Срочная публикация научной статьи
+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru
Кучкинов Абдумалик Юлдошевич
Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси,
Урунова Фазилат Эргашевна
Узун тумани 19-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
Ахмедова Орзигул Боратовна
Шўрчи тумани 7-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
Бабаярова Барно Ботировна
Денов тумани 73-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Шаманов Рустам Абсаматович
Жарқўрғон тумани 51-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Бошланғич таълимда ўйин ижодий фаолиятнинг бир шаклидир. Бунда ўкувчи ижтимоий ва моддий борлиқни билиш ҳамда англаш асосида эмоционал — хиссий, интеллектуал-ахлоқий ривожланади. Ўйинлар, уларнинг инсон тараққиётидаги ўрни ҳақида психология, этнография, маданият, педагогика фанларида бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган.
XIX асрнинг охирида немис олими К. Гросс ўйинларни тизимли ўрганишга харакат қилган бўлса, немис психологи К.Бюллер ўйинларни «қониқиш ҳосил қилувчи» фаолият сифатида тадқиқ этади. Л.С. Виготский, А. Н. Леонтъевлар фикрича, ўйинларни назарий жихатдан ижтимой табиатига кўра маълум фаолиятига йўналтирилганлиги билан боғлаб, тадқиқ этган бўлсалар, Д.Б.Элконин шахс хулқини бошқаришни таркиб топтириб , уни такомиллаштирувчи фаолият сифатида талқин этадилар. Лекин ўйинларни ягона ва энг муҳим асосий хусусияти унинг таълимдаги ахамиятлилигидир.
Ўйинларда боланинг хулқи эркин шаклланади ва ижтимоийлашади. Ўйинларнинг энг мухим жиҳати унинг икки тамонлама характерга эгалиги бўлиб, унинг драматик санъатга ҳам мослигидир. Бир тамондан ўйин иштирокчилари уни амалгам оширишда муайян ностандарт вазифалар билан боғлиқ хақиқий фаолиятни бажарсалар, иккинчи тамондан эса ўйинлар бу фаолиятнинг аксарият пайтларида маъсулиятни ҳис этган ҳолда хақиқий вазиятлардан четга чиқувчи шартли хусусият ҳам касб этадилар. Демак, ўйинларнинг икки томонлама вазифани бажариши унинг ривожланувчи натижага эга бўлишига сабаб бўлади.Ўйин фаолияти элиментларидан таълим жараёнида кенг фойдаланилади.Улар ишбоп ойинлар, дедактик ўйинлар, ролли ўйинлар, компютер ўйинлари шулар жумласидандир.
Ишбоп ўйинлар касб фаолияти предмети ёки ижтимоий мазмунини қайтадан яратиш шакли бўлиб, амалиётнинг ана шу турига хос муносабатлар тизимини моделлаштиришдир. Ишбоп ўйинларни ўтказишда унинг қатнашувчилари фаолиятини махсус (ўйин тарзида) имитатсия моделида ривожлантиришдан иборатдир. Ўйинларнинг характерига кўра ўқув жараёни ўйинлари тадқиқотчилик ўйинлари, бошқарув ва аттестацияга доир ўйинлар турига бўлинади.Ўқув жараёнига доир ўйинлар ўқув предметлар бўйича истиқболда касбий фаолиятини тўғри ташкил этиш ва шахсни мақсадга мувофиқ шакллантиришга шарт-шароитлар яратади. Ана шу шарт-шароитлар натижасида олинган янги билимлар келгуси касбий фаолиятни тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради. Маълумки, таълим ҳамкорликка асосланиб, жамоавий характер касб этади; касбга хос фаолият қоидалари ва жамоанинг ижтимоий қоидаларига мос холда амалга ошади. Ана шу маънода таълимнинг дидактик ва тарбиявий аҳамияти ўзаро бирлашиб, ўйин фаолияти шаклида ўқувчиларнинг фаоллиги ортади. Ишбоп ўйинларда тавсия этилган муаммоли топшириқ мақсадга мувофиқ диалогик мулоқот асосида иштирокчиларни рағбатлантиради, қизиқишларини орттиради, эмоционал руҳ пайдо қилади.
Дидактик ўйинлар таълимий мақсадларни амалга оширадиган ва уларга мослаштирилган бўлади.дидактик ўйинлар тизимидан биринчи марта мактабгача жараёнида фойдаланишга доир Ф.Фрибил ва М.Монтисорилар ишлаб чиққан бўлса, бошланғич таълим учун О. Дикроли тадқиқотлар олиб борган.
Маълумки, болалар ўйининг сифати ва самарадорлиги унда иштирок этувчиларнинг ҳаётий кузатишлари ва шахсий тажрибасига бевосита боғлиқ бўлади.Бунда онглилик, ташаббускорлик ва иродалилик каби сифатлар аҳамият касб этади. Шу сабабли турли ижтимоий- психологик тавсифга эга ўйинларган ўқув жараёнида фойдаланиш, шак-шубҳасиз ўз самарасини кўрсатади. Айнан фаол ўқитиш методлари ҳам ана шундай ўйинларга таянилган холда ташкил этилади. Ҳар бир ўйин бир неча дақиқадан тортиб, ундан кўпроқ вақт давом этиши мумкин ва унда иккита боладан тортиб то ўн ўқувчигача иштирок этади. Масалан, «ишбоп ўйинлар» ёки «бошқарув» деб юритилувчи ўйинлар билим ва кўникма ҳосил қилишга қаратилган бўлади. Мазкур ўйинларнинг назарий ва амалий жиҳатдан моҳиятини бир қатор олимлар Я.М.Бельчиков, М.М.Бирштейн, В.Н. Бурков, Ю.В.Геронимус, 83 В.Я.Платов, Б.Қодиров, В.М.Каримова, Р.Суннатова, З.Нишонова ва бошқалар ўз тадқиқотларида баѐн қилиб ўтганлар. Улар ўз илмий ишларида гуруҳ шароитида замонавий ўқитишнинг педагогик ва психологик технологиялари устида фикр юритар экан, хусусан, «Ишбиламонлик» ўйинларини ўтказиш методикасига доир бир қатор қимматли фикрларни билдирдилар. «Ишбоп» ўйинларни фаол ўқитиш методларидаги ўрнини (айниқса кичик мактаб ѐшидагилар учун) яққол тасаввур этиш учун методлар мажмуини келтириб ўтамиз. Фаол ўқитиш методларининг оддий классификациясини рус олими Н.Н.Козленко қуйидагича тавсифлайди: «Фаол ўқитиш методларига» «Ишбиламонлик» ўйинларидан ташқари реал вазиятларни таҳлил қилиш ва ролли ўйинларни такомиллаштириш жараёни киради«. В.М.Каримованинг таъкидлашича, «фаол ўқитиш методларига, энг аввало, баҳс, мунозара йўли билан ва малакалар ҳосил қилиш тушунилади...». В.Я.Платов фаол ўқитиш методлари қуйидаги реал вазиятли ўйинлардан иборат, деб таъкидлайди: 1.Ролли ўйинлар 2.Иммитатив ўйинлар 3.Фаолиятга қаратилган ташкилий ўйинлар 4. «Ишбилармонлик» ўйинлари В.Я.Платов фикрича «Ишбоп» ѐки «бошқарув» деб аталувчи ўйинларнинг қуйидаги асосий қирралари мавжуд: 1. Объект моделининг мавжудлиги 2. Роллар мавжудлиги 3. Қарор қилиш жараёнида ролли мақсадларнинг тафовути 4. У ѐки бу ролларни бажарувчи иштирокчиларнинг бир-бирига таъсири. 84 Ролли ўйинларда энг аввало, иштирокчи шахс сифатида ўзлигини намоён қила бошлайди. Фаол ўқитиш методлари таркибига кирувчи имитацион ўйинлар қаторига бошқарув ўйинларини ёки ролларни тақсимлаш вазиятларини киритиш мумкин. «Ишбилармонлик ўйинлар» мутахассисларни ўқитишда ва уларнинг касбий сифатларини такомиллашувига хизмат қилади. «Компьютерли ишбилармонлик» ўйинлари шундай психологик вазиятлар мажмуики, бунда ўйин иштирокчилари бир вақтнинг ўзида ҳам ўйин иштирокчилари бир вақтнинг ўзида ҳам ўйин иштирокчиси, ҳам кузатувчи бўлиш имкониятларига эга бўлади. Ишбоп ўйинлар кенг маънода шундай усул турики, бунда турли ишлаб чиқариш вазиятларида, бошқарув қарорларини қабул қилиш иммитация қилинади ва бу ўйин шартлари бир гуруҳ инсонлар орасида ЭҲМ билан мулоқот тартибидаги иш режимида ўйналиши мумкин. «Ишбоп ўйинлар»- фаол ўқитиш методларидан бўлиб, у реал ўрганилаётган объетни тўғри англаш мақсадида таҳсил олувчининг у ѐки бу вазиятни ўйин ҳолида талқин қилишга қаратилган усулдир. Ишбилармонлик ўйинлар кенг тарқалган ўйин методларидан бўлиб, улар моҳияти жиҳатдан маълум образларга кириш, ўша образга хос бўлган ҳиссиётларни ўз бошидан кечиришни тақозо этади.
Шундай қилиб ишбилармонлик ўйинлари қўллаш соҳалари ниҳоятда кўп. Ўқув мақсадларида компьютердан фойдаланган ҳолда қўлланиладиган ишбилармонлик ўйинлари ўқувчиларнинг ҳаётида тўғри мавқега эга бўлишлари, ўзи истаган, орзу қилган ҳаётий вазиятларни яратишга ўргатади ва ундайди, энг асосийси ишлаб чиқариш жараёнида ўзини эркин мулоқотга осон киришувчи шахс, билимдон мутахассис сифатида намоѐн қилишга замин яратади. Ишбилармонлик ўйинларининг тузилиши. 1 -босқич Тайёрланиш босқичида бошланғич синф ўқувчилари ҳар хил ҳолатли масалаларни ечишнинг назарий асосларини ўрганадилар. Объект сифатида ўйин модели, ўйин ҳолатлари иштирокчилари мажбуриятлари, ўйин ўтказиш тартиб ва қоидалар ҳамда ўқувчилари билимини баҳолаш тизими билан танишилади. Кўргазмали қуроллар, керакли кўрсатмали материаллар дарс учун тайѐрланади. Айрим масалалар мустақил ўрганилади. 2- босқич. Кириш қисми. Ишбоп ўйинида гуруҳлар ташкил қилинади, лидерлар танланади, иштирокчиларга роллар тақсимланади. Ходимлар танлашда қатнашчилар анкета сўрови ёрдамида аниқланади. Лавозимларга тайинлашда буйруқ лойиҳаси кўриб чиқилиб ва юқоридан тасдиқланади. Рол тақсимоти қатнашчиларнинг шахсий жиҳатларидан ва солоҳиятидан келиб чиққан ҳолда эксперимент усули ёрдамида белгиланиши мумкин. Бу билан қатнашчиларнинг шахсий жиҳатлари ва салоҳиятлари белгиланган ролларга мос келиб ўйин юқори даражада ўтади. 3 босқич. Ўйин жадвалини амалга ошириш, бир томондан барча гуруҳларни бир хил юкламалар билан таъминлаб, иккинчи томондан вазифаларни тақсимлаб қарорлар қабул қилиш жараёнини тезлаштиради ва уларнинг гуруҳларида муҳокама қилиш ишлари олиб борилади. 4 босқич. Хулоса чиқариш босқичи, ўйин натижаларини таҳлили раҳбар томонидан ѐки иштирокчилар томонидан олиб борилади. Иштирокчилар томонидан баҳолаш жараёни олиб борилганда эркин суҳбат шаклида ўтказилиб, ўқитувчи таҳлил йўналишини бошқариб ва тузатишлар киритиб туради. Ишбилармонлик ўйинларининг ғолиблари эълон қилинади. Қабул қилинган бошқарув қарорларининг асосий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари кўрсатилади, бунда катта иқтисодий самара берадиган, қабул қилинган, муҳим қарорлар алоҳида таъкидланади. Ўйин гуруҳлари раҳбарларининг таваккал қилишдан ишбилармонлиги гуруҳ умумий балини белгилашда ҳисобга олинади ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлар берилади. Ишбиламонлик ўйинидан олинган натижалар бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича маслаҳатлар таклиф қилинади. Ишбоп ўйинларининг белгилари: — бошқарув объекти ва муҳитнинг модели ва мавжудлиги. — ролларнинг мавжудлиги. -қарор қабул қилишда ролларнинг фаолият мақсадларининг фарқлилиги. -иштирокчиларнинг ўзаро муносабати. -умумий мақсаднинг мавжудлиги. — жамоа бўлиб қарорлар ишлаб чиқиш. -ўйин давомида қарорлар тизимини тадбиқ қилиш. -қарорларнинг кўп вариантлилиги. -ҳиссий зўриқишни бошқариш. -ўйин иштирокчиларини жамоа томонидан алоҳида баҳолаш. Интеллектуал-ижодий ўйинлар ҳам ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўйинда шахсининг коммуникатив сифатлашни ривожлантириш интеллектуал саводхонлиги, зийраклиги, қарорлар қабул қилишда таълим зукколикни ривожлантириш, халқ ижодкорлигига оид билимларга эга бўлиши, синфдаги салоҳиятли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришга оид мақсад ва вазифалар қўйилади. Телеўйинларда намойиш этиладиган «Ўйла, изла, топ», «Олтин тож» кабилар шулар жумласидандир. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг интеллектуал даражасини ривожлантириш учун синфда ва синфдан ташқари машғулотларда шундай ўйинларни ташкил қилиш мумкин. Ўйин етти турда ўтказилиши мумкин. Ҳар бир турда ўқувчилар билими баллар асосида баҳоланиб боради. Мусобақа саккизтадан икки гуруҳ ўқувчи киритилади. Биринчи турга 5 балл, иккинчи турга 10 балл, учинчи турга 15 балл ва ҳоказо тарзда баҳоланади. Ўйлаш учун ҳар бир саволга
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати