Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Муйдинов Хуршидбек Абдуллаевич
Рубрика: Экономические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1721
Показать PDF версию Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти

Мўйдинов Хуршидбек
Андижон машинасозлик институти
“Саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш”
кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация. Мақолада нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамиятига эътибор қаратилган. Бундан ташқари нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг афзалликлари ва камчиликларига алоҳида тўҳталиб ўтилган.

Калит сўзлар: нақд пулсиз ҳисоб- китоблар, банклар, пластик карта, тўлов тизими, макроиқтисодий барқарорлик, электрон тижорат.

Аннотация. В статье уделяется особое внимание важности безналичных платежей в экономике страны. Также выделяются преимущества и недостатки безналичных платежей.

Ключевые слова: безналичные расчеты, банки, пластиковые карты, платежные системы, макроэкономическая стабильность, электронная коммерция.

Annotation. The article pays special attention to the importance of non-cash payments in the country’s economy. The advantages and disadvantages of non-cash payments are also highlighted.

Keywords: non-cash payments, banks, plastic cards, payment systems, macroeconomic stability, e-commerce.

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида республикамизда фаолият юритаётган банкларнинг роли кундан кунга тобора ортиб бормоқда. Чунки хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳеч бири банк хизматини четлаб ўтиб фаолият юрита олмайди, ўзаро ҳисоб-китобларини банк ёрдамисиз ўтказа олмайди. Шу сабабли банк тизимини мустахкамлаш, уларнинг эркинлигини ошириш йўлида ислоҳотларга давлат миқёсида катта эътибор бериб келинмоқда. Буни эса мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида дастуриламал бўлиб хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида«ги ПФ-4947-сонли фармонида белгилаб берилган устувор вазифалардан кўришимиз мумкин. Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг қуйидаги вазифалари белгилаб олиниб, унда

-«банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таьминлаш, банкларнинг капиталлашуви даражаси ва депозит базасини ошириш, уларни молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустахкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш» [1] вазифалари кўрсатилган.

Юқоридаги вазифаларни бажариш учун иқтисодиётнинг тўлов тизимида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ва қамровини ошириш, шу жумладан, иқтисодиётда тўловларнинг замонавий электрон шаклларини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, банкдан ташқари айланишини қисқартириш лозим. Бунинг учун аҳолига муайян вақт давомида белгиланган лимит доирасида банк маблағларни ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи кредит карталарини муомалага киритиш; банк пластик карталари орқали ҳисоб рақамларга масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан ("СМС-банкинг’’, Интернет-банкинг’’, "Мобил-банкинг’’) фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; банк пластик карталар орқали жисмоний шахсларни депозит ҳисоб рақамларини бошқариш имконятириш; тўлов терминалларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорини икки мартага қисқартириш; пластик картадаги маблағларни бошқа картага ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тарифларни камайтириш; валюта ва солиқ назоратини соддалаштиришни ўз ичига олган электрон тижоратни ривожлантиришни рағбатлантириш, пластик карталар бўйича ўзаро хисоб-китоб қилиш тизимида олинмаган товар ва фойдаланилмаган хизмат учун тўловни қайтаришнинг тартиб- таомилларни ва технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Айниқса, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банкларнинг жами пул айланишининг 80-90%ини ташкил қилаётган бир шароитда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисобини чуқурроқ ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар бериш долзарб масала ҳисобланади.

Ҳозирги даврда нақд пулсиз ҳисоб-китоб китоблар иқтисодиётдаги бир қанча салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Масалан, мамлакат ҳудудларида назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаларидан фойдаланмаслик, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидан нақд пул маблағлари тушиши даражасининг пастлиги натижасида даромадларнинг катта қисми банкдан ташқари муомалага чиқиб кетаётганлиги сабабли аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида носоғлом муҳитни вужудга келтиради, давлат бюджетига тушумларнинг камайиши кузатилади. Шунинг учун мамлакатимизда ҳам нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ссылки

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947-сонли фармони.