Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Тарих дарсларида тарихий манбалардан, бадиий ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Саттаров Камолиддин Чоршанбиевич, Файзуллаев Низомжон Шаймардонович, Эшпўлатова Зухра Муратовна, Нурматов Урол Тожимуродович
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 2451
Показать PDF версию Тарих дарсларида тарихий манбалардан, бадиий ва бошқа адабиётлардан фойдаланиш

Саттарова Камолиддин Чоршанбиевич
Олтинсой тумани 34-сон мактаби тарих фани ўқитувчиси

Файзуллаев Низомжон Шаймардонович
Музработ тумани 20-сон мактаби тарих фани ўқитувчиси

Эшпўлатова Зухра Муратовна
Денов тумани 83-сон мактаби тарих фани ўқитувчиси

Нурматов Урол Тожимуродович
Шурчи тумани 6-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Тарихий-бадиий адабиётлар тарихий жараёнларни ўзлаштиришда муҳим омил.Тарихий—бадиий адабиётлардан тарих дарсларида фойдаланишда ўқувчиларнинг психологик, ёш хусусиятларини ҳисобга олиш. Бадиий адабиётлар ва уларнинг турлари. Адабий манбалар улардан тарих дарсларида фойдаланиш методлари: мавзуга оид адабий манбаларни тавсия этиш, манбалардаги мавзуга оид шахс ва тарихий воқеалар хусусида сухбатлашиш, манбалардан фойдаланиш методлари.

Бадиий адабиёт образларидан фойдаланиш ўқитувчи баёнииинг кўрсатмалилигини таъминлайди, уни аниқлаштиради, ўқувчилар ўтмиш ҳақида жонли тасаввур ҳосил қилади. Бадиий адабиётнинг роли бу билан тугамайди. Маълум даврнинг ижтимоий ҳодисаларини реал акс эттирувчи ҳақиқий бадиий образ, типик образлар ўша ижтимоий ҳодисанинг моҳиятини ифодалайди.Ўқитувчи баёнида бадиий адабиётдан олинган намуналар баённинг таъсирчан бўлишини ҳам таъминлайди, ўрганилаётган тарихий воқеаларга нисбатан ўқувчиларда хайрихохлик, завқланиш, афсусланиш кайфиятларини, нафрат ёки ҳайрат туйғуларини туғдиради.

Тарих ўқитишда фойдаланиладиган бадиий адабиётларни: 1-ўрганилаётган даврнинг адабий ёдгорликлари ва 2-тарихий беллетристик асарларидан иборат икки гуруҳга бўлиш мумкин.Адабий ёдгорликларга тарихий ҳодиса ва воқеаларни ўз замондошлари ёзиб қолдирган асарлар киради. Бу гуруҳга кирган асарлар тарих фани учун ўтмишнинг ўзига хос манбаи бўлиб хизмат қилади.

Бадиий адабиёт ёдгорликлари ёзиб олинган оғзаки ижодиёт асарларини: афсоналар, достонлар, қўшиқлар, масаллар ва бошқаларни ўз ичига олади. Бундай асарларнинг жуда кўпида воқелик қайта-қайта ишланган, халқ фантазияси билан бойитилган ва безатилган бўлади. Воқеликни объектив суратда тасвир қилган асарлар, ёдгорликлар бизгача етиб келмаган тақдирда узоқ ўтмишни, масалан қадимги Греция тарихини ёритиб беришда ана шундай асарлардан ҳам танқид ғалвиридан ўтказиб фойдаланилади.

Гомер давридаги жамият тарихи Гомер достонларидан ва қисман грек афсоналаридан олинган эпизодларни таҳлил қилиш асосида таърифлаб берилади, Бадиий ёдгорликларнинг асосий аҳамияти шундан иборатки, улар ўз замонидаги жамиятнинг ғоясини акс эттиради ва буни ўқувчиларнинг тушуниб олишларига, тарихий ҳодисалар ва арбобларнинг ёрқин бадиий образларини равшан тасаввур қилишларига ёрдам беради. Шу билан бирга ўқувчилар бадиий адабиётнинг жамият ҳаётидаги роли билан ҳам аниқ мисолларда танишадилар.

Масалан, «Роланд ҳақида қўшиқ» номли асарда Карлнинг ўзи ва унинг жангчилари идеаллаштирилиб у олиб борган урушлар тарихи бузиб кўрсатилади. Шу билан бирга, бу асар рицарларнинг мардлиги, ўз сенъорига содиқлиги, фидокорлиги билан, шунингдек ўрта асрлар адабиётининг ана шу тури билан таништиради. «Роланд ҳақида қўшиқ» шу адабиёт турининг энг яққол намунасидир.

Роланд уйдирма образ бўлсада ундаги ажойиб фазилатлар ўқувчиларга ижобий тарбиявий таъсир кўрсатади. Ўрта асрларда яратилган «Тулки ҳақида роман» дан шаҳарликларнинг феодалларга муносабатини, улар ўртасида кескинлашиб бораётган курашини ҳамда уни ёритишда ҳажвиядан қандай фойдаланилганлигини ўқувчилар тушуниб олади.

Қадимги дунё ва ўрта асрларда яратилган афсоналардан, қаҳрамонлик достонлари ва бошқа адабий асарлардан тарих дарсларида фойдаланганда, ўқувчиларни бу асарларга танқидий кўз билан қарашга ўргатиб бориш керак. Шунингдек, уларга бу асарлар ўтмишдан қолган бадиий ёдгорликлар эканлигиии, улардан ўша даврларда бўлиб ўтган воқеаларга оид баъзи маълумотлардан фойдаланиш ва қай тариқа фойдаланиш мумкинлигини, бу асарларнинг қайси жойи уйдирма ва қайси жойларида реал воқелик акс этганини тушунтириш лозим.

Беллетристик асарларга — тарихий романлар, тарихий темаларда ёзилган повестлар, ўрганиладиган давр ҳақидаги бадиий асарлар, ҳикоялар киради. Бу асарлар тарихий манбалар, мемуарлар ва ҳужжатлар, илмий текшириш ишлари ва монографияларни ўрганиш асосида ёзилган бўлиб, уларда ўтмиш воқеалари бадиий тасвирлар ва бадиий образлар орқали ифодаланади.

Беллетристика тарих фани учун ҳужжатли манба бўла олмасада, ўқувчиларга ўтмишни аниқ тушунтиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Тарихий роман ва повестларни ўқиш натижасида ўқувчиларда тарихга қизиқиш уйғонади. Ўрганилаётган даврга доир адабий ёдгорликлар тарих дарсларида кўпинча дарс материалини хулосалаш ва умумлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Беллетристика баён қилинаётган ўқув материалини аниқлаштиришга ва баённи мароқли қилишга ёрдам беради.

Ўқитувчи бадиий адабиётни танлашда материалнинг таълим-тарбия жиҳатидан қиммати тарихий ҳодисаларнинг нақадар ҳаққоний реал ва илмий қилиб ёритилганлигини эътиборга олади. Ўқитувчи тарих дарсларида фойдаланишучун бадиий адабиётдан:

а) ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизими дастурида кўзда тутилган тарихий воқеаларнинг тасвирига;

б) тарихий арбоблар ва халқ оммаси вакилларининг образларини, халқ оммасининг ролини кўрсатишга;

в) муҳим тарихий воқеалар бўлиб ўтган жойларни ва у ерларнинг аниқ шароитини тасвирлашга ва ш. к. ларга бағишланган асарларни танлайди. Ўқитувчи ўз баёнида бадиий адабиётлардан фойдаланиш билан бирга ўқувчиларнинг синфда ва синфдан ташқари бадиий асарларни ўқишлари устидан доимий назорат олиб боради. Бадиий адабиётнинг ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашдаги аҳамияти. Бадиий адабиётнинг қиммати ўқувчи воқеликни адибнинг истеъдоди даражасида идрок этишга, уни кўзи билан кўришга, унинг шахси орқали, маънавий дунёси орқали тасаввур этишга, у олға сурган ўз амалий фаолиятида онгли равишда амал қилишга эришиши билан белгиланади. Ўқувчи асарда тасвирланган тимсоллар галереяси ва бадиий воситаларни фақат кузатувчисига айланмаслиги, балки адиб олға сурган таълим-тарбиявий ғояни қандай натижага эришганлиги нуқтаи назаридан баҳолашга ўрганган тақдирдагина унинг моҳиятини тўлиқ, чуқур англаб етиши муқаррар.

Бадиий асарни тўғри танлай билиш ҳам асар ғоясини таълим-тарбиявий томондан чуқур ўзлаштиришнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, уни танлашда маълум мезонларга асосланилади, яъни бадиий асарнинг юксак ғоявий-бадиий қиммати, адиб ижодида асарнинг характерли ўрни (асосан юқори синфларда):

асарнинг яратилган ва ўрганилаётган давр учун аҳамияти (бу ҳам асосан юқори синфларда ҳисобга олинади); бадиий асарнинг таълимий, тарбиявий,

ривожлантирувчи хусусияти; бадиий асарнинг ўқувчи ёшига мослиги, муносиблиги;

бадиий асарнинг ўқувчи ёшига мослиги, муносиблиги; ўқувчида қизиқиш уйғотиши;

ўқувчининг маънавий қизиқиши; талаби, эҳтиёжларига жавоб бера олиш даражасидан иборатдир. Проза йўлида ёзилган асарлар ҳаётнинг кенг ва объектив манзарасини тасвирлаши, маънавий қадриятлар моҳиятини атрофлича очиб бериши, поэзияда бундай тасвирга кенг имконият йўқлиги, драматик асарларда эса воқелик ёзувчи нутқи орқали эмас, балки образларнинг ҳатти-ҳаракати, сўзлари орқали ифодаланиши билан фарқ қилади.

Адабий турлар ўртасидаги бундай фарқланиш уларнинг тарбиявий имкониятлари жиҳатидан ҳам фарқланишига олиб келади. Мазкур жанрлардаги асарлар ўқувчига биринчидан, ўтмишнинг маданий мероси, бу мероснинг ранг-баранглиги, ўзбек халқининг такрорланмас истеъдод эгалари бўлган аждодлари ҳақида аниқ ва қизиқарли маълумот беради. Иккинчидан, ўқувчининг ўзлигини англаши учун бой маънавий озиқ беради. Учинчидан, ўзбек миллати, шарқ халқлари тарихи, дини, маданияти, урф-одатлари, анъаналари, удумлари ҳақида бадиий ифода воситалари асосида илмий, ҳаққоний, тарихий маълумотларни эгаллашга муваффақ бўлади. Тўртинчидан, шарқ халқлари, ўзбек халқи руҳий ҳолати, аҳлоқ-одоб мезонларидан қаҳрамонлик, жасурлик, меҳнатсеварлиқ инсонпарварлик, меҳмоннавозлик, имон-эътиқод, севгида садоқат каби қадриятлар ҳақида атрофлича маълумот олишга муяссар бўлади. Масалан, қаҳрамонлик эпосларида туркий халқларга хос қаҳрамонлик, ватанпарварлик, жасурлик("Широқ" , «Тўмарис»), халқпарварлик, севгида садоқат («Алпомиш», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф ва Зулайҳо», «Фарход ва Ширин»), жангнома характеридаги достонларда ўтмиш қаҳрамонлар, тарихий ва ҳаётий ҳақиқатнинг куйланиши («Шоҳнома», «Жангномаи Жамшид»...), панднома ҳарактеридаги достонларда кишининг кундалик ҳаётида амал қилиши лозим бўлган ҳулқ-атвор мезонлари диний ва дунёвий аҳлоқ қонун-қоидалари ("Қутадғу билиг","Садди Искандарий«...), қиссаларда («Бадоеъ-ул вақоеъ», «Қиссаи Юсуф ва Зулайҳо», «Қиссасул анбиё», «Қиссаи Рабғузий» ва ҳ.к.) шарқ халқларининг турмуш тарзи, тарихига хос воқеалар тасвири кўпроқ ўз ифодасини топади. Шунинг учун ҳам бу жанрларда яратилган адабиёт намуналари ўқувчига маънавий маданиятимизнинг тарихий бой қирралари ҳақида шарқ халқлари, шу жумладан ўзбек халқининг ўтмиши, қадриятлари, ахлоқ-одоб мезонлари ҳақида атрофлича маълумот бериш имкониятига эга. Юқори синф ўқувчиларининг бадиий адабиёт воситасида маънавий маданиятини шакллантиришнинг педагогика талабларидан бири, унинг тарбиявий таъсир кучидан фойдаланишда унга давр нуқтаи назаридан ёндашишдир.

Мумтоз адабиёт намуналари мазмунидаги чуқур фалсафийлик, фаросатлилик ўқувчини узоқ ўтмишга саёҳат қилдиради. Муаллифлар ўз даврларининг турмуш тарзларини, ҳаётий муаммоларини, фалсафий илдизларини бадиий ифодалашга, шу усулдан фойдаланган ҳолда халқнинг моддий ва маънавий ҳаётини бир оз бўлса-да,ташвишли масалалардан, безовта кечинмалардан йироқлаштиришга муваффақ бўлганлар.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати

  1. И.А.Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.Т.: Ўзбекистон, 1995.
  2. И.А.Каримов. Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётнинг пойдевори. - Т.: «Шарқ», 1997.
  3. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида«ги Қонуни (Баркамол авлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори китобида. —Т.: «Шарқ», 1997, 20-29 -бетлар).
  4. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури (Баркамол авлод —Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори китобида. — Т.: «Шарқ», 1997, 32-62-бетлар).
  5. Abduqodirov A.A. va boshq. Ahborot tehnologiyalari: Akad. lesey va kasb-hunar kollejlari uchun darslik.- T.: O’qituvchi, 2005, — 152 b.
  6. А.А.Абдуқодиров ва бошқ. Информатика (маърузалар матни) АЛ лар учун. -Асака, 2000. −74 б.
  7. А.А.Абдуқодиров ва бошқ. Ахборот технологияларига оид атамаларнинг изоҳли луғати. -Т.: ТДПУ, 2002. −26 б.
  8. А.А.Абдуқодиров ва бошқ. Ахборот технологиялари фанидан ўқув штакатлар тўплами. -Т.: ТДПУ, 2002. −34 б.
  9. А.А.Абдуқодиров ва бошқ. Ahborot tetexnologiyalari (АL уа КНК uchun dastur) -Т.: «Arnaprint» MCHJ, 2004. −15 b.