Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Миллий ғоявий тарбияда шахс ижтимоий эҳтиёжи ва манфаатларининг ортиб бориши

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Эргашев Озодбек Шавкатович, Назаров Мухиддин
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 1873
Показать PDF версию Миллий ғоявий тарбияда шахс ижтимоий эҳтиёжи ва манфаатларининг ортиб бориши

Назаров Муҳитдин
Андижон машинасозлик институти
“Ижтимоий фанлар”
кафедраси доценти

Эргашев Озодбек
Андижон машинасозлик институти
“Ижтимоий фанлар”
кафедраси ассистенти

Аннотация. Мақолада шахснинг маънавий камолоти, уларни қатъий ишонч, иймон ва аждодлар меросига чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига эътибор қаратилган. Ёшларда ватанпарварлик ва фидоийлик каби аҳлоқий қадриятларни шакллантиришда эътиқод ва ихлосни тутган ўрни ва аҳамияти, бу борада аждодларимиздан қолган бой маънавий мерос намуналари асосида очиб берилган.

Калит сўзлар: маънавият, қадрият, эътиқод, иймон, иҳлос, фидоийлик, эҳтиёж, мафкура, виждон, инсоф.

Аннотация. В статье уделяется особое внимание проблемам личной духовной зрелости личности в почитанию веры предков. Раскрывается роль и значение того, кто поддерживает убеждения и искренность в формировании оксиоматического невежества, таких как патриотизм и благочестие у людей, богатое духовное наследие наших предков.

Ключевые слова: духовность, наследие, убеждение, ийман (вера), преданность, самоотверженность, потребность, идеология, совесть, справедливость.

Annotation. In the article mentioned to person’s perfection, thein stary behefs, their ancestor’s habits And described clearly that teaching young in Spirit of their ancestors.

Keywords: internally, legatary, persuasion, iyman, devotedly, self-cure, demand, ideology, conscience, fairness.

Инсон ўзининг жамиятдаги ўрнини муайян миллат вакиллигини англаб етиши учун унга оддий мушоҳаданинг ўзи етарли бўлмайди. Балки бунинг учун ўз аждодларининг тарихини, маънавий-аҳлоқий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қолдирган бой илмий меросини, ҳаётий тажрибаларини, улар томонидан яратилган моддий ва маънавий қадриятларни пухта ўрганиб, ўз ҳаётий фаолиятларида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлишлари керак.

Бунинг учун эса жамиятимиз кишиларида юксак миллий онг, истиқлол ва истиқболга қатъий ишонч, эътиқод, иймон, аждодлар меросига чуқур ҳурмат ва унга иҳлос қўйиш, ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидойилик каби аҳлоқий қадриятлар камол топмоғи ҳам зарур.

Бинобарин, миллий меросимизнинг ғоявий негизи-шахс тарбияси, унинг маънавий эҳтиёжларига даъвогар бўлган омилларни ўрганишдан иборат бўлган, ушбу муаммо ҳозирда ҳам жамиятимизда. олиб борилаётган сиёсатда энг муҳим масалалар сирасидан ўрин олиб келмоқда. [1] Аждодларимизнинг яратувчанлиги шаҳс камолоти ва манфаатларига қаратилган бўлса, айни вақтда, мустақил давлатимизда амалга оширилаётган барча янгиликлар ҳам инсон келажаги учун хизмат қилиши кўзда тутилган.

Демак, замонавий таълим-тарбия тизими ва миллий мерос
асосидаги ғоявий уйғунлик, миллий-маънавий меросни ўрганишнинг амалий аҳамиятини асослаб беради. Зеро, жаҳон цивилизациясини ривожлантиришга бебаҳо ҳисса қўшган буюк мутафаккирларнинг инсонни маънавий-аҳлоқий етукликка чорловчи таълимотлари бугунги истиқболимизнинг олтин пойдевори, маданиятимиз ва маънавиятимизнинг, ғоя ва миллий мафкурамизнинг таг заминидир.

Шу боис, "Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму-фузолаларнинг мафкура ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирган илмий мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганиш даркор". [2]

Зотан, Турон замину Туркистонда қадим-қадимдан шаклланиб, ривожланиб келган миллий қадриятлар, маданий-маънавий анъаналар ва тамойилларга, қолаверса, башариятнинг ўтмиш даврларидаги ва ҳозирги замонавий билимлари, ютуқлари, анъаналарига асосланганлигини, шунинг учун ҳам унинг илдизлари нихоятда бақувватлигини кўрсатиб турибди.

Ҳар бир тарихий давр конкрет шароит эҳтиёж ва имкониятлар билан тақазо қилинган ҳолда маънавиятнинг янги шаклларини ва мезонларини яратади. Бу мезонлар қандайдир бир сунъий қоида эмас, балки тарихий тараққиётнинг муайян босқичларида инсон камолотининг янги йўналишларига бўлган имконият ва эҳтиёжларининг ифодасидир.

Эҳтиёж бўлмаган жойда ҳеч қандай тараққиёт ва юксалиш бўлмайди. Эҳтиёжнинг ўзи ҳам маънавиятлилик даражаси билан белгиланади. Яъни юксак даражада шаклланган эҳтиёж бу ҳою-ҳавас эмас, балки зарурий, англашилган келажакка қаратилган эҳтиёж назарда тутилади. Бу ўзаро таъсир жараёни ҳар бир давр хусусиятига кўра шахсда маънавиятга ва маънавий меросга иҳлосмандлик эҳтиёжини ҳам юзага келтириши табиий.

Маънавий камолот эҳтиёжларини қондириш жараёни шу йўсинда амалга оширилаверади. Эҳтиёжнинг шаклланиши объектив муҳит таъсирига асослансада, уни рўёбга чиқаришнинг йўллари инсоннинг фаолиятига асос бўлган унинг маънавий оламига боғлиқ. Ҳар бир шахс ўзининг эҳтиёжларини иймони, эътиқод, манфаат, дунёқарашидан келиб чиқиб амалга оширади. Бу хусусдаги масалаларни ўрганиш жараёнида кишининг иҳлосмандликка ундайдиган мотивлардан бири, унинг иймон-эътиқоди эканлиги шахс ва ҳар бир алоҳида инсоннинг ўз ўтмишига виждонан муносабатда бўлиши билан боғлиқлигини нафақат бизда, ҳатто ҳориждаги мутахассислар ҳам ҳудди бизнинг менталитетимизга ҳос тамойиллар асосида ёндашилганлигини гувоҳи бўламиз. "Ўз хулқи, ҳатти-ҳаракатлари ҳақида фикр қилувчи индивид учун ягона раҳнамолик қилувчи бирдан-бир тамойил унинг виждонидир.

Унинг учун виждон бу ҳақиқат, охирги инстанциядир уни ўзгартириш ўз-ўзини аҳлоқий жиҳатдан ўлдириш билан баробар«, [3] — деб ёзган эди инглиз руҳшуноси Чарльз Хартон. Ҳолбуки виждон барча инсоний фаолиятларни тартибга солиб турувчи маънавийлик мезонидир. Бас, шундай экан, аждодларимиз анъаналари, бой маънавий меросига муносабатда ҳам виждонийлик ва маъсулият етакчилик қилишига ишонмоқ зарур. Шарқ хусусан Турон заминда ҳам бу хусусда қимматли маънавий мерос қолдирилганлиги барчамизга яхши аён. Хусусан, Хусайн Воиз Кошифийнинг «Аҳлоқий Мухсиний» асари биз тадқиқ этаётган масалаларнинг деярли барча томонларига даҳлдор муаммоларни ўз ичига олганлиги билан ғоят муҳимдир. Жумладан, Кошифий ёзади: "Виждони, номуси, диёнати бўлмаган киши дунёда бўлган ҳамма ёмонликни қилишга тайёрдир. Ёмонлик қилмаган, яъни яхши одам виждонлидир«. [4]

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, комил эътиқод ва соф виждон инсонпарварлик руҳи, юксак бурч ва фазилатлар билан боғлангандагина у иймон даражасига етади, иймон, эътиқод, виждон, инсоф инсон қалбида чуқур томир отган маънавиятдир.

Список литературы

  1. Мирзаева М. Ёшлар ва миллий мерос. «Мулокот» журнали 6-сони,2001, 27 б.
  2. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-китоб. Тошкент: Ўзбекистон 1996, 41б.
  3. Кули Ч.Х. Человеческая природа и социальный порядок. «Дом интеллектуальных книг» М.2000 г. с.262.
  4. Махмудов Р. "Дегонимни улусга маргуб эт«.Тошкент, «Ўзбекистон» нашриёти, 1992, 56 б.