Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Техника фанларини ўқитишда ўқитувчининг педагогик маҳорати

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Ходжимухамедова М. М.
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1806
Показать PDF версию Техника фанларини ўқитишда ўқитувчининг педагогик маҳорати

М.М.Ходжимухамедова
Андижон машинасозлик институти
“Машинасозлик технологияси”
кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация: Ушбу мақолада техника фанларини ўқитишда ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳақида сўз юритилган.

Калит сўзлар: Педагогик билим, етук мутахассис, дарс бериш санъати, кадрлар тайёрлаш.

Аннотация: В этой статье рассматривается, что обучение техническим предметам во многом зависит от работы преподавателя и его профессионального опыта.

Ключевые слова: Педагогическая наука, хороший специалист, искусство преподавания, подготовка кадров.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичмабосқич муваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ўқитувчи фаолиятига, унинг касбий нуфузини оширишга боғлиқдир. Шундай экан, соғлом ҳар томонлама баркамол авлодни етиштириш узлуксиз таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогнинг савиясига, тайёргарлигига ва фидойилигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқдир. Ўқитувчи жамиятнинг ижтимоий топшириғини бажаради, шундай экан, ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда ўқитувчи муайян ижтимоийсиёсий, педагогик ва шахсий талабларга жавоб бериши лозим. Шундай экан, ўқитувчи мустаққиллик ғоясига эътиқоди, ҳар томонлама ривожланган илмий тафаккури, касбига тегишли маълумоти, яъни ўз фанининг чуқур билимдони, педагогик мулоқот устаси, педагогикпсихологик ва услубий билим ҳамда малакаларни эгаллаган бўлиши ҳамда турли педагогик вазифаларни тезда ечишни, вазиятларни сезиши, ўрганиши шунингдек, баҳолай олиши керак. Педагогик таъсир кўрсатишнинг энг мақбул усул ва воситаларини танлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлган авлодни тарбиялаш нозик, ниҳоятда катта диққат-эътиборни талаб қиладиган, ички зиддиятли жараёндир. Шундай экан, ўқитувчи, ўқувчи ва талабанинг шаклланиш жараёнини зўр ҳавас ва синчковлик билан кузатиши лозим. У педагогик жараённи бошқарар экан, педагогик билим ва маҳорат эгаси бўлиши лозим. Шундагина ўқитувчи педагогик ҳодисаларнинг моҳиятини ҳамда диалектикасини, педагогик меҳнат методи, касб ва технологиясини, профессионал педагогик маҳоратни эгаллай олади. Педагогик билим ва маҳорат эгаси бўлган ўқитувчи аввал, педагогика фанининг методологик асосларини шахс ривожланишининг қонуниятлари ва омилларини, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг моҳияти, мақсад, вазифаларини билиши керак. Таълим тизимида меҳнат қилаётган педагогларнинг кўпчилиги таълим ва тарбия жараёнида педагогик маҳоратнинг зарурияти ҳамда аҳамиятини чуқур англамоқдалар.

Шу сабабли улар ўз маҳоратларини узлуксиз ошира боришга, ҳозирги куннинг юксак талабларига мос замонавий билим ва тажрибалариниг ўзлаштиришга, ижодий меҳнат қилишга интилмоқдалар. Аммо шуни ҳам эътироф этишимиз керакки, ўқув юртларида айрим ўқитувчилар ўз педагогик маҳоратларини ошира боришнинг аҳамиятини етарли даражада ҳис қилмайдилар, таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини талабларини чуқурроқ ўрганишга қизиқмайдилар, ўқув жараёнининг илмийлигига, замон талабларига мослиги, турмуш, амалиёт билан боғланишига юзаки қарайдилар, ўқитилаётган ўқув фанларининг илмий ва ғоявий тарбиявий бирлигини доимо эсда тутмайдилар. Бу эса улар қўлида таълим олаётган ўқувчи, талабаларнинг билим даражаси ва савиясининг етарли эмаслигига, ўқув дастурларини ўзлаштиришдан орқада қолишларига сабаб бўлмоқда.

Узлуксиз таълим тизимини амалга ошириш жараёнида ёш авлодни кўнгилдагидек ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида гап борар экан, бу ғоят мураккаб ҳамда кўп қиррали вазифани фақат малакали педагогик маҳоратга эга бўлган ўқитувчи кадрлар билан амалга ошириш мумкин.

Шундай экан, ўқитувчилик катта санъатдир. Бу санъатга у ёки бу педагог осонгина, ўзўзидан эриша олмайди. Бунинг учун ўқитувчилик касбига, яъни соғлом авлоднинг чинакам мураббий бўлишига ҳаваси, иштиёқи зўр, замон талабларини тез ва чуқур тушунадиган, ўзининг илмий, ижтимоийсиёсий савиясини, педагогик маҳоратини изчиллик билан амалга ошира борувчи, мустақиллик ғояси ва мафкураси билан пухта қуроллантирилган, ҳақиқий ватанпарвар, меҳнатсевар кишиларгина эриша оладилар.

Педагогик маҳорат туғма талант ёки наслданнаслга ўтувчи хусусият эмас, балки изланиш, ижодий меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун стандарт, яъни бир қолипдаги иш усули эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида ташкил топади ва ривожланади.

Бу жараёнда илғор ўқитувчининг педагогик маҳорати ва тажрибаларини бошқа ўқитувчи ўрганиши, ундан ижодий фойдаланиши, ўз фаолиятини илғор тажрибалари билан бойитиши зарур. Ўқитувчининг педагогик маҳорати асосан синф, аудитория машғулотларида яққол кўринади. Чунки ўқув машғулотлари ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра ўқитувчининг ўқув юртидаги асосий ишидир. Шу сабабли у илмий, ғоявий ва оммабоп бўлиши, турмуш билан ўқувчи талабаларнинг тайёргарлик даражаси билан боғланиши зарур. Таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи талабалар ўртасида ўзаро жонли тил, фикр олишув, самимий муносабат, ҳурмат, асосий мақсадга эришишда ҳамкорлик лозим. Мазмуни саёз, амалий тажрибадан, турмушдан ажралиб қолган, умумий сўз ва қуруқ насиҳатгуйликдан иборат бўлган, расмият учун юзаки ўтказиладиган дарс маъруза ва бошқа ўқув машғулотлари ўқувчи талабаларни қизиқтирмайди, уларни илмий, ғоявий жиҳатдан етарли озиқлантирмайди. Шундай экан, ўқув машғулотларини шундай ташкил қилиш керакки, унинг таъсирида талабаларда шу фанга нисбатан турли қарашлар, илмий тафаккур ва эътиқодлар вужудга келиши ва шаклланиши керак.

Таълим ва тарбия жараёни таъсирчанлигининг янада юксак бўлиши ўқитувчининг илмий салоҳиятига, ёшлар олдидаги обрўсига, шахсий сифатларига, илмий истеъдодига, таълим соҳасидаги тажриба ва маҳорати ҳамда ўқувчи талабалар билан ўрнатилган дўстона муносабатига боғлиқдир.

Педагогик фаолият самарали ўқитувчининг педагогик қобилияти қай даражада шаклланганлигига ҳам боғлиқдир. Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади деб таъкидлайди. Жумладан, билиш қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, нутқ қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти, муомала қила билиш қобилияти кабилар.

Педагогик қобилият ва маҳорат ўқитувчида осонлик билан шаклланмайди. Бу касбий танланган киши ўз мақсадига эришиш учун узлуксиз ўқиши, ўрганиши ҳамда изланиши, ижодий меҳнат қилиши, мустақил юртимизда бўлаётган воқеликни тез англаши ва ўз меҳнатининг мамлакат учун қанчалик зарурлигини чуқур ҳис қилиши зарур.

Ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг онглигига, миллий ғоя ва мафкурага содиқлигига, билиш ва фикр доирасини кенглигига ўз вазифасига муносабатига эътибор бермоқ керак. Айниқса, педагогик маҳоратда ўқитувчининг фикр доираси кенг бўлиш зарурлигини алоҳида ҳисобга олиш лозим. Чунки, кишида билим, фикр мукаммал бўлмаса, у камолатга эриша олмайди. Дарҳақиқат, киши у ёки бу масалани, албатта, фикр орқали ҳал этади. Шунинг учун педагогик маҳорат соҳиби бўлишга интилган киши, шубҳасиз ўз билимини доимо кенгайтириши, ўқувчи, талабага маънавийахлоқий таъсир этувчи ғоя ва фикрларни янгилаб бориши зарур. Бунинг учун кўп ўқиши, ўрганиши лозим. Ўқитувчининг педагогик маҳоратига баҳо беришда уни таълимни қай даражада ташкил қила билиши муҳим аҳамиятга эгадир.

Узлуксиз таълимда дарс ва маърузаларни мукаммал ташкил қилишни ўқитувчининг биринчи навбатдаги вазифасидир. Юқори савияда ўтилган мавзулар ёшлар онгида узоқ сақланади, уларнинг иймон, эътиқоди ва мафкураларининг шаклланишига таъсир кўрсатади. Шу сабаб, ўқитувчининг илмий савияси ўз бурчига муносабати, ёшларга мураббийлик иштиёқи, педагогик маҳорати, дастлаб дарс ва маърузаларда кўринади. Фан ўқитувчисининг фаолиятига бериладиган баҳо даражасини ҳам дарс ва маърузанинг сифати белгилайди.

Дарс бериш санъатини эгаллашда ўқитувчи уюштирган ўқув машғулоти, чуқур билим бериш воситаси бўлиши билан бирга, мустақил Ўзбекистоннинг равнақи, эртанги кунга бўлган ишонч, халқимизнинг ақлзаковати ва меҳнатининг нималарга қодирлиги, жамиятнинг муносиб фуқароси ҳамда қурувчиси бўлиш учун нималар қилиш зарурлигини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда биринчи навбатда ёшларимиз ўз мураббийлари дарсидан ҳар жиҳатдан мамнун бўлсинлар. Уларда илмий орзулар уйғонсин, тафаккури ривожлансин, амалий фаолият, ижодий қобилият, ўқишўрганиш ва меҳнатга ҳавас кучайсин. Улар ўқув машғулотидан сўнг олган баҳолари билан эмас, балки билим ва малака ҳосил қилганликларини, маънавий озиқ олганликларини ҳис қилсинлар. Таълимнинг мазмундор, қизиқарли ва тушунарли бўлиши устоз билан шогирдлар қалбини, руҳини бирбирига мустаҳкам боғлайди, улар ўртасидаги самимий ҳурмат ва ўзаро ишончни мустаҳкамлайди. Бунинг учун ўқитувчи, аввало, ўз фанини ва уни ўқитиш йўл усулларини мукаммал ўзлаштириб олиши, ўқитувчи-мураббийга хос маданиятнинг юқорилиги, ўз шогирдларига ҳурмат ва муҳаббат, улар ҳаётига қизиқтириш ва руҳий ҳолатларни билиш, тушуниш, босиқлик, ҳистуйғуларини бошқара олишлари, ташқи кўриниши, кийиниши маданиятига эътибор беришлари, нутқ маданиятининг юқорилиги, жамоат ишларида фаолликлари, айниқса, омма ўртасида илмиймаърифий ва маънавий-маданий ишлар тарғиботчилари бўлишлари лозим.

Шундагина мамлакатимизнинг келажаги бўлган талаба ёшларимиз ўз мураббийларини номини зўр эҳтиром, чуқур миннатдорчилик билан тилга оладилар. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги Қонунида кўрсатилганидек, ўз фанлари бўйича тегишли маълумот эгаси, юксак ва касбий тайёргарлиги ва юқори ахлоқий фазилат эгаси бўлишлари керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. // Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т.: Шарқ 1997.
  2. Зуннунов A. «Педaгогикa тaрихи» Daрслик — Т. «Ўқитувчи» нaшриёти 2009й.
  3. Холиқов A." Педaгогик мaҳорaт" Daрслик — Т. «Ўқитувчи» нaшриёти 2011й.