Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Математикадан бошланғич талим воситалари: Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Жаббарова Мунаввар Панжиевна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 2360
Показать PDF версию Математикадан бошланғич талим воситалари: Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

Жаббарова Мунаввар Панжиевна
Музработ тумани
24-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Барчамизга маълумки математика ўқитиш воситалари — бу таълим жараёнида фойдаланиладиган барча ўқув қўлланмалардир. Математикани ўқитиш воситаларига: 1) дарсликлар ва қўлланмалар; 2) кўрсатма қўлланмалар; 3) ўқитишнинг техник воситалари (ЎТВ) киради. Бошланғич синфлар учун математика дарсликлари асосий ўқитиш воситаси бўлиб, улар дастур материалининг мазмуни ва уни кўриб чиқиш тизимини белгилаб беради, бу материалнинг ҳар бирини ўрганиш савиясини (даражасини) аниқлаб беради. Дарсликда дастурда кўзда тўтилган назария элементлари ўрин олади, асосий ўқув ва малакаларнинг шаклланишини таъминлаши лозим бўлган машқлар ва топшириқлар тизими киритилади.

Дарслик янги нарсани ўрганишда у ёки бу услубий ёндашишни кўрсатиб беради. Шу туфайли ҳам дарслик ўқитувчи учун ўзига хос ўқув қўлланма бўлиб, янги нарса устида ишлашда ўқувчининг билиш фаолиятини йўналтирадиган китобдир.

Дарсликдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун унда ўқув дастури қандай ёритилганлигини тушуниб олиш, унда ўрин олган ўқув материалининг хусусиятларини таҳлил қилиш, китобнинг тузилишини, ўқитувчига услубий ёрдам бериш мақсадида берилган мисолларни таҳлил қилиш керак. Ҳозирги замон стабил дарсликлари дастурга тўлиқ мос келади.

Дарсликда дастур талабларидан четга чиқиб, курсни ортиқча мураккаблаштириб юборадиган материаллар йўқ. Бошланғич синфлар математика дарсликларида матн кам, улар назарий ва амалий материални бир вақтда ўз ичига олади. Дарслик ўқувчилар билимига қўйиладиган талаблар савиясини белгилаб беради ва уларни мураккаблаштириб юбориш керак эмас. Дарсликда алгебра ва геометрия элементларини ўрганиш учун машқлар мавжуд.

Дарсликда эслатма — алгоритмлар ёрдамида математик нутқни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Дарсликка ўйин элементлари киритилган, кўпчилик масалаларнинг ечилиши ижодий ёндашишни талаб қилади. Масалалар матнларида болаларнинг турли касблар билан танишишлари учун, техника билан боғланиш, болаларнинг ижтимоий-фойдали меҳнатда иштирок этишлари, табиатни асраш чоралари ва ҳоказо имкониятлар бор.

Дарсликлар чиройли қилиб безатилган, уларда бир хил белгилашлар тизими қабул қилинган. Машғулотларнинг биринчи кунидан бошлабоқ, дарслик бўйича ишлашда болаларда илмий китоб билан ишлашнинг баъзи умумий уқувларини шакллантиришни кўзда тутиш мақсадга мувофиқдир.

Биринчи дарсдаёқ китобнинг умумий тузилиши кўриб чиқилади. Болалар китобни ўз вақтида очишни, китобда ўрганиладиган саҳифаларни осон топа олишни ўрганишлари лозим. Биринчи синфда керакли саҳифа хатчўп ёрдамида осон топилади, у биринчи дарслардан бошлаб киритилади ва дарсдан дарсга ўтишда ўқувчилар томонидан керакли жойга қўйиб борилади. Кейинчалик эса керакли саҳифани номери бўйича топишни ўргатиш лозим.

Дарслик саҳифаларида сюжетли расмлар бор бўлиб, моҳирлик билан ўргатилса, болалар дарсликдаги бу расмлар томоша қилиш учун эмас, балки масалалар тузиш учун, саноқни ўрганиш учун мўлжалланганлигини билиб оладилар. Ўқитувчи расм билан ишлаётганда, болалар уни диққат билан кўриб чиқиб, «Расмда нима тасвирланган» деган ҳикояни тузишларига вақт беради ва фақат шундан кейин расмдан ўқув мақсадларида фойдаланишга киришади. Дарс вақтида расмга турли мақсадларда қайта-қайта мурожаат қилиш ўқувчиларнинг нутқини ривожлантиради.

I синф математика дарслигида ҳар бир саҳифада мантиқий машқлар (таққослаш, тартиблаш, умумлаштириш учун) бор. Болалар уларни қизиқиб бажарадилар. Булар қанақа расмлар, қандай топшириқни бажариш лозимлигини болаларнинг ўзлари сўзлаб берсалар фойдали бўлади. Афсуски, кўпчилик ўқитувчилар болаларга буни ўз вақтида ўргатмасдан ҳатто III — IV синфларда ҳам топшириқларни ўзлари ўқиб, маъносини ўзлари тушунтириб берадилар. Уй вазифаларини бажаришда катталар раҳбарлик қиладилар: нимани қандай бажариш кераклигини тушунтириб берадилар, топшириқ тўғри бажарилганлигини текширадилар. Болалар топшириқларни юзаки бажарадилар, топшириқнинг маъноси устида ўйланиб ўтирмайдилар. Бу эса мустақил ва текшириш ишларини бажаришда ишончсиз ҳаракат қилишларига сабаб бўлади.

Ҳар дарсда китоб билан ишлаш бу камчиликнинг олдини олади. Математика дарслигининг дарсма-дарс тузилиши (саҳифа — дарс ёки очилган икки саҳифа — дарс) яна бир муҳим уқувнинг шаклланишига — машғулотнинг мақсадини аниқлашга ёрдам беради. Дарслик билан ишлашни бошлашдан олдин болаларга дарслик саҳифасини диққат билан кўриб чиқиш ва дастлаб ўқитувчи билан биргаликда, кейин эса мустақил равишда дарсда нима ўрганилишини сўзлаб беришга имкон бериш керак. Бу эса кейинчалик ҳам дарслик билан мустақил ишлаш уқувининг шаклланишига ёрдам беради. Ўқитувчи болалар эгаллаган уқувларни таҳлил қилиб, ўз-ўзидан текшириб бориши фойдалидир. Масалан, дарсликда махсус машқ берилган: «Мисолларни ечинг. Жавобларни ортиб бориш тартибида ёзинг». Болалар топшириқни мустақил ўқийдилар. Улар топшириқнинг биринчи қисмини ихлос билан бажарадилар, лекин иккинчи қисмини бажаришда кўпчилик ўқувчилар эсанкираб қолишади. Хулоса бундай — болалар топшириққа оид тушунтиришни билмайдилар. Ишнинг шу томонига махсус эътибор бериш лозим. Матбаа асосидаги дафтарлар ўтилган материални мустаҳкамлаш ва такрорлаш босқичида мустақил ишни ташкил этиш учун мўлжалланган. Таълимнинг мазмуни ва ўқувчиларнинг ёшларига қараб дафтарнинг тузилиши ҳам, унинг саҳифаларининг безатилиши ҳам ўзгаради. «Математика дафтари» дарсликнинг мазмуни ва тузилиши билан тўлиқ мослаштириб тузилган. Булар — жадвалларни тўлдириш, мисоллар ечиш, сонларни ва ифодаларни таққослаш ва ҳ. к. Дафтар билан ишлаётганда болалар топшириқни кўчириб ёзмасдан, балки очиқ қолдирилган жойларни тўлдирадилар, бу эса вақтни тежаш имконини беради.

Топшириқларнинг бир қисмини уйда ёки куни узайтирилган гуруҳларда бажариш мумкин. Ҳар бир ўқувчининг дафтари ҳар бир дарсда ўқитувчи томонидан диққат билан кузатиб борилиши керак, ўқувчининг ишда йўл қўйган ҳамма камчиликларини ўзига қўрсатиб бориш керак. Дафтарларда аниқ, пухта, математик тўғри ёзиб боришни талаб қилиш ўқитувчининг математикадан олиб бориладиган ишининг сифатли бўлиши учун курашининг мезонидир.

Ўқитувчига ёрдам тариқасида қатор қўшимча қўлланмалар нашр қилинади. Булар дарсларни ўтказишга оид услубий тавсиялар, қўшимча машқлар тўпламлари, муста- қил ва якка тартибда ишлашни ташкил қилиш учун дидактик материалдир. Янги иш бошлаётган ўқитувчи энг яхши ўқитувчиларнинг иш тажрибалари билан «Бошланғич мактаб» журнали орқали танишиб бориши фойдалидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Бикбоева Н.У. Янгибоева Е.Ю. Иккинчи синф математика дарслиги. T., -Ўқитувчи 2009
  2. Жумаев М.Э, Таджиева З. Г. Бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси. T., — Фан ва технология 2005 .
  3. Ахмедов М. Абдурахмонова Н. Жумаев М.Э. Биринчи синф математика дарслиги (методик қўлланма)T. ―Шарқ: 2005 ., 96 бет
  4. Жумаев М.Э. Математика ўқитиш методикаси. T., — Илм Зиё 2003 .