Евразийский
научный
журнал

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳуқуқий нашрларнинг ўрни ва роли

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Ҳошимова Гулсина Исмоиловнани
Рубрика: Юридические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №5 2016»  (май)
Количество просмотров статьи: 2403
Показать PDF версию Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни оширишда ҳуқуқий нашрларнинг ўрни ва роли
Ҳошимова Гулсина Исмоиловна 
тел:268-04-87     
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртиГуманитар, ижтимоий - иқтисодий ва шахсий таркиб билан ишларни ташкиллаштиришкафедраси  катта ўқитувчиси


 

Аннотация. Мазкур мақолада фуқароларнинг ҳуқуқий билими, онги ва маданиятини ўсишида ҳуқуқий нашрларнинг ўрни ҳамда роли кўрсатилган. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда олиб борилаётган ислоҳотларнингсамараси таҳлил қилинади. Бундан ташқари, замонавий ахборот технологияларининг ривожланиши натижасида ўқувчиларга ихтисослашган нашрлар билан танишишда яратилаётган қулайликлар ва афзалликлар алоҳида таъкидланади.

Калит сўзлар.  фуқаро, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий нашрлар, қонунлар, норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий муносабатлар, Интернет.

Аннотация. В данной статье показана роль и значение правовых изданий в развитии правовых знаний, сознании и культуры граждан. Анализировано реформы в сфере повышения правовой культуры граждан. Кроме того, особо подчеркивается развития современных информационных технологии в создании благоприятных условии читателей специализированных изданий.  

Ключевые слова. граждан, правовая культура, правовые издания, законы, правовые-нормативные документы, правовые отношения, Интернет. 

Annotation. This article shows the role and importance of law publications in the development of law knowledge, consciousness and culture of citizens. It analyzes the reforms in improving the law culture of citizens. In addition, it emphasizes the development of modern information technology to create favorable condition of the readers of specialized publications.

Keywords. citizens, law culture, law publications, laws, law-normative documents, law relations, Internet.

 

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада бўлиши ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос хусусиятидир. Бозор иқтисодиётини шакллантиришда ҳуқуқий маданиятни ошириш муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда барча фуқароларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, ҳуқуқий нормалар фуқаролар онгига сингган ва улар амал қилган тақдирдагина яшайди ва руёбга чиқади.

Мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар, албатта, халқимиз манфаатлари учун уларнинг фаровон ҳаёти ва биз ёшларнинг келажагимиз учун хизмат қилмоқда. Ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка очиқ-ойдин етказиб бериш, буларни халқимиз онгига сингдириш масаласи муҳим вазифа ҳисобланади. Зеро Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, ислоҳот, аввало инсон учун, унинг манфаатларини таъминлаш учун” деган фикрларида катта маъно яширинган. Бугунги кунда ислоҳотлар барча соҳаларни қамраб олмоқда. Жумладан, халқимизда ижтимоий онг шаклларидан бири бўлган ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини ривожлантириш йўлидаги изланишлар давлатимиз олиб бораётган кенг кўламли ишлар сирасига киради. Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий маданиятни ошириш масаласи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганларидек, “давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим, зеро мустақиллик сўзининг замирида ҳам катта, улуғ ҳуқуққа эга бўлиш деган тушунча ётади”. (Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т.: Ўзбекистон, 1998. – Б. 29.)

Бу йўналишда мамлакатимизда салмоқли ишлар қилинди. Хусусан: Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириши мақсадида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” (1997 йил 29 август), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқшунос қадрлар тайёрлашни такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини яхшилаш” (1997 йил 25 июнь) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги юристлар малакасини ошириш марказини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори (1997 йил 21 июль), 1997 йил 25 июнда Президентимизнинг “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармони, 1997 йил 29 августда Олий Мажлиснинг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури тўғрисида”ги қарори, 1998 йил 29 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2001 йил 4 январда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди. Мана шу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юртимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятимизда ҳуқуқий билимлар тарғиботини яхшилашдек устувор вазифалар билан чуқурроқ шуғулланиш имконини бермоқда.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури аҳоли барча қатламларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, юқори даражадаги ҳуқуқий онгни шакллантириш, ҳуқуқий билимларни кундалик ҳаётда татбиқ эта билиш кўникмаларини тарбиялаш учун ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришнинг кенг, доимо ҳаракатдаги тизимини яратишни вазифа қилиб белгилади.

Айнан шундай долзарб вазифаларни амалга оширишда умумназарий, ҳуқуқий нашрлар, журнал ва газеталарнинг ўрни беқиёс бўлмиоқда. Айнан улар томонидан ҳуқуқ соҳасида тегишли дарсликлар, ўқув қўлланмалари, рисолалар чоп этиш билан бир қаторда, илмий таққиқотлар натижалари, ҳорижий ва миллий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили, турли нуқтаи-назарлар ва фикрлар баён қилинмоқда.  

Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Бугунги кунда биз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуришга қаратилган олис ва оғир йўлнинг фақат бир қисминигина босиб ўтдик, холос. Унинг ҳал қилувчи қисми ҳали олдинда. Яъни бу йўлда ўз ечимини кутиб турган вазифаларимиз камайгани йўқ, аксинча, замон талаби билан уларнинг кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бормоқда”. (Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. 17-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 48.)  Шу нуқтаи назардан, қонун ҳужжатларини ижрочилар ва аҳолига етказиш бўйича соҳавий фаолиятни такомиллаштириш борасида мамлакатимизда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 “Ҳуқуқий маданият маънавий-ахлоқий ва ҳуқуқий бойликлар сифатида қонунга итоаткор турмуш тарзини шакллантирувчи, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий бошқарувчи ва мамлакатда ҳуқуқий тартибларни ўрнатувчи ҳуқуқий маконда, норматив актларда ва ҳуқуқий онгда ўз ифодасини топади”. (Соколова Н.С. Правосознание, правовая культура и правовое воспитание// Проблемы общей теории права и государства. – М., 1999. - С 406-407.)

Аҳолини ҳуқуқ соҳасидаги қонунлар, норматив-ҳужжатлар, қарорлар, фармонлардан ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент ҳужжатлари, Олий Мажлис қарорлари, Конституциявий суд қарорлари, Ҳукумат қарорлари, вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталарининг давлат рўйхатидан ўтган қарорлари эълон қилинадиган “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” 2000 йилдан буён мунтазам нашр этилмоқда.

Мамлакатимизда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, судлар ва уларнинг ходимлари, давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари, корхона, ташкилот ҳамда таълим муассасалари, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ва аҳолини амалдаги қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқий расмий нашрлар билан таъминлаш биринчи навбатдаги вазифа эканлигига алоҳида эътибор берилиб 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида республикада ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси ташкил этилди.

Мазкур ихтисослаштирилган нашриёт давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 16 та кодекси сўнгги ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан чоп қилинмоқда. Кейинги пайтларда қонун ҳужжатларининг соҳавий тўпламларини яратишга эътибор кучайди. Жумладан, адвокатурага оид, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашга оид, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари каби соҳавий тўпламлар жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига хизмат қилмоқда. Қонун ҳужжатларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, нашр этилаётган расмий нашрлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида 100 дан ортиқ ҳуқуқий нашрлар кўргазма-ярмаркалари ва сайёр савдолар ташкил этилди. (Г.Ортиқхўжаева. "АДОЛАТ" нашриёти оммабоп китоблар билан ўқувчилар назарига тушди. 2 апрель.2015. www.adolatnashr.uz)

Нашриёт томонидан халқимизни ҳуқуқий адабиётлар ва нашрлар билан таъминлаш, шунингдек, қонунларга шарҳлар, ҳуқуққа оид маълумотнома, луғат, бадиий ҳамда ҳуқуқий илмий-оммабоп асарлар доимий нашр этилмоқда. Нашриёт ўз фаолиятининг дастлабки йилларида қабул қилган янги қонунларни ўзбек ва рус тилларида кейинчалик ҳуқуқшунослар ўртасида машҳур бўлиб қолган “Ўзбекистоннинг янги қонунлари” туркумида йигирма бешдан зиёд китоб шаклида ўқувчиларга тақдим этди. Нашр этилган адабиётларнинг турли йўналиш ва жанрларга эга эканлигидан ҳам билса бўлади. Улар мазмун ва мавзусига қараб ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, илмий-оммабоп, маълумотнома, дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳамда бадиий адабиётларга бўлинади. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон Республикасининг барча кодекслари, турли соҳаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари ўзбек ва рус тилларида, ягона шакл ва андозада, сўнгги ўзгартиш ҳамда қўшимчалар билан кўп минг нусхаларда нашр этилди.

Умуман, ўтган даврда 700 дан ортиқ номдаги 8 миллион нусхадан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, кодекслари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳуқуқшунослик соҳаларига оид илмий, илмий-оммабоп адабиёт, дарслик, ўқув қўлланмалар ва бошқа адабиётлар чоп этилди. (Ш.Муҳсимова. Кенг кўламли ишлар самараси. 12 июнь 2014. www.vto.uz.)

Нашриётнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Хусусан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт Дастури, Тинчлик корпуси, ЮНЕСКО, Халқаро Қизил Хоч ташкилоти, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, чет мамлакатларнинг юртимиздаги элчихоналари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермоқда.

Мамлакатимизда замонавий ахборот коммуникацияларининг ривожланиши эндиликда қонун ҳужжатлари маълумотларини “Lex.uz”, “Norma”, “Yurida” дастурлари орқали ижрочиларга ва аҳолига етказиш каби интернет хизматларидан фойдаланишнинг самарадорлиги мунтазам ошиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида янги қонун ҳужжатлари жойлаштирилиб борилмоқда. Энг аҳамиятлиси шундаки, “Lex.uz” дастурларининг мобил иловалари орқали фуқароларимиз исталган жойда, исталгнан вақтда Lex.uz дастурининг базасига кириш имконятига эга бўлди.

Давр талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ахборотни интернет тармоғи орқали етказиб бериш амалиёти ҳам кенг йўлга қўйилди. Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг миллий базаси” — “Lex.uz”нинг яратилгани аҳолига ҳуқуқий ахборот етказиб бериш борасидаги ишларни янада жонлантирди. Ўзбек ва рус тилларидаги 34 мингга яқин ҳужжат жамланган ушбу базадан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 49 мингтани ташкил этган бўлса, бир кунда ўртача 6 минг нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланмоқда.

Бундан ташқари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоат бирлашмаларининг интернетдаги сайтлари орқали ҳам ҳуқуқий ахборот ва маълумотлар етказиш амалиёти кенг йўлга қўйилгани бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатдан яхшилаш, аҳолининг кенгроқ қатламини қамраб олиш имконини берди.

Шу билан бирга ҳозир мамлакатимизда ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган 5 та журнал ва қирқга яқин газета кўп минг нусхада чоп этилмоқда. Ўтган давр мобайнида Конституция, қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини шарҳлашга қаратилган жами 342 минг нусхадан ортиқ дарслик, қўлланма ва оммабоп юридик адабиётлар нашр этилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг идоравий сайтларида ҳам қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг илмий-амалий шарҳларини жойлаштириш амалиёти такомиллашиб бормоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларида қонун ҳужжатлари "назорат" ҳолатда бўлишини таъминловчи ягона ихтисослаштирилган тармоқлар жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган қонунчилик тарғиботини кучайтириб, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан мақолалар оммавий ахборот воситаларида мунтазам чоп этилишини мувофиқлаштириб бормоқда. Қонун ҳужжатларини ижрочилар ва аҳолига етказиш вазифаси юклатилган барча идора ва муассасаларда қонун ҳужжатларининг расмий манбаларига марказлаштирилган обуна ташкил этилмоқда.

Аҳоли орастида кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишда етакчи журналлар ва газеталар катта ҳисса қўшмоқда. Хусусун: “Ҳуқуқ ва бурч” “Фуқаролик жамияти”, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари”, “Қалқон”, “Жамият ва бошқарув”, “Тафаккур”, “Ижтимоий фикр” журналлар ва “Инсон ва қонун”, “Постда”, “Жамият”, “Ишонч” ва бошқа кўплаб газеталарнинг фуқаролар, аёниқса, ёшларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқий билим ва маданиятини ошишига хизмат қилмоқда.

Мазкур журнал ва газеталар томонидан қонун ҳужжатларини халқимизга тушунарли тарзда етказилиши, ҳуқуқшунос олимлар томонидан қонун ҳужжатларига шарҳларининг бериб борилиши кутилган натижани бермоқда. Шунинг учун мазкур газета ва журналлар нафақат мутассислар, соҳа вакиллари, қолаверса, аҳоли орасида ҳам оммалашиб бормоқда.

Ҳуқуқий нашрларнинг энг катта ютуғи шундаки, журнал ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Меҳнат, Солиқ, Божхона, Оила, Хўжалик Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар, қатор бошқа қонун ҳужжатларига шарҳларининг бериб борлишни ташкил этганлигидадир. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳуқуқий нашрларда халқимиз учун энг долзарб масалалардан бўлган пенсия таъминоти, хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, меҳнат қонунчилиги ва бошқа соҳаларга оид кўплаб материалларнинг бериб борилиши қулайликлар яратмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқоридаги ҳуқуқий журнал ва газеталар ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар, янгиликлар, ғоялар, нуқтаи назар ва фикрлар хилма-ҳиллигини таъминлнишига хизмат қилмоқда. Бир томондан мазкур журналар какдемик доирадагилар учун бўлса, газеталар эса кенг жамоатчиликка мўлжалланганлиги билан ажиралиб туради. Юридик соҳага ихтисослашмага газеталарда ҳам ҳуқуққа оид материаллар кўплаб чоп этилмоқда. Бундан ташқари, газеталарда “Сизнинг адвокатингиз”, “Савол беринг – жавоб берамиз”, “Юрист маслаҳати” каби кўплаб рукнларида фуқароларни қизиқтирган саволларига доимий равишда мутахассислар томонидан жавоб берилмоқда.    

Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, мазкур журналларда кўплаб ҳуқуқий долзарб масалаларга эътибор қаратилмоқда. Хусусан:

· ривожланган демократик ҳуқуқий давлатларда қонун ижодкорлигининг ўзига хослиги ва хусусиятлари;

· хорижий давлатларда сенат, парламент, давлат, суд-ҳуқуқ, прокуратура, адвокатура, полиция, солиқ, нотариал органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини ўзига хос жиҳатлари;

· қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қиёсий таҳлили;

· янги қонунларнинг имплементацияси;

· фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти масалалари;

· жамиятда ҳуқуқий муносабатлар тизимидаги ўзгаришлар;

· давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлиги;

· давлат ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиниши ва бошқа кўплаб шу йўналишдаги масалаларга олимлар, мутахссислар, ҳуқуқшунослар ва тадқиқотчилар томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги маълум бўлди. 

  Бир сўз билан айтганда, ҳар бир ҳуқуқий нашрларда ўқувчилар учун фойдали бўлаётган, уларнинг ҳуқуқ соҳасида билимларини янада бойитишга хизмат қилаётган янги тадқиқот натижалари, мақолалар, материалларнинг бериб борилиши катта аҳамият касб этмоқда.

  Фикримизча, жамиятимизда ҳуқуқий муносабатлар тизими доимий такомиллашиб бориши натижасида шундай ҳуқуқий нашрларга бўлган талабнинг ошиб борити табиий холга айланади. Мазкур нашрлар ҳуқуқий йўналишдаги материалларни истеъмолчиларга босма ва электрон шаклда етаказиб бермоқда. Ахборот коммуникация технологияларини ривожланиши натижасида барча нашрлар ўзларининг веб-сайти, электрон манзилига эга юбўлиши, жамоатчилик билан алоқалар, қайта алоқларни (feed backe) тезкор ўрнатилишига қулай замин яратди. Эндиликда барча муаллифлар журнал фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар ва унда чоп этилган мақолалар билан Интернет тармоғи орқали бемалол танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ўз навбатида, фуқароларни ҳуқуқий билим, онги ва маданияти тез суръатларда шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.