

Предикативлик гапнинг грамматик маъноси. У гапнинг шакллар тизимидаги қисмларга ажралмайдиган грамматик маънодир (Н. Ю. Шведова).Предикативлик шахс (сон), замон, майл, тасдиқ-инкор маънолари ва бу маъноларни ифодаловчи шакллар йигиндисидан ташкил топади. Демак, шундай грамматик маънога ва уни ифодаловчи шакллар тизимига эга бўлган ҳар қандай энг кичик синтактик бирлик гап ҳисобланади.

Предикативликнинг шаклланиши хилма-хил:1) ҳар бир предикатив маъно компоненти (тасдиқ— инкорлик, шахс, замон, модаллик) алоҳида-алоҳида шакллар орқали ифодаланади. Масалан: ёз+ма+са (й) +ди + нг + из қурилмасига бешта предикатнв маъно компоненти бешта грамматик шакл орқали ифодаланган" (инкорлик), -са (модаллик), -ди (замон), -нг (шахс), -из (сон);

2) бир формант ёрдамида синтезлашган ҳолда ифодаланиши мумкин. Масалан: ёз + ай (тасдиқ, аниқлик майли, келаси замон, I шахс), талабаман (тасдиқ, аниқлиқ майли, ҳозирги замон, I шахс) ва бошқалар;

3) нол шаклга эга бўлиб, у парадигма ичида бошқа парадигма аъзоларининг шаклига қиёсан белгиланади. Масалан: ёз + ай, ёз—, ёз + син. Парадигманинг иккинчи аъзоси ёзнинг иккинчи шахс, буйруқ майли (модаллик), келаси замон, тасдиқ грамматик маънолариниг нол шакл орқали ифодаланганлиги ёз + ай ва ёз + син бирикмаларига қиёсан белгиланади;

4) нол шаклга эга бўлиб, у нутқ вазияти орқали белгиланади. Масалан: Баҳор. Бу сўз ўзининг шакл парадигмасида бош шакл сифатида номинатив бирлик, гап эмас. Парадигмадан ташқарида предметиинг умумлашган номини аташ йўли билан шахс, сон, замон, тасдиқ (мавжудлик) (маъноларининг ифодаланиши уни гапга айлантиради.

Хуллас, предикативлик гапнинг асосий грамматик категорияси бўлиб, у тасдиқ, инкор, модаллик (майл), замон, шахс, сон категориялари синтезидан иборат.

Ҳозирги синтактик назарияларда гапнинг бошқа тил бирликларидан асосий фарқи, яъни гапни гап қилиб турган асосий белги предикативлик эканлиги тан олинса ҳам, лекин предикативлик ҳодисасига ёндашув бир хил эмас. Бу ҳодисанинг моҳиятига, унинг тузилишига нисбатан икки хил қараш мавжуд. Биринчи нуқтаи назардан, гапнинг бош бўлаклари — эга ва кесим ўртасидаги муносабат предикативлик (предикатив муносабат ҳисобланади. Предикативликка бундай қараш тилшуносликда мантиқшунослик таъсирида вужудга келди. Бу тилшунослик тарихида мантиқий оқим дейилади-. Мантиқий оқимнинг қарашларига кўра, ҳар бир гап маълум бир ҳукмни ифодалайди. Предикация фақат ҳукм асосинигина эмас, балки гап асосини ҳам ташкил қилади.Анъанавий мантиқ ҳукмнинг атрибутив характеридан келиб чиқади. Бунга кўра, ҳукм тузилиши доимо субъект (S) ва предикатдан (Р) ташкил топади. Предикат субъектнинг белгисини билдиради. Шунга мувофиь. ҳукм элементлари — субъект (предикат ҳақидаги тушунча) ва предикат (белги ҳақидаги тушунча) га анология йўли билан грамматик эга ва кесим гапнинг асоси деб қаралди. Эга ва кесимдан бири иштирок этмаган гаплар гап доирасига киритилмади.

Предикативликка мантиқий нуқтаи назардан ёндашишга машҳур рус тилшуноси В. В. Виноградов биринчи марта чек қўйди. У предикативликни фақат гап бўлаклари ўртасидаги предикатив алоқа билан боғлиқ эмаслигини, бу ҳодиса айрим бўлакларга бўлинмай, бу хун бир гапга хос эканлигини кўрсатади. Жим! Иссиқ! типидаги синтактик қурилмаларда ҳам предикативлик мавжудлигини, бундай гапларда у модаллик, замон ва шахс синтактик категориялари орқали ифодаланишини кўрсатади. II. Ю. Шведова предикативлик ҳар бир гапда мавжуд бўлишини ва у гапнинг грамматик маъноси эканлигини таъкидлайди.

Шундай қилиб, предикативликка мантиқий нуқтаи назардан ёндашишдан грамматик нуқтаи назардан ёндашишга ўтилди, яъни предикативликка иккинчи нуқтаи назар вужудга келди. Буни қуйидаги мисолда кўрсатиш мумкин: Қуёш чиқди гапида биринчи (анъанавий) қараш нуқтаи назаридан предикативлик сўз шаклнинг (қуёш ва чиқди) ўзаро муносабатидан иборат.

Иккинчи нуқтаи назарга кўра эса у икки сўз шаклининг ўзаро муносабатидан эмас, балки юқоридаги гап таркибида иштирок этган грамматик категориялар: аниқлик майли, ўттан замон, III шахс грамматик шакллари орқали ифодаланган.Гап термини умумлашган бирлик, моҳият сифатида тил бирлигини ҳам, реаллашган бирлик, ҳодиса сифатида нутқ бирлигини ҳам ифода этади.Тил тузилишидаги ҳар бир сатҳ бирлиги тил (умумлашган бирлик) ва нутқ (аниқ бирлик) бирликларига бўлинганидек, синтактик сатҳнинг бирлиги бўлган гап ҳам тил ва нутқ бирликларига бўлиниши керак. Рус тилшунослигида бу икки ҳодиса икки хил термин билан номланади: тил бирлиги учун «модел», «структур схема» ёки «гап» (предложение), нутқ бирлиги учун «жумла» ва (нутқ бирлиги). Гап сатҳида тил ва нутқ ҳодисаларини фарқлаш учун «гап» ёки «гап модели» (тил бирлиги) ва «жумла» (нутқ бирлиги) терминларидан фойдаланиш ўринли.Гап ёки гап модели жумланинг типиклаштирилган грамматик шакли (0. М. Москалъская), жумла эса унинг муайян вазият билан боғланган нутқий кўринишидир.Гап модели аниқ саналиш ва тасвирланиш хусусиятига эга (ёпиқ рўйхатни ташкил қилади), жумланинг эса жуда кенг намоён бўлиш имконияти мавжуд.Гап модели аниқ жумлалар гавдаланиши, жумла эса шу гап моделининг нутқда турлича намоён бўлишидир.Гап модели яшаш шаклига кўра ижтимоий, жумла хусусий хусусиятга эга. Фаол (коммуникатив), оҳангий тузилмалар фақат жумла учун хос.

Гапнинг грамматик категориялари

Ўрикнинг гуллаши.

Ўрик гуллади.

Ўрик гуллайди.

Бу синтактик қурилмаларнинг ҳаммасида бир воқеа— субъект (ўрик) ва унинг ҳолати (гулламоқ) ҳақида ахборот берилади. Урик ва гулламоқ узвлари бу қурилмаларнинг ҳаммаси учун доимийдир. Шу билан бирга, улар замон, шахс, модаллик каби қўшимча маънолар билан бир-биридан фарқланади. Ана шу фарқловчи маъноларни ифодаловчи узвлар синтактик қурилмаларнинг ўзгарувчи узвлари саналади. Синтактик қурилмаларнинг бундай доимий ва ўзгарувчи узвлари айрим синтактик назарияларда диктум ва модус атамалари билан номланади.Синтактик қрилма ифодалаган объектив далил, воқеа диктум ҳисобланади. Айрим муаллифлар мантиқ терминологиясидан фойдаланган ҳолда, уни пропозиция атамаси билан номлайдилар. Модус синтактик қурилма орқали ифодаланган воқеанинг борлиққа муносабати ҳамда сўзловчининг ўзи ифодалаётган воқеага муносабатини ифодалайди. Синтактик қурилманинг ўзгарувчи унсурлари оркали ифодаланадиган, модусга кирувчи маъно синтактик қурилманинг грамматик маъноси, ана шу маънолар ва уни ифодаловчи шакллар тизими гапнинг грамматик категориялари ҳисобланади. (Гапнинг грамматик катего-риялари ҳам грамматик маъно (сўроқ, буйрук, дарак, инкор ва бошқалар) ва грамматик шакл бирлигидан иборат.Лингвистик тадқиқотларда қайси маъноларни гапнинг грамматик категориясига киритиш мумкинлиги юзасидан турлича фикр юритилади.Рус тилшуноси Т. П. Ломтев гапнинг еттита грамматик категориясини ажратади: 1)

тасдиқ (инкорлик), 2) алоқа тури (дарак, сўроқ, буйрук), 3) замон, 4) модаллик, 5) шахс (аниқлик, ноаниқлик, умумлашганлик), 6) нофаоллик, 7) фаоллик (демиактивлик (шахсли ва шахссиз шакллар муносабати). В. Г. Гак эса гапнингграмматик категориялари. сирасига гап бўлакларининг тартибини ҳам қўшади.Гапнинг грамматик категорияси гапни гап бўлмаган бошқа бирликлардан фарқлаб турган категориал маъно ва бу маънони ифодаловчи шакллар тизими экан, биринчи навбатда, гапнинг грамматик категорияси сифатида предикативлик қаралиши керак.

Предикативлик бир бутунлик сифатида бир неча узвлардан ташкил топади ва бу узвларнинг ҳар қайсиси, ўз навбатида, кичик категорияларни ҳосил қилади. Масалан:

1. Гапнинг грамматик шахс категорияси.

2. Гапнинг грамматик замон категорияси.

3. Гапнинг грамматик тасдиқ-инкор категорияси.

4. Гапнинг модал категорияси.

Бундан ташқари, гапнинг ифода мақсади категорияси ва актуал (коммуникатив) категория ҳам гапнинг грамматик категориялари сирасига киради.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

  1. Ғуломов А. Асқаров М. Ҳозирги ўзбек тили. Синтаксис.: Тошкент, 1961, 263-бет
  2. Абдуллаев А. Б. Ҳозирги ўзбек адабий тилида кўчирма гапли конструкциялар. Тошкент: Фан, 1978, 38-бет.
  3. Ўзбек тили грамматикаси. II том. Сицтаксис. Тошкент.: Фан, 1970, 459-бет.
  4. Совет даврида ўзбек адабий тилинииг тараққиёти. II том. Синтаксис. Тошкент: Фан, 1989, 270 бет.
  5. Ҳожиев А., Маҳмудов Н. Семантика ва синтактик позиция. — «Ўзбек тили ва адабиёти», 1983, 2-соп, 31—32-6.
  6. Васильев Л. М. Современная лингвистическая семантика. М.: Высшая школа, 1990, с. 51 ва бошқалар.11-92