Срочная публикация научной статьи
+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru
Юлчиев Э. Ю.
Саидова М.Ж.
Андижон машинасозлик институти
Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало бу соҳанинг юқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун эса мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.
Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси бошқа корхонадан ўзининг ишлаб чиқариш ва ташкилий маданияти билан ажралиб туради. Корхоналарнинг маданияти уларнинг ривожланиш босқичлари билан бевосита боғлиқ бўлади. Корхоналар ўзининг ишлаб чиқариш маданиятини шакллантиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳозирги кундаги муҳим аҳамият касб этади.
Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги — мураккаб категориядир. Унда ишлаб чиқариш натижаларига ҳамда, ҳаражатларига таъсир кўрсатувчи омиллар мужассамлангандир. Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги шароитида замонавий ишлаб чиқариш воситаларини амалиётга киритиш иқтисодий самара билан бир қаторда оғир жисмоний меҳнатни машиналар меҳнати билан алмаштириш, ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини бартараф этиш, фондлар ва энергия билан таъминланиш даражасини ошириш, юқори малака талаб киладиган ва манфаатдорликни оширадиган жозибали касбларга талабни пайдо килиш, ҳамда мавжуд касбларга ёшларда рағбат ўйғотиш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиши лозим.
Ҳозирги кунда корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш ва иш сифатини яхшилашда янги-янги усуллар тадбиқ қилинмоқда. Япония олим ва менежерлари томондан таклиф қилинган «6 S» тамойиллари ҳам шундай тадбирлари сарасига киради. Бизнинг мамлакатимиздаги кўплаб қўшма корхоналардаги ҳар бир бўлимда ходимлар «6 S» тамойилларига таяниб иш олиб боришни йўлга қўйишлари замон талаби ҳисобланади. «6 S» тамойили олтида «S» ҳарфи билан бошланувчи японча сўзлардан олинган: SEIRI, SEITON, SEISO, SEIKETSU, SHITSUKE, SAVING.
«6 S» тамойилларининг асл моҳияти ва маъноси нимада? Ушбу тамойиллар ишчи ва мутахассисларнинг иш жойларини ва меҳнатини ҳамда у ердаги интизомга қаратилган бўлиб, улар қуйидагилардир:
3-S — SEISO — Покизалик, қулай иш муҳитини яратиш мақсадига эга. Бу аввалом бор, чанг ва кирларнинг манбаларини бартараф этиш ва «Покизалик, ифлос қилмайдиган жойда» қоидаларини бажариш ҳисобига эришилади. Агар чанг, кир, ишлаб чиқариш чиқиндиларини пайдо бўлиши билан тизимли равишда куришлмас экан, булар брак, йўқотишлар ва бошқа кўнгилсизларни чақириб келадилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, корхоналар ўз фаолиятини ягона, яхлит оила бўлиб иш ташкил қилиши, маҳсулот сифатини яхшилаш, асосий эътиборни истеъмолчилар талабини қондиришга қаратиши ҳамда ишчи-ходимлар хавфсизлиги олдинги ўринларга қўйиш талаб қилинади. Япония олим ва менежерлари томондан таклиф қилинган «6 S» тамойиллари ўрганиш ва унинг фойдали томонларини корхоналарга тадбиқ этиш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархни камайтириш, экспорт ва импорт операциялари сальдоларини яхшилаш имконини беради.
Список использованной литературы: