Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Тарих фани бўйича синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Абдусаматов Жамшид Омонович, Шерматов Раҳимжон Эшмаматович, Норбадалов Олимжон Ашур уғли, Ноқувватов Эштўра Тухтамишович
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №8 2018»  (август, 2018)
Количество просмотров статьи: 2477
Показать PDF версию Тарих фани бўйича синфдан ташқари олиб бориладиган ишлар

Абдусаматов Жамшид Омонович
Узун тумани 28-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Шерматов Раҳимжон Эшмаматович
Узун тумани 63-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Норбадалов Олимжон Ашур уғли
Қумқурғон тумани 27-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Ноқувватов Эштўра Тухтамишович
Шеробод тумани 49-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

Ўқувчилар ўқув материалининг асосий мазмунини синфда дарс давомида ўзлаштириб оладилар, албатта. Бироқ, ўқувчиларнинг тарих дастури юзасидан ўрганиши зарур бўлган билим ва малакаларнинг ҳаммасини ҳам синф-дарс машғулотлари доирасига сиғдириб бўлмайди. Бунинг устига тарихий билимлар, илмий ва сиёсий маълумотлар ҳажми тез кенгайиб, муттасил ошиб бораётган шароитда ўқувчилар ўз билимларини тинмай тўлдира боришлари учун синфдан ташқари ишларни яхши йўлга қўйиш ғоят зарурдир.

Тарих севиб ўқиладиган фандир. Уни ўрганиш жараёнида ўқувчиларда ўтмишни пухта билишга интилиш орта боради, уларда бу интилишни амалга оширишда эса синфдан ташқари ишларнинг аҳамияти каттадир. Тарих предмети юзасидан синфдан ташқари ишларнинг мазмуни, кўриниш ва методлари методик адабиётда турлича туркумланади.

Методист В.Н. Бернадский синфдан ташқари ишлар туркумига билиш манбаларини асос қилиб олиб, уларни қуйидаги турларга бўлади. Маълумки, ўқувчилар фақат дарсликни ўқиш билангина чегараланиб қолса, уларнинг билим доираси ва ўтмиш ҳақидаги тасаввурлари тор бўлиб қолади. Шуни эътиборга олиб В.Н.Бернадский синфдан ташқари ишларнинг асосий кўриниши сифатида қўшимча ўқишни тавсия этади. 1. Қўшимча китоб ўқиш. У тарихдаги ўқиладиган китобларни уч гуруҳга бўлади: а) илмий-оммабоп китоблар, б) тарихий беллетристика, в) тарихий даврга оид бадиий адабиёт. 2. Қўшимча суратлар кўриш.

3. Жамоа бўлиб театр ва киноларга бориш ҳамда уларни биргаликда муҳокама қилиш.

4. Тарихий кечалар уюштириш.

5. Тарихий инсценировка ёки пьесалар қўйиш.

6. Мактаб тарихий кўргазмаларини ташкил этиш.

7. Олисдаги тарихий жойларга экскурсиялар уюштириш. В.Н.Бернадский фикрича, ўқувчилар синфдан ташқари қўшимча китоб ўқиб, фильмлар кўриб, радио, маърузалар эшитиб олган билимлари ва тасаввурларини амалий фаолият билан қўшиб олиб боргандагина кўзланган мақсадга эришади — мустақилликни, ташаббус ва ижодий ишлаш қобилиятини ўстира олади. Кейинги 10–15 йил ичида синфдан ташқари ишлар кўлами кенгайди, мазмунан бойиди, кўринишлари кўпайди. Бу ишларнинг назарий томонлари ҳам ишлаб чиқилди.

Синфдан ташқари ишлар ташкилий жиҳатдан оммавий ва тўгарак ишларига бўлинади. Ўзининг илмий тадқиқий асарларида синфдан ташқари ишларнинг назарий масалаларини ишлаб чиққан, мактаб тажрибасига суяниб синфдан ташқари ишларнинг асосий бошланғич кўриниши — оммавий ишлар эканлигини исбот қилиб берган А.Ф.Родин синфдан ташқари ишларнинг оммавий кўринишига: овоз чиқариб ўқиш, ҳикоя қилиб бериш, маъруза ўқиш, тарихий воқеаларнинг иштирокчилари ва илғор кишилар билан учрашувлар ўтказиш, кинофильмлар, пьесалар кўриш, экскурсиялар уюштириш, ўқув конференциялари, кечалар, танловлар ташкил қилиш, олимпиадаларда иштирок этиш, ўлка бурчаги ва мактаб кўргазмаларини ташкил этиш ва бошқаларни киритади. А.Ф.Родиннинг тарих таълимида синфдан ташқари ишлар соҳасидаги тадқиқотларининг яна бир қимматли томони шундаки, уларда синфдан ташқари ишларни ўқувчиларнинг ижтимоий фойдали фаолияти билан (тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериш, улар билан давра суҳбатлари уюштириш, газета, журналлар ўқиб бериш ва ҳ. к. билан) боғлаб олиб бориш зарурлиги таъкидланади.

Методист А.А.Вагин тарих таълимида синфдан ташқари қилинадиган иш методлари соҳасида кейинги йилларда орттирилган илғор тажрибаларни умумлаштириб, уларни уч гуруҳга бўлади. 1. Оғзаки метод. Синфдан ташқари ишларнинг бу гуруҳига ўқитувчининг ҳикоя қилиб бериши, овоз чиқариб ўқиши, юқори синфларда эса, ўқитувчининг дарсдан кейин бўладиган маърузаси киради. Синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг фаоллиги ва мустақиллигини ошириш мақсадида ўқувчилар ҳам оғзаки сўзлаб бериш методидан фойдаланади. Ўқувчилар тўгарак йиғилишларида, тарихий кечаларда, қуйи синф ўқувчилари ва аҳоли орасида қисқача ахборотлар, доклад ва рефератлар билан қатнашадилар, мунозараларда, назарий конференцияларда, тарихий материаллар (китоблар, кинофильмлар ва пьесалар) муҳокамасида иштирок этадилар.

Ёзма ва босма манбалар билан ишлаш методи.

Синфдан ташқари ишларнинг бу турига қўшимча китоб ўқиш, тарихий-адабиёт — тўпламлар, хрестоматиялар, архивлардаги ҳуж- жатлар ва бошқаларни ўрганиш, вақтли матбуотни ўрганувчилар тўгараги, қўлёзма ва архив ҳужжатларини ўрганувчи «ёш архивчилар тўгараги» барпо қилиш, «Китоб ва унинг тарихи» деган мавзуда кеча ташкил этиш, ўлканинг ўтмиши ва ҳозирги ҳаётига доир ҳар хил китоб ва мақолалар, қўлёзмаларни ўрганиш, халқ оғзаки ижодига доир материалларни тўплаш, тарихий воқеаларнинг шоҳидлари ва 86 иштирокчиларининг ҳикояларини ёзиб олиш, улар билан хат ёзишиб туриш, тарихий ҳужжатларни ўрганиш каби ишлар киради. Кўрсатмали материаллар билан ишлаш методи.

Иллюстрация ва диапозитивларни кўрсатиш, фильмларни кўриш, экскурсия материалларини ўрганиш каби дарсда бошланган ишлар синфдан ташқари давом эттирилади. Бундан ташқари экскурсиялар ва экспедициялар давомида тўпланган материаллар нусхасини кўпайтириш, расмга олиш, шу материаллар асосида моделлар ясаш ва намойиш қилиш ҳам шу гуруҳга доир ишлар қаторига киради. Бу ишлар ҳам синфдаги ишлар билан боғлиқ олиб борилади. Гап шундаки, ўқувчилар дарс жараёнида эгаллаган кўникма ва малакаларини синфдан ташқари ишларда янада ривожлантириб, такомиллаштириб борадилар. Синфдан ташқари ишларнинг мазмуни, форма ва методлари.

Ўқувчиларнинг ёши, билим ва малакалари, уларнинг индивидуал мойиллигига ва қизиқишларига қараб, тарих таълимида синфдан ташқари ишларнинг мазмуни, кўриниш ва методлари турлича бўлади. Ҳозир мактабда синфдан ташқари ишларнинг қуйидаги асосий, ташкилий формалари мавжуд. 1.Тарих тўгараги (ёки тарихий-ўлкашунослик тўгарак). 2.Тарих (ёки тарихий-ўлкашунослик) жамияти. 3.Синфдан ташқари тарихий ёки тарихий-ўлкашунослик экскурсиялари, коллектив бўлиб театр ва кинога бориш. 4.Узоқ жойларга тарихий-ўлкашунослик экскурсиялари. 5.Археология экспедициясида қатнашиш. 6.Тарихий ёки ўлкашунослик бурчаклари, музейлари. 7.Тарихий, тарихий-ўлкашунослик, тематик кечалар ёки (тарих жамияти, тўгарак иши ҳақида, узоқ жойларга уюштирилган археологик ишлар ҳақида) ҳисобот кечалари. 8.Ҳисобот ёки тематик кўргазмалар. 9.Юқори синф ўқувчилари учун семинарлар, суҳбатлар. 10.Тарихий (тарихий-ўлкашунослик) конференциялар, муноза- ра ва муҳокамалар. 11.Мактаб ўқувчиларининг тарихий воқеаларнинг қатнашув- чилари ва шоҳидлари, ёзувчилар ва ижтимоий арбоблар билан учрашувлари. 13.Тарихий ёки тарихий-ўлкашунослик ўйинлари. 14.Тарихий мавзуларга бағишланган деворий газета ва қўлёзма журналлар. 15.Синфдан ташқари ўқишлар.

Кўриниб турибдики, синфдан ташқари ишларнинг кўринишлари турли-туман, мазмуни бой, ҳатто мактаб тарих курсининг мавзусидан четга чиқиши ҳам мумкин. Шуни айтиш керакки, синфдан ташқари ишларнинг мазмуни қанчалик бой ва турли- туман кўринишларда олиб борилмасин, улар бир мақсадга: таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. Мактабда ташкил этиладиган тарих тўгараги (ёки тарихчилар жамияти) синфдан ташқари қилинадиган барча оммавий ишларни уюштириш маркази ва унинг энг ихчам кўринишидир.

Синфдан ташқари ишлардан кузатилган масъулиятли вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши ўқитувчининг ўқувчиларни шу марказга жипс жамлашга ва унинг ишларига тўғри бошчилик қила билишига боғлиқдир. Қўшимча ўқиш синфдан ташқари ишларнинг синфдан ташқари муҳим формасидир. Бу иш ўқувчиларга китоб ўқишни тарғиб қилиш, унинг аҳамиятини 87 тушунтириш, китобга қизиқтиришдан бошланади. Синфдан ташқари ўқишни ташкил этишда ўқувчиларнинг ёши, билими ҳамда малакалари эътиборга олиниши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларни, аввало дарсликда кўрсатилган бадиий ва илмий-оммабоп асарлар билан таништиради ва улардан фойдаланиш йўлларини гапириб беради, янги чиққан китоблар ҳақида уларни хабардор қилиб туради, китоб ўқишни уюштиради.

Мактаб тажрибасида 5-6-синф ўқувчиларини китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида илғор ўқитувчилар қуйидаги усулдан фойдаланадилар: ўқитувчи ўқувчиларга ўқиш керак бўлган китобларни айтиш билан бирга шу китобларни ўқувчиларга кўрсатади ва ҳатто энг муҳим, мароқли жойларни ўқиб беради. Бироқ, ўқишни чўзиб юбориш ярамайди, 15–20 минутдан ошириб юбормаслик керак. Қўшимча ўқишни ташкил этишда ўқувчиларни китобга қизиқтириш билан бирга, мустақил ўқишни ташкил қила билиш ҳам зарур. Ўқувчиларнинг қўшимча ўқиши зарур бўлган китоблар ўз вақтида тавсия этилади. Баъзи методик асарларда кўрсатилганидек, ҳамма синфлардаги ўқувчиларнинг чорак ичида ёки ўқув йилининг ярмида ўқиши учун китобларнинг катта рўйхатини бирданига тавсия қилиш тўғри бўлмайди, тажриба ҳам рад қилди. Бу масалада ҳам ҳар бир синф болаларининг ёши, билим даражаси ва малакаларини назарга олиб иш кўриш лозим бўлади. Масалан, 5-6- синфларда ўқувчилар мустақил ўқишлари лозим бўлган китобга доир мавзу дарсда ўрганиб бўлингандан кейин қандай китобни ўқиш кераклиги тавсия қилинади; 7-8- синфда мавзуга кириш дарсида, агар ўқишга тавсия қилинадиган китоб ҳажми катта бўлса, темани ўрганишдан 2–3 ҳафта олдин, 9-синфларда эса, йил бошида, ҳаттоки эски йилнинг охиридаёқ тавсия қилиш маъқул, негаки тавсия қилинган китоблардан баъзиларини ўқувчилар ёзги таътил вақтида ҳам ўқишлари мумкин.

Ўқувчиларнинг ёзувчилар билан учрашувлари уларнинг китобхонлик иштиёқини оширишда муҳим роль ўйнайди. Тарихий мавзуларга бағишланган кеча ва конференцияларни ўтказиш, ўқилган китобларни муҳокама қилиш каби тадбирлар ҳам муҳим ўрин тутади. Ўқувчиларнинг синфдан ташқари ишларини, шу жумладан тавсия қилинган китоблардан қандай фойдаланганликларини ўқитувчи доим назорат қилиб туради. Бу билан ўқитувчи ўқувчиларда қўшимча адабиёт ўқишга рағбатии кучайтиради, китобларни тушуниб ўқишга ўргатади, қўшимча китоблар ўқиб олган билимларини дарсда, тарих тўгарагида ва экскурсияларда олган билимлари билан боғлай билишга ва улардан фойдалана билишга ўргатади. 5-6-синфлардаёқ ўқувчилар ўқиган нарсаларни тушуниш, уларга баҳо бера билиш ва улардан хулоса чиқариш малакасини бир қадар ҳосил қилади. Ўқувчиларда мустақил ўқиш учун тавсия этилган китобларга онгли ва тўғри муносабатни тарбиялаш учун уларни ўқиган китобларни махсус дафтарга қайд қилиб ва ҳар бир китобга ўзларининг қисқача тақризларини ёзиб боришга ўргатиш керак. Табиий, 5-6-синфлардаги ўқувчиларнинг ўқиган китобларига берган баҳолари юзаки бўлса-да, кейинчалик айтайлик, 7-8-синф ўқувчиларнинг баҳоси мазмунан бойиб боради. 9-синфда эса, берилган баҳолар мазмуни янада чуқурлашади. Тарихий темаларда ўтказиладиган кечалар синфдан ташқари ишларнинг муҳим ташкилий формаси бўлиб, уларнинг асосий вазифаси ҳар хил санъат воситалари (бадиий ўқиш, музика, ашула, инсценировкалар) ёрдамида ўқувчиларга тарихий фактлар, воқеалар ҳамда ҳодисаларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини уқтиришдан иборатдир. Ҳозирги вақтда тарихий темалардаги кеча ва эрталиклар мактаб тажрибасида кенг қўлланилмоқда.

Тарихий мавзулардаги кеча ва эрталиклар олдига қуйидаги талаблар қўйилади: 1. Мактабда ўтказиладиган кеча ёки эрталиклар ўқувчиларни ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга ёрдам бериши лозим. Ўтказиладиган ҳар бир кеча ва эрталик ўқувчиларнинг ом- мавий байрамига айлансин, унда иштирок этган ҳар бир ўқувчи ўзининг қобилият ва талантини намойиш қилсин. Кечанинг кўнгилли ўтишига эришиш лозим. Унинг мароқли ўтиши учун характерига қараб, турли мавзуларда докладлар тинг- лаш, шеърхонлик қилиш, тарихий воқеаларнинг қатнашувчилари билан учрашувлар ташкил қилиш мумкин. Ҳар бир кеча албатта бадиий қисм (ашула, музика, инсценировка, викторина ўйинлар, ҳазил-тоифадаги конкурслар ва шу кабилар) билан якунланади. Бундай кечалар ўқувчилар фаоллигини оширади, уларни ташкилий ишларидаги иштироки ижтимоий фойдали меҳнатга ўргатади, жамоа олдидаги жавобгарлик ҳиссини оширади. Тарихий кечалар тематика жиҳатидан ўқув дастурииинг мазмуни билан замонамизнинг долзарб масалалари ва юбилей саналари билан боғлаб ўтказилади.

Фойдаланилган адабиётлар пуйхати

  1. Лафасов М., У.Жўраев. Жахон тарихи дарслиги.-Тошкент. 2005.
  2. Лернер И.Я. Дидактическаие основы методов обучения. М., 1991 58. Лернер И.Я. Ўқитиш методларининг дидактик асослари.М.,1991
  3. Махмутов М. Мактабда муаммоли таълимни ташкил қилиш.Т.,1991
  4. Методика преподавания истории в средней школе.М.,1986
  5. Мустақил Ўзбекистон-тарих силсилоларида.Т.,1992
  6. Мухаммеджонов А.Р. Ўзбекистон тарихи. (V асрдан XXI асрнинг бошигача) Т., 1992 63. Набиев А. Тарихий ўлкашунослик.Т.,1996
  7. Никифоров Д.И. Наглядность в преподовании истории. М.,1964
  8. Новые педагогические и информационные технологии в системе образования. Учеб. пособие для студ.пед.вузов и системы повыш.квалиф.пед.кадров /Под ред. Е.С.Полат.-М.: Издательский центр «Академия», 2005.