Евразийский
научный
журнал

Ўтмиш аждодларимизнинг демократик қадриятларимиз ривожидаги ўрни

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Арипова Зулфия
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 847
Показать PDF версию Ўтмиш аждодларимизнинг демократик қадриятларимиз ривожидаги ўрни

Арипова Зулфия
Андижон машинасозлик институти
“Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти

Аннотация. Мақолада демократия тушунчасининг мазмуни ва ўтмиш мутафаккирларимиз томонидан демократик қадриятларимиз ривожи йўлидаги қарашлари ифодаланган. Бундан ташқари демократия моҳиятан инсоннинг ҳар томонлама камол топиши учун берилган имконият, шахс билан жамият манфаатларидаги уйғунликни таъминловчи омил эканлиги кўрсатилган.

Калит сўзлар: демократия, фуқаролик жамияти, маънавият, адолат, бағрикенглик, одоб-аҳлоқ, демократик институт.

Аннотация. В статье описывается содержание и концепция демократии на пути наших идей о развитии демократических ценностей. Более того, здесь представлена демократия, по сути, является определенным фактором для полного развития человека и фактора в интересах личности и общества.

Ключевые слова: демократия, гражданское общество, духовность, справедливость, терпимость, нравственность, демократический институт.

Annotation. The article describes the content and concept of democracy in the way of our ideas about the development of democratic values. Moreover, in here presents democracy is essentially a definite factor for the full development of man and a factor in the interests of the individual and society.

Keywords: democracy, civil society, spirituality, justice, tolerance, morality, democratic institution.

Демократия (юн «demos» — халқ ва «kratos» — ҳокимият) — халқ ҳокимияти, фуқароларнинг озодлиги ва тенглиги тамойилларини эълон қилишга асосланган сиёсий тузум шакли. Тарихий тараққиёт давомида демократия тушунчаси шаклан ва мазмунан бойиб борган. Бу жараён бугунги кунда хам давом этмоқда. Зеро, демократия энг ривожланган давлатларда юқори такомил нуқтасига, идеал даражасига эришгани йўқ. Ҳар бир миллат ва жамият, айни пайтда, ҳар бир давр ўз демократиясига эга. Бошқача айтганда, уни тушуниш, талқин этиш ва амалиётда қўллашда ўзига хослик барча даврларга хосдир. Бу ўзига хослик халқнинг босиб ўтган тарихий йўли, миллий менталитети, анъаналари, амалдаги ижтимоий муносабатларнинг характери каби бир қатор омиллар билан белгиланади.

Шундай бўлсада, барча миллатлар ва жамиятлар, даврлар ва давлатлар учун мавжуд тузумнинг демократик характерини белгиловчи умумий мезонлар бор. У ҳам бўлса демократия тамойиллари (принциплари)га риоя қилиниши, демократик институтларнинг мавжудлиги ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ. Ана шу мезонлар асосида демократиянинг реал ёки формал характери ҳақида гапириш мумкин бўлади. Демократия моҳиятан инсоннинг ҳар томонлама камол топиши учун берилган имконият, шахс билан жамият манфаатларидаги уйғунликни таъминловчи омилдир. Айни пайтда, демократия қабул қилинган қонунлар, амалдаги тартиб қоидалар ёрдамида шахс ҳаёти ва фаолиятини тартибга солувчи механизм ҳамдир. Бугунги кунда аксарият мамлакатларда демократия жамиятнинг яшаш мезонига айланиб қолди.

Ҳар қандай жамият ва давлатда демократия тақдири унинг сиёсий механизми, меъёрий ҳуқуқий асослари ва иқтисодий кафолатлари, маънавий омиллари билан чамбарчас боғлиқ бўлади.

Худди ана шу омиллар устуворлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар жамият ҳаётидаги янгиланишлар замирида фуқароларимизни эркин демократик тамойиллар асосида фаолият юритиш, меҳнат ва ижод билан шуғулланишларига давлат ва жамият ишларида мустақил иштирок этишларига шароит яратилмоқда.

Шарқона демократиянинг миллий маънавият билан муштараклиги хаётий эҳтиёжга айланади. Ана шу ҳақиқат мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, Шарқ, хусусан, турон заминда демократия ҳақидаги қарашлар кўп асрлик тадрижий такомилга эга. Бу идора усулига хос бўлган кўплаб унсурлар аллақачон миллий давлатчилигимиз тажрибасида синовдан ўтган. Буни исботловчи тарихий далиллар бисёр.

Буюк қомусий аллома, улкан назариётчи бобоколонимиз Абу Наср Форобий қарашларида ҳам шарқона демократия, жамоавийлик тенденцияси кўзга яққол ташланади. "Ҳар бир инсон, деб ёзади Фаробий ўз табиати билан шундай тузилганки, у — яшаши ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга мухтож бўлади, бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж туғилади«. [1]

Салжуқий шохларга 30 йил халол вазирлик қилиб, ўз номини сунмас шон- шухратга чўлғаган Низом-ул-мулкнинг «Сиёсатнома» асарида ҳам шарқона демократик тамойиллар асосида давлатни бошқариш, сиёсий, маънавий-маърифий жараёнларни идора қилиш масалалари ўша давр руҳиятидан келиб чиқиб баён этилган бўлсада, ундаги ғоялар бугунги кунимиз учун ҳам ўз аҳамиятини йуқотмаган. Жумладан унинг подшоҳ ва хукмдорларнинг мамлакатни адолатли бошқариш ҳақидаги ўгитлари фикримизга далилдир.

"Аллоҳ, — деб ёзади мутаффакир бир кишига қудратини кўрсатиб, давлат ва иқбол беради. Ҳақ таолодан билим ва ақл топиб, шу билим билан қўл остидагилардан ҳар бирини ўзига тенг билади, ҳар бирига мартабасига мос қадр қилиб, мансаб беради, хизматкорларни халқ ўртасидан ажратиб олади, ҳар бирига бир мартаба ва манзала беради, дин ва дунё зарурияти-ю муҳимоти билан уларни таъминлайди, раиятни муҳофазат қилади, токи унинг ақли савиясида халойиқ роҳат ила яшаб кун кўрсин. Агар хизматкор ва ё маҳрамлардан бирортаси нолойиқ иш тутса-ю янглишганини тушуниб олса, ишга қайта қўйиш керак, агарда хушёр бўлмаса-ю (йўлдан қайтмаса), вафо қилмаса, уни бошқа бир кишига алмаштириш лозим«. [2] Аммо, унинг бу қарашларидан яхши фазилатлар фақат подшох ва унинг амалдорларига хос бўлиши зарур экан, деган хулоса чиқмайди.

Ўтмиш аждодларимизни демократик кадриятларимиз ривожидаги ўрни яна шундаки улар бағрикенглик; инсонларга адолатли муносабатда бўлишни илм-маърифат кишиларни аҳлоқи-маънавияти билан боғлиқ эканлигини асослашга ҳаракат қилганлар. Жумладан Маҳмуд Қошгарийнинг «Девону луғотит турк» асарида билим энг бебахо бойлик бўлиб, унинг негизида инсоннинг маънавий-маърифий дунёқараши, одоб ахлоқи, гўзал инсоний фазилатлари шаклланади, билим инсоннинг бутун хатти-ҳаракатларини белгилаб беради, деб таълим беради. Асардаги «Халққа яхшилик қил, уни сув

тагига ташласангда, уни сув устида кўрасан», "Одам боласи ўлиб кетади агар яхшилик қилган бўлса, ундан яҳши ном қолади« [3] деган йўриқларида демократиянинг инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган.

Назарий жиҳатдан олиб қараганда жамиятдаги мавжуд демократик тартибот ва қадриятлар ижтимоий кайфиятни намоён бўлишига рағбат берувчи омил ва тартиб қоидаларни белгиловчи норматив баҳолаш мезони сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ана шу маънода кайфият ижтимоий-сиёсий жўшқин ҳодиса ҳисобланади. Одамлар ижтимоий ҳаётда бўлган ёки бўлаётган ўзгаришларга зудлик билан ўз ҳиссий туйғуларини ифода этадилар, чунки ижтимоий воқеликдаги ҳар қандай ўзгаришлар, одамларнинг турмуш тарзида хам ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Бу эса уларнинг кайфиятларида ҳам ўзига хос янгиликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Список литературы

  1. Абу Наср Фаробий. Фозил одамлар шахри. Т. «Узбекистан» нашриёт, 1983, 186-бет
  2. Низомулмулк Сиёсатнома ёки Сияр ул-мулк. Т «Адолат» 1997, 17-бет.
  3. Қаранг, Ўзбек педагогикаси антологияси. Т, «Ўқитувчи», 1995, 190 бет