Срочная публикация научной статьи
+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru
Махмудова Тулғаной Абдурашидовна
Денов тумани 25-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
Худойназарова Шаҳноза Менгбоевна,
Денов тумани 25-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
Қурбонова Умида Абдукаримовна
Сариосиё тумани 19-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,
Шукурқулова Сайёра Мусурмоновна
Бойсун тумани 10-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Болаларга ўйинни ўргатишдан муайян таълимий мақсад назарда тутилади. Ўйиннинг энг муҳим аҳамияти ҳам ана шундадир, қийин ўтказилиш шакллари ва усуллари билан таълимнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Дидактик ўйинлар ўйин усулларини чексиз такрорлаш ва ўзгартириш, ўйинга турли нарсалар киритиш имконини беради. Масалан, биз «Жимжитлик» ўйинининг
Дидактик ўйинлар ўзининг шакли жиҳатидан асосан боғчада ўйналадиган ижодий ўйинлардан ҳам, ўқитувчи ўзи ҳикоя қилиб бериш йўли билан тушунтирадиган ва ўқувчиларни бирма-бир сўраб чиқиш натижасида мустаҳкамланадиган ўйинлардан ҳам ҳар тамонлама фарқ қилади.
Дидактик ўйинлар ўқитиш вазифасига хизмат қилади ва қизиқарли, мароқли, тушунарли даражада олиб борилади. Болалар ғолиб чиқиш мақсадида жону дили билан машқ қиладилар, берилган ҳар бир топшириқни албатта бажаришга одатланиб қоладилар, натижада уларда дидактик топшириқларни бажаришга бўлган қизиқиш орта боради.
Дидактик ўйинлар ҳар бир дарснинг мақсадини, ҳар бир машқнинг мақсад ва вазифаларини яхшироқ тушуниб олишга ёрдам беради. Дидактик ўйинлар таълимнинг кўргазмалилигини, ўқитувчининг нутқини ва болалар ҳаракатини ўз ичига олади, бунинг натижасида идрокда (кўриш, эшитиш, тери сезгиси белгиларида) бирлик туғилади. Бу эса ўқитувчининг айтганларини болаларнинг ўйлаб олишига ва ўша айтилганларни ифодалаб беришларига, яъни дидактик ўйинлар қоидаларини ўқувчиларнинг ўзлари бажаришларига имкон беради.
Дидактик ўйинларнинг бў тарзда тузилиш хусусиятлари ўқувчилар фаолиятини таҳлил қилиш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам барча болалар ўйин вақтида қизиқиш билан ҳаракат қиладилар. Дидактик ўйинлар боланинг ҳис-туйғусига таъсир этиб, унда қишга ижобий муносабат ва қизиқиш хислатини таркиб топтиради. Болалар ўйинни зўр мамнуният билан ижро этади. ўйин бошланишини эса сабрсизлик билан кутадилар, уларнинг онгида беихтиёр эртанги ўқув кунининг қувончли манзараси гавдаланади.
Ҳар бир дидактик ўйинда кўпчилик болалар ёки бутун бир синф ўқувчилари иштирок қилади. Масалан, «Доиравий мисоллар» ўйинида ҳамма болалар масала ечади, "Занжирча"да 10, "Дўконча«да
Дидактик ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти нималардан иборат? Тажриба шуни кўрсатадики, дидактик ўйинлар ҳамжиҳатлик ва интизомлиликни тарбиялашга ёрдам беради, чунки ҳар бир ўйин ғалаба қозонишга интилиш билан боғлиқ бўлиб, ўйин шартлари ва қоидаларига қатъий ва изчил риоя қилишни талаб этади. «Ким аниқроқ ва тезроқ», «Бўш келма», «Энг яхши ҳисобчи», «Кўрганни эслаб қолиш диктанти» сингари ўйинларни ўтказиш пайтида ўқувчилар синф хонасида жимжитлик бўлишига ўқувчиларнинг ўзларини тута билишларига, партадан товуш чиқармай туриб, оёқ учида доскага чиқа олишларига, жойларига осойишталик билан қайтиб келиб ўтиришларига, товушларни диққат билан тинглашларига, рақамларга зеµн билан қарашларига эришадилар.
Дарсда ўйинқароқлик қилиб ўтирадиган ва ўқитувчини битта дарс давомида
Тажриба шуни кўрсатадики, дидактик ўйинлар болаларда дўстлик, биродарлик, меµнаткашлик ҳиссини тарбиялаш ва тараққий эттиришга ёрдам беради. «Ким турган саф яхшироқ», «Занжирча», «Нарвонча», «Билган киши санашни давом эттираверсин» сингари ўйинлар ўтказилаётганда болалар ўз ўртоқлари, ўзи турган саф ва ўз синфларининг шарафи учун курашадилар. Бир сафга тизилганлар иккинчи сафда турган ўқувчилар билан мусобақалашаётганда топшириқни сафлардан бирининг битта ўқувчиси ёки бир неча ўқувчилари, ёхуд бутун бир саф бажаради.
Одатда болалар ўз шерикларига далда бериб турадилар, агар ўртоқлари топшириғни тўғри бажарса, ундан беҳад хурсанд бўладилар ва у билан фахрланадилар. Шуни ҳам айтиш керакки, ўйин ўтказилаётган пайтда болаларда ҳасад, қизишиб кетиш сингари салбий хислатлар учрамайди. Дидактик ўйинлар ижодий шахс тарбиялашга ёрдам беради, чунки ҳар бир ўйин, унинг ҳар бир такрорланиши топшириғни бажаришга янгича муносабатда бўлишни талаб қилади. Уни ҳал қилиш зарурати эса ижодий изланишларни келтириб чиқаради.
Дидактик ўйинларда тиришқоқлик, матонатлилик, бошланган ишни охиригача етказа билиш сингари энг керакли иродавий сифатлар тарбияланади. Масалан, «Доиравий мисоллар» ўйинида олтита мисолнинг ҳаммасини ечиш керак, акс ҳолда, охирги соннинг биринчисига тўғри келиш-келмаслигини билиб бўлмайди. Ана шунинг ўзи болаларни фаоллаштириб юборади ва улар мисолни ечмай қўймайдилар.
«Дўконча» типидаги ўйинда ўйинчоқлар «сотиб олиш» нинг ўзи билан иш битмайди, балки бир неча ўйинчоқлар нархини ҳисоблаб (қўшиб) чиқишга, неча пул «қайтариб» бериш кераклиги ҳакида ўйлаб кўришга ҳам тўғри келади. Болалар «қизиқарли квадратлар» ўйинида мураккаб математик амалларни бажарадилар. Бунда ўқувчиларга бир йўла бир неча амалларни бажаришга, чиққан натижаларни таққослашга, эришилиши мумкин бўлган натижалар тўғрисида ўйлаб кўришга ва нотўғри ҳисобдан воз кечишга тўғри келади. Буларнинг ҳаммаси тез, зўр қизиқиш ва ақлий фаолият билан ўтади. Катта, чиройли тўпни кўрган ўқувчиларда тортинчоқлик йўқола бориб, улар дастлаб зўрға-писа, кейинчалик эса дадиллик билан сонларни ўйлаб топишга киришадилар.
Ўйин жараёнида болаларда теварак-атроф ҳақида тўғри тушунча пайдо бўларди, бу эса болаларга топшириқ мазмунини (мустақил ўйлаб топиш пайтида) хилма-хил қилишга ёрдам беради. «Дўконча», «Нимани тақиллатдим?», «Театр», «Болалар боғчасида» «Меҳмондорчиликда» сингари ўйинларда болалар теварак-атрофдаги ҳаётни, нарсаларнинг сифатини, оғирлик ўлчови, нарх-наволар ва бошқаларни билиб оладилар, уларда фазовий тасаввурлар мустаҳкамланади.
Дидактик ўйинлар, ўқитувчини болаларга яқинлаштиради, ўқитувчи болалар назарида тарбиячигина эмас, балки чинакам дўстга ҳам айланади. Бу эса айниқса дастлабки кунларда юз берадиган ётсираш ҳолларига барҳам беради. Шундай қилиб, ўйинлар болаларда ўқитувчи ва ўқишга нисбатан ижобий муносабат пайдо қилади.
Синфдан ташқари машғулотларда ўтказиладиган ўйинлар болаларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш воситасидир. «бўғинлар», «санайвер», «қизиқарли квадратлар» каби ўйинлардан эса қўшимча машғулотларда унумли фойдаланилади. Болалар жон-диллари билан дарсдан кейин қолишга рози бўладилар ва ўзларига берилган топшириқни тезда бажарадилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати