Срочная публикация научной статьи
+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru
Исаева Наргиза Хамидовна
Преподаватель
Ташкентского Государственного Педагогического Университета
Резюме. Мақолада Ўзбекистонда мавжуд бўлган туризм соҳаси, туризм бизнесини ривожлантириш истиқболлари, туризмнинг янги йўналишларини очиш имкониятлари масалалари ёритилган.
Abstraсt. The article deals with the tourism industry of Uzbekistan, the prospects of tourism business development, opportunities for opening new tourism destinations.
Резюме. В статье рассматривается индустрия туризма Узбекистана, перспективы развития туристического бизнеса, возможности открытия новых туристических направлений.
Жаҳон хўжалигида туризм тармоғи шиддат билан ривожланаётган ва энг юқори даромад келтирувчи тармоққа айланиб бормоқда. Бу соҳа ер юзида жами товар ва автомобил саноатидан кейинги учинчи ўринда туради. Туризм соҳаси жаҳонда бўладиган жами экспортнинг 10 фоизини беради, хизматлар савдосининг эса 35 фоизи туризмга тўғри келади. Буюк ипак йўлида жойлашган, асрлар давомида қадимий шаҳарлари билан машҳур, тарихий ва маданий ўтмишга эга Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эга . Ўзбекистон ўзининг тарихий ёдгорликлари, бой маданий ва тарихий анъаналарини сақлаб қолган, гўзал ва бетакрор табиат манзараларига эга давлат ҳисобланади. Юртимизда 7 минг 300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд ва уларнинг аксарияти ЮНЕСКО рўйхатига киритилган [1]. Буюк ипак йўлида жойлашган юртимизда тарихий ва маданий анъаналар асраб‑авайлаб авлоддан‑авлодга ўтиб келмоқда. Ўзбекистоннинг туристик марказлари ҳисобланган шаҳарлар ‑ Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз ЮНЕСКО ташкилоти томонидан эътироф этилади. 1994 йилдан бошлаб, республикада туризм соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича кўплаб халқаро анжуманлар, кўргазмалар, маданият кунлари ўтказилиб келинди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда экотуризм, геотуризм, экстремал туризм, тиббиёт ва маданий туризм шакллари кенг ривожланган. Айниқса, экотуризм нафақат республикада балки дунё миқёсида ҳам аҳамиятлидир. Экотуризмнинг мақсади — ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан туристик йўналишда оқилона фойдаланишдир . Экотуризм деганда нафақат маърифий — маънавий мақсадларни кўзлаган ҳолда экзотик табиий ҳудудларга саёҳатни, балки ижтимоий-иқтисодий масалаларни амалга оширилиши ёрдамида экологик муаммоларни ҳал қилиш билан бир-бирига боғлиқ мажмуалар йиғиндисини тушунамиз. Сайёрамизда инсон фаолияти тегмаган ёввойи табиат жуда кам қолганлиги сабабли, одатда бундай ҳудудларга саёҳат қилиш чекланган, ҳамда уларга саёҳат ҳақи ҳам етарли даражада қиммат. Шу сабабли ҳам, экотуризмдан киши бошидан олинган даромад, умумий туризм ва халқаро туризмдан тушган даромадлардан бир неча маротаба кўпдир. Экотуризм жаҳон мамлакатлари иқтисодиётида муҳим ўрин тутганлиги учун, турли ташкилот ва бирлашмалар ушбу соҳа ва унга турдош туризм соҳалари билан шуғулланади. Республика ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун ғоят қулайдир. Бу борада мамлакатнинг тоғли ҳудудларида жойлашган, замонавий жиҳозланган сайёҳлик мажмуаларида қишки ва ноёб сайёҳлик дастурлари ташкил этилган. Сайёҳликнинг янги йўналиши — йирик қўриқхоналар ва боғлар ҳудудида ташкил этилган табиатшунослик туризми ривожланмоқда. Ўзбекистоннинг Хитойдан ғарбгача ва Ҳиндистондан шимолий мамлакатларгача бўлган магистрал чорраҳада географик жойлашуви, жозибали ва такрорланмас табиати, кўплаб қўриқхона ва боғларнинг мавжудлиги, турли‑туман ва бой ландшафти туристларни ўзига жалб қилади. Ҳозирги вақтда ўлкашунослик туризмини ривожлантириш учун 8 та қўриқхона, 1 та биосфера резервати, 3 та миллий ва табиат боғлари, 12 та ов қилиш тақиқланган ва ноёб турдаги ҳайвонларни кўпайтириш қўриқхоналари, 10 та табиат ҳайкаллари сайъёҳларга тақдим қилинган. Улардан «Жайрон» экомаркази 1997 йили Бухоро вилоятида ташкил қилинган бўлиб, жайрон, қулон ва Прежевальск отларини сақлаш ва кўпайтириш билан шуғулланади. Шунингдек, Қизил китобга киритилган сутэмизувчиларнинг 2 тури, қушларнинг 23 тури, судралиб юрувчиларнинг 2 тури, ҳашаротларнинг 6 тури бу қўриқхонада мавжуддир[2].
Ҳозирги вақтда Республикада халқ ҳунармандчилиги асосида эсдалик буюмлари ишлаб чиқарувчи 500 га яқин корхона мавжуд. Уларда чинни ва сопол буюмлар, сопол ўйинчоқлар, зардўзи маҳсулотлари, гилам ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Туризм инфратузилмаси жадал ривожланмоқда, янги меҳмонхоналар қурилди, янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилди. Республикада 750 та меҳмонхона ишлаб турибди. Бугунги кунда Ўзбекистон туризм бозорида 433 та туристик фирмалар иш олиб бормоқда ва улар халқаро сайёҳлар учун кенг кўламли хизматларни таклиф этишга тайёр [3]. Эришилган қатор ютуқлар билан бир қаторда туризм соҳасини ривожлантириш йўлида қуйидаги масалаларни ечимини топиш лозим: Туризм соҳасига жаҳоннинг машҳур брендларини жалб қилиб, зиёрат туризми, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик туризм йўналишларини ҳам ривожлантириш зарур. Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларидаги муқаддас қадамжолар ва ёдгорликларни зиёрат қилишдан иборат бўлган «кичик ҳаж» дастурини ривожлантириш ва жадаллаштириш зарур. Ички туризм соҳасидаги катта имкониятларни ҳам тўлиқ ишга солиш ва экскурсиялар ўтказиш лозим. Барча ҳудудларнинг туристик имкониятларини ўрганиш ва янги туристик маҳсулотлар яратиш керак.
Адабиётлар: