Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Хоразм вилоятида миллий-маънавий қадриятларнинг қайта тикланиши

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Ваисов Азад Хасанович
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №10 2018»  (октябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1736
Показать PDF версию Мустақилликнинг дастлабки йилларида Хоразм вилоятида миллий-маънавий қадриятларнинг қайта тикланиши

Ваисов Азад Хасанович
Урганч давлат университети ҳузуридаги
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш ҳудудий маркази
"Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси"
кафедраси катта ўқитувчиси

Аннотация: статья посвящена традициям и обычаям Хорезмской области. Место и роль народных традиций в духовно-нравственном воспитании молодежи.

Ключевые слова: традиция, обычаи, культура, искусство, реформа, духовное наследие, духовность, нравственное воспитание.

Мустақиллик шарофати билан ҳалқимиз маънавий зуғумлардан озод бўлганлиги, эркин фикрга, миллий тафаккурга, миллий тикланишга, урф-одат ва анъаналар, маънавиятимиз ривожига кенг йўл очилганлиги бугунги кунда кенг эътироф этилмоқда.

Мустақил давлатимизнинг озод ва обод мусаффо осмони остида халқимиз тинч ва осойишта, фаровон ҳаёт кечириб келмоқда. Бугунги кунда ҳақиқатан ҳам,таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, мадкаият ва санъат, айниқса спортнинг барча йўналишларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, буни ҳар бир қадамда кўриб гувоҳи бўлиш мумкин. Халқнинг азалий турмуш тарзи, анъаналари, урф-одатлари ва кўникмаларини, мавжуд беқиёс маънавий бойликларини ҳар томонлама ўрганиш, айниқса унинг алоҳида олинган ҳудудларида, жумладан Хоразм вилоятида маънавий қадриятларни тиклаш ва уни ривожлантириш борасида амалга оширган ишларини атрофлича таҳлил этиш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Хоразмнинг жаҳон илм-фани, маданият ва санъати тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, ўзбек давлатчилигининг тамал тоши қўйилган бетакрор бир ўлка эканлигини таърифлаб; «муқаддас ва табаррук Хоразм тупроғида униб-ўсган, халқимиз тарихида ўчмас из қолдирган Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Маҳмуд Замахшарий,Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд, Носириддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Саккокий, Мунис, Феруз, Огаҳий, Баёний ва бошқа кўплаб алломалар, шоир ва мутафаккирларнинг номлари жаҳон цивилизацияси тарихига ҳақли равишда олтин харфлар билан битилган», деб таъкидлагани ҳам бежиз эмас. Бундай буюк сиймоларнинг таваллуд кунларини нишонлаш, уларга атаб мажмуалар қурилиши, зиёратгоҳлар бунёд этилиши, уларнинг номларида боғлар, кўчалар, мактаблар, маҳаллалар бўлиши мустақиллик туфайлидир.Тарихан қисқа даврда Хоразм вилояти шаҳарлари шарқона кўриниш касб этди. Ҳақиқатан ҳам биноларнинг ташқи кўриниши миллий ўзига хос тарзда бунёд этилган. Сўнгги йилларда Урганч шаҳрида Абулғози Баҳодурхоннинг от миниб турган ҳайкали, шоир ва тарихнавис Муҳаммад Огаҳий, буюк мунажжим Мирзо Улуғбек ҳайкали, Амир Темур бюсти, Ватан озодлиги учун курашган Жалолиддин Мангуберди мемориал мажмуаси, мустақиллик тимсоли «Ҳумо» қуши скульптураси, Ўзбекистон, Турманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов бюсти, Хивада туркман халқининг классик шоири Махтумқули ва Феруз ҳайкаллари, Шовот туманида Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳ мажмуаси, Қўшкўпир туманида Замахшарий масжиди, Янгиариқ туманида Шайх Мухтор Вали зиёратгоҳи, Урганч шаҳрида Беруний, Ал-Хоразмий боғлари ва бошқа архитектура иншоотлари бунёд этилган. Ҳар йили мамлакатимизда Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий, Фурқат, Фитрат, Чўлпон, Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Усмон Носир, Ойбек, Мақсуд Шайхзода сингари бир қанча адибларга атаб кечалар ташкил этилади. «Шу маънода, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар ташлайдиган бўлсак, бошқаларга ҳеч ўхшамайдиган, минг йиллар давомида шаклланган, нафақат ўзаро муомала, балки ҳаётимизнинг узвий бир қисми сифатида намоён бўладиган бир қатор ўзига хос хусусиятларни кўрамиз. Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур маъно-мазмун билан бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо. Шуни айтиш лозимки, бу тушунчалар кимдир шунчаки ўйлаб топган ширин калом, қулоққа хуш ёқадиган сўзлар эмас. Бундай тушунчалар асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир».

Хоразмда маънавиятга азал-азалдан жиддий эътибор қаратилган. Ўтмишни эслатиб турадиган обидалар қолдиқларидан аён бўладики, аждодларимиз физика, фалакиёт, математика, геометрия каби фанларни теран ўзлаштирганлар. Хоразм тарихи халқимизнинг ёзув, илм — фан, саънат юксалиш босқичларини ўзида жамлаган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто» ҳам айнан Хоразмда яратилгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Республикамиз мустақилликка эришгач, Хоразм вилоятида ёш авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, зехнини очиш амаллари ўтмишни танитишдан бошланди. Маънавият, ёшлар орасида спортни ривожлантириш ишларига катта эътибор бериб келинмоқда. Кейинги ўн йиллик давомида ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимияти томонидан халқимизни ўз тарихининг ёрқин саҳифалари билан таништириш, улуғ мутафаккирларнинг, халқ қаҳрамонларининг хотирасини абадийлаштириш борасида бир қанча қарорлар қабул қилиниб, тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ЮНЕСКО ташкилоти тадбирлари доирасида 1996 йил 3 январда қабул қилинган "Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 11 ноябрдаги "Хоразм Маъмун Академиясини кайтадан ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 сентябрдаги "Огаҳий таваллудининг 190 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги, 24 сентябрдаги "Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш тўғрисида«ги қарорлари ва улар асосида ўтказилган катта юбилей тадбирлар шулар жумласидандир.

«Ўзбек давлатчилик тарихи — Миср, Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Эрон каби қадимий давлатлар тарихи билан бир қаторда туради. Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил мукаддам айнан Хоразм воҳасида қўйилган», деганди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов.

Хоразмда давлатчиликнинг шаклланиши ҳақида дастабки ёзма маълумотларни биз зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто» дан ва улуғ бобомиз Абу Райхон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» номли бебаҳо асаридан топамиз. Олимнинг хабар беришича, Сиёвушнинг ўғли Кайҳусрав ва унинг авлодларини Хоразмга кўчиб келиши билан аста-секин бу ерда ягона подшоликка асос солинган экан.

Хоразм кўп киррали ва бой тарих ва маданиятга эга бўлган воҳадир 1997 йил 20 октябрда вилоятда Хива шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи Ўзбекистон Риспубликаси Президенти И.А.Каримов, ЮНЕСКО раҳбарияти, чет эллик дипломатик корпус вакиллари ва вилоятнинг кенг жамоатчилиги иштирокида катта тантаналар билан нишонланди. Шунингдек, 1999 йил 5 ноябрда вилоятда ўзбек халқининг миллий қаҳрамони, Хоразмшохлар сулоласининг энг машҳур вакили Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги кенг нишонланди. Ушбу тантанада Биринчи Президент И.Каримовнинг вилоят аҳлига айтган қизғин табриклари сўзлари воҳа меҳнаткашлари хотирасида ёрқин из қолдирди

Мустақилликка эришгач республикада, шунингдек вилоятда бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди. 1994 йилда шоир ва давлат арбоби, Хива хони Саййид Муҳаммад Раҳимхони Соний — Феруз таваллудининг 150 йиллиги, 1995 йилда тасаввуфдаги Кубровия тарикатининг асосчиси, Валитарош Шайх Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги, буюк олим Маҳмуд Аз-Замаҳшарий таваллудининг 920 йиллиги, 1999 йилда хоразмликларнинг буюк пири Пахлавон Маҳмуд таваллудининг 750 йиллиги, Хива хони Абулгози Баҳодирхон томонидан 1648 йилда асос солинган, Урганч шаҳрининг 350 йиллиги ва Гурлан туманидаги Вазир қишлоғининг 350 йиллик юбилейлари кенг нишонланди.

Ватан озодлиги йўлида мўғул боскинчиларига карши курашда Шайх Нажмиддин Кубро жасорати бугунги кунда ҳам халқимиз хотирасида мангу яшайди. Оддий чумолига ҳам озор бермасликни тарғиб қилиб юрган руҳоний Нажмиддин Кубро халқни мўғул истилочиларига карши «Ё ҳаёт, ё мамот, ё Ватан, ё шарафли ўлим!» деб курашга чорлади. Урганч шаҳрида донишманд Кубро борлигини билган Чингизхон ўғиллари уни шаҳардан қариндошлари билан чиқиб кетишини сурайди, Бобомиз бу мурувватини қабул қилмай, жангга киради ва қўлида озодлик байроғини душманга бермай маҳкам тутиб жон таслим этди.

Албатта, биз ўтган ота боболаримизнинг давлат маънавияти ва маданиятини ривожлантиришдаги ишларини давом эттиришимиз лозим. Собиқ шўролар замонида Юсуф Хамадоний диний мистиқ адабиёт вакили сифатида талкин қилиниб, тарикат йўли тан олинмаган эди. Жумладан, унинг

Шовот туманидаги қадамжоси ҳароба аҳволда эди. Мустақиликка эришгач, давлатимиз зиёратгоҳни қайтадан муқаддас қадамжолардан бирига айлантирди.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Шавкат Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. — Тошкент:Ўзбекистон, 2017. — Б.241.
  2. Бобожонов Б. Асрга тенг йиллар. Тошкент:Истиқлол.—Б.54.
  3. Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Тошкент: Маънавият, 2009. — Б. 8
  4. Матниёзов М., Сотлиқов А. Жаҳон тарихи ва маданиятида Хоразм. — Урганч: «Хоразм», 1999, 98-б.
  5. Каримов И.А. Хоразм муқаддас замин.— Урганч, 1999, 7-б.
  6. Бобожонов Б. Асрга тенг йиллар, 29-б.