Евразийский
научный
журнал

Маҳалла “Оила поликлиникаси” врачи фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштириш

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Хошимов С., Комилов С., Адашова С., Акрамбаев Р.
Рубрика: Медицинские науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №4 2017»  (апрель, 2017)
Количество просмотров статьи: 1368
Показать PDF версию Маҳалла “Оила поликлиникаси” врачи фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштириш

доц. С. Хошимов,
тадқиқотчи С. Комилов,
к.ўқ. Р. Акрамбаев,
талаба С. Адашова
(НамМПИ)

Фарзандлари соғлом юртнинг келажаги буюкдир

Ш.Мирзиёев

Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадриятларни янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эътибор муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, 1-Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинди ва унинг асосида Давлат дастури қабул қилинди. Бу Давлат дастури доирасида белгилаб берилган 11 та йўналиш асосида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда 87-банддан иборат бўлган Наманган вилояти учун Дастури ишлаб чиқилди. Дастурга биноан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тўлақонли ва белгиланган муддатлар ижросини таъминлаш бўйича вилоят комиссияси, вилоят Дастурини ижросини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштирувчи мониторинг гуруҳи ташкил этилди.

Мазкур дастур ижросини таъминлаш мақсадида жами 520,2 млрд. сўм ва эквивалентда 12,6 млн АКШ доллари, шундан 224,8 млрд. сўм ва эквивалентда 0,167 млн АКШ доллари Давлат бюджети ва Давлат максадли жамгармалари маблаглари, 256,5 млрд. сўм ва эквивалентда 1,6 млн АҚШ доллари бажарувчилар ва хомийлар маблағлари, 22,7 млрд. сўм тижорат банкларининг кредитлари, 16,2 млрд. сўм ва эквивалентда 10,7 млн АҚШ доллари халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар маблағлари ва грантлар ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган ҳолда уларни амалий бажариш таъминланди.

Юқорида келтирилган кўрсаткичлар Наманган вилоятида аҳолини саломатлигини яхшилаш учун давлат томонидан алоҳида аҳамият берилганлигини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, вилоятда: Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг филиали, 11650 ўринли 115 та касалхоналар, 250 дан ортиқ дорихоналар, кунига 30 минг беморни қабул қилиш қувватига эга бўлган 256 та амбулатория-поликлиника муассасаси ишлаб турибди. Ўтган 10 йил мобайнида 104 та қишлоқ шифокорлик пунктлари барпо этилди, 41 та қишлоқ шифокорлик амбулаторияси ва фелдьшер-акушерлик пунктлари қишлоқ шифокорлик пунктларига айлантирилди. Шу даврда: 1505 ўринли касалхона, бир сменада 43,7 минг беморни кабул килувчи поликлиникалар қуриб битказилди, вилоят кўп тармоқли касалхонаси, вилоят кардиология маркази, ўсма касалликлар, Наманган шаҳар оналар ва болалар физиотерапевтик, юқумли касалликлар касалхоналари фойдаланишга топширилди. Улар замонавий тиббий аппаратлари, асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва ушбу тизимда сифат ўзгаришларини амалга оширишни таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилиб, юксак талабларга жавоб берадиган вилоятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини ўз ичига олган тиббиёт муассасалари тармоғи шаклланди. Ҳар бир туманда энг замонавий медицина асбоб-ускуналари билан жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу қишлоқ врачлик пунктларининг сони ҳисобот йилида 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпайиб, 3 минг 200 тадан ошди[3].

Вилоятда «Семашко» номидаги республика физиотерапевтик илмий тадкикот иниститути, республика акушерлик ва гинекология илмий тадкикот иниститути ҳамда республика «Саломатлик» институтларининг вилоят филиаллари, неврология, эндокринология ва урология марказлари фаолият кўрсатмокда. Бундан ташқари, вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза килиш буйича «Соғлом авлод» дастури асосида «Дельфин», «Виктор» ва бошка замонавий аппаратлар билан жиҳозланган. «Она ва бола» скрининг маркази ишлаб турибди, вилоятнинг кўркам манзарали зоналарида жойлашган санаторияларда, жумладан: «Чорток», «Гулшан», «Косонсой», Кўксарой ва вилоятнинг бошқа дам олиш масканларида аҳоли ўз саломатлигини тикламоқда.

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида олиб борилган аҳолини соғломлаштириш бўйича ижобий ишлари туфайли, жумладан, тиббий марказлар ва уларнинг жойларда бўлимларини ташкил бўлиши ҳамда бошқа кўплаб бу соҳада амалга оширилган ишлар натижасида маҳалла аҳолисининг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшгача ошди, ўлим кўрсаткичи 3,2 марта қисқарди.

Униб-ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний жиҳатдан соғлом ўстириш ва уларни тарбиялашга давлатимиз раҳномолиги туфайли алоҳида эътибор берилмоқда, жумладан: умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва КҲК нинг ҳар уч нафаридан бири турли секция ва тўгаракларда спорт билан мунтазам шуғулланмокда. Бундан ташқари, маҳалла худудида ёшларни бўш вақтларини спорт билан шуғулланишлари учун турли секциялар ва спорт майдонлари ташкил этилган. Давлат томонидан ёшларга қилинган бундай имтиёзлар замирида соғлом бола ва уни маънавий баркамолликка эришиши назарда тутилади.

Давлатимиз томонидан қилинган катта ғамхўрликларга қарамай, маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида касалланган ва ногиронликка чалинган оила фарзандлари ҳам учраб турмоқда.

Ўзбекистонда шаҳар ва туман худудлари маҳаллалардан(Маҳалла фуқаролар йиғини ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) ташкил топган, жумладан, Наманган шаҳрида 81 та Маҳалла фуқаролари йиғини бўлиб, 105504 та хонадон ҳамда 116905 та оила истиқомат қилади.

Бунда аҳоли сони 457114 кишини ташкил этади, шу жумладан вояга етмаганлар сони 187876(41,1 фоиз) нафарга тенг. 10-14 ёшгача ёшлар 53793(11,8) нафарни, шундан 613(0,13 фоиз) нафари ногиронларни ёки 10-30 ёшгача ёшлар 187501(34,4 фоиз) нафарни ташкил этиб, шундан 921(0,2 фоиз) нафари ногиронларни ташкил этади. Бу ногиронлар давлат томонидан назорат этилиб, уларга турли йўналишларда ғамхўрлик қилинади.

Наманган шаҳри доирасида аҳолини соғликларини сақлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш учун маҳалла худудида 13 та «Оила » поликлиникаси ташкил этилган. Кузатишлари асосида шу нарса маълум бўлдики, 8-Оила поликлиникасига қарашли худудда аҳоли сони 2305 та ни ташкил этади. Бу поликлиникага 1 ой давомида жаъми беъморлар қатнови сони 595 нафар бўлиб: шундан болалар(0-18ёшгача) 292 нафарни ва катталар 303 нафарни ташкил этган. Бу даврда профилактик кўрик улуши 347 нафарни, тиббий кўрикда болалар(0-18ёшгача) 106 нафарни, фертал ёшидаги аёллар(хомиладорлик даври) 20 нафарни, катта ёшдагилар 51 нафарни ва эмлаш ва соғломлаштиришда беъморлар 20 нафарни ташкил этди. Кунлик беъморлар қатнови жорий йилда ўртача 6205 тани ташкил қилди. Бу қилинган ишлар аҳолини келгусида соғликларини янада яхшилаш йўлида катта самара беради.

Кейинги кузатиш ва тадқиқот ишлари маҳалла худудидаги «Оила поликлиникаси» тасарруфидаги хаста бўлган беъморларни аниқ ҳисобини олиб бориш ва уларга муолижа олиб бориш ишларини қатъий рўйхатини тузиш ҳамда график асосдаги муолижани, назоратни муттасил олиб боришликни тақозо этади. Бундай ишларни амалга ошириш фақатгина замонавий компьютер технологиясини врач фаолиятига қўллаш орқалигина эришиш мумкин. Келтирилган асосларга кўра, врач фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштириш масаласи юзага келади.

Юзага келган тадқиқот ишини бажаришдан мақсад, маҳалла худудида яшовчи аҳолини, айниқса, ёш болалар ҳақидаги маълумотларни таҳлил этган ҳолда, уларни соғломлаштириш учун зарур бўлган врач фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ҳисобини олиб боришга ёрдам берувчи дастур таъминотини ишлаб чиқишдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилди:

— врач фаолиятининг тавсифи ва унга доир маълумотлар таҳлили;

— бугунги кунда "Оила поликлиника«сида замонавий компьютер технологиясидан фойдаланиш ҳолати;

— врач фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштириш талаблари;

— врач фаолиятини автоматлаштириш методикаси;

— врач фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштиришда фойдаланиладиган дастурий воситалар таҳлили;

— врач фаолиятини автоматлаштириш учун дастур таъминотни ишлаб чиқиш ва уни синовдан ўтказиш ишларидан иборат.

Ушбу масалани назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш лозимлиги, аҳолини фаровон ҳаётини таъминлашга асос бўладиган маълумотларни қайта ишловчи дастур тузиш ўта муҳимлиги асосий йўналишларда ҳам кўрсатилган[2].

Кузатувларда шу нарса маълум бўлдики, бу поликлиникаларда замонавий компьютердан фойдаланувчи врачлар, умумий курсларни ўтишларига қарамай, компьютерлардан талаб даражада фойдалана оляптилар деб бўлмайди, чунки улар ўз малакаси даражасида ҳужжат ишларини компьютерда бажараоляптилар холос.

Одатда, врач фаолиятида беъморни даволаш бўйича ҳужжатларни шакллантиришда, беъморни қабул қилишдан бошлаб, муолижа жараёни, касални келиб чиқиш тарихидан бошлаб турли давргача монанд муолижа турлари ва беъмор ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар тўплами алоҳида махсус ёки беъмор учун ажратилган тиббий кўрик дафтар ёки карталарда расмийлаштирилади ва сақланади, чунки бу ҳужжатлардаги ёзувлар беъмор ҳаётлиги даврида уни келгуси муолижасига асос бўлади. Бизнинг олиб бораётган тадқиқотимиз айнан шу ҳужжатлар асосидаги маълумотларни тартиблаштиришга ва тизимлаштиришга қаратилиб, уларнинг маълумотлар базасини(МБ) шакллантиришга ва уни компьютерда қайта ишлашга асосланади. Шу боис, врач фаолиятини автоматлаштиришда, ҳар кандай жиддий маълумотлар базасининг яратилиши унинг лойиҳасини тузишдан бошланади.

Маҳалла худудида истиқомат қилувчи беъморлар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ва уни компьютерда қайта ишлаш беъморларни муолижа этишда ҳам самара келтиради, чунки беъморлар ҳақидаги маълумотлар базаси, нафақат муолижа жараёни маълумотларини, балки беъморда касаллик келиб чиқиш тарихи ҳақидаги тўла маълумотларни ҳам батафсил баён этиш ва расмийлаштириш имконияти мавжуд(одатда врачлар беъмор касаллиги тарихи ҳақида камроқ ёзишади ва эътибор беришади), натижада бу маълумотлар даволаш жараёнида врач томонидан инобатга олиниб касални тезроқ тузалишига ҳам ёрдам беради.

Врач фаолиятини автоматлаштириш ишларини амалга оширишда, умумий маълумотлар ҳажми 1Г байтгача бўлганини инобатга олган ҳолда, ахборотларни қайта ишлаш орқали беъморлар саломатлиги ҳақида қарорлар қабул қилиш, иш юритиш ва хизмат кўрсатиш учун MS Access дастур воситасини қулай имкониятларидан фойдаландик[5].

Дастурни бош менюсини шакллантиришда врач фаолиятини кузатиб, унинг вазифаларига мос ҳолда менюлар сатрини қуйидагича белгиладик:

— кунлик беъморлар билан ишлаш;

— мунтазам даволанадиган беъморлар билан ишлаш;

— хомиладор аёллар билан ишлаш;

— 3-ёшгача бўлган болалар билан ишлаш;

— ногирон ва махсус рўйхатда турувчи беъморлар билан

ишлаш;

— чет элга бориб қайтганларни рўйхатга олиш;

— келин-куёвларни тиббий кўригини рўйхатга олиш каби

ишлардан иборат.

Дастурий таъминотни яратишда биз Microsoft Office Access ва унинг иловасидан кенг фойдаландик. «Таблица» обьектининг «конструктори» ёрдамида жадвал майдонлари ва унга мос майдон типлари шакллантирилиб, яратилган жадвални ичига маълумотлар киритилди, натижада қуйидагилар олинди(1-расмлар):

tjkprgr_1.png

1-расм. Кунлик беъморлар билан ишлаш менюсини кўриниши.

1-расмда келтирилган «Кунлик беъморлар билан ишлаш» менюсида қуйидаги маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида ҳар куни беъморларни кўриш ва расмийлаштириш кўзда тутилади ва уни қисқача — «Кунлик беъмор — КB» тарзида белгиладик, меню майдонларини қуйидагича номладик ва уларни шакллантирилди:

— КB Tartib raqami(беъмор тартиб рақами);

— КB Bemor FIO(беъмор фамилияси, исми, шарифи);

— KB Tug’ilgan yili(беъморни туғилган йили);

— KB Manzili(беъморни яшаш манзили);

— KB Kasallik varaqasi(беъморни касаллик варақасига доир маълумотлар);

— KB Kasallik sababi(беъморни касалини келиб чиқиш сабаби, тарихи);

— KB Tashxis(беъморга қўйилган ташхис ҳақидаги маълумотлар);

— KB Davolash uchun ruyxat(беъморни даволаш учун дори-дармон рўйхати);

— KB Qabul sanasi(беъморни врач томонидан қабул қилган санаси).

Юқоридаги келтирилган меню бандлари бўйича кунлик беъморга доир маълумотлар киритилади ва улар маълумотлар базасида сақланади. Худди шу йўсинда мунтазам ёки доимий врач фаолиятида даволанадиган беъморлар билан ишлаш бўйича маълумотлар модели ишлаб чиқилди ва улар қуйидагича шакллантирилди(2-расм):

tjkprgr_2.png

2-расм. Мунтазам даволанадиган беъморлар билан ишлаш

менюсини кўриниши.

2-расмда келтирилган «Мунтазам даволанадиган беъморлар билан ишлаш » менюсида врач фаолияти боғлиқ доимий(мунтазам) беъморларни кўриш ва расмийлаштириш қисқача — «Доимий беъмор — ДВ» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер экрани менюси майдонларида шакллантирилди:

— DB Tartib raqami(доимий беъмор тартиб рақами);

— DB Davolanuvchini FIO(фамилияси, исми, шарифи);

— DB Tug’ilgan yili(доимий беъморни туғилган йили);

— DB Manzili(беъморни яшаш манзили);

— DB Kasallik tarixi(доимий беъморни касаллик тарихи);

— DB Oxirgi davolangan sanasi(доимий беъморни охирги даволанган санаси);

— DB 1-kurs davolanish sanasi(доимий беъморни 1-курс даволаниш санаси);

— DB 1-kurs davolash ro’yxati(доимий беъморни 1-курс даволаш рўйхати);

— DB 2-kurs davolanish sanasi(доимий беъморни 2- курс даволаниш санаси);

— DB 2-kurs davolash ro’yxati(доимий беъморни 2-курс даволаш рўйхати);

— DB 3-kurs davolanish sanasi(доимий беъморни 3- курс даволаниш санаси);

— DB 3-kurs davolash ro’yxati(доимий беъморни 3-курс даволаш рўйхати);

— DB 4-kurs davolanish sanasi(доимий беъморни 4- курс даволаниш санаси);

— DB 4-kurs davolash ro’yxati(доимий беъморни 4-курс даволаш рўйхати);

— DB Yillik muolijalari sanasi(доимий беъморни йиллик муолижалари санаси).

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича доимий беъморга доир маълумотлар компьютерга киритилади ва маълумотлар базасида сақланади.

3-расмда келтирилган «Келин ва куёвлар билан ишлаш» менюсида қуйидаги маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида келин-куёвларни кўриш ва расмийлаштириш кўзда тутилади ва уни қисқача — «Келин ва куёвлар» — «КК» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер менюси майдонларида шакллантирилди:

tjkprgr_3.png

3-расм. Келин-куёвларни тиббий кўригини рўйхатга олиш менюсини кўриниши.

— КК Tartib raqami(Келин-куёвларни тиббий кўригини тартиб рақами);

— КК Kuyov FIO(Куёв фамилияси, исми, шарифи);

— КК Tug’ilgan yili(Куёвни туғилган йили);

— КК Manzili(Куёвни яшаш манзили);

— КК Tibbiy ko’rik xulosasi(Куёв ҳақида кўрик хулосаси);

— KK Qo’shimcha ma’lumotlar(Куёв ҳақида қўшимча маълумотлар);

— КК Kelin FIO(Келин фамилияси, исми, шарифи);

— КК Tug’ilgan yili(Келинни туғилган йили);

— КК Manzili(Келинни яшаш манзили);

— КК Tibbiy ko’rik xulosasi(Келин ҳақида кўрик хулосаси);

— KK Qo’shimcha ma’lumotlar(Келин ҳақида қўшимча маълумотлар).

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича Келин-куёвга доир маълумотлар киритилади ва маълумотлар базасида сақланади.

4-расмда келтирилган «3-ёшгача бўлган болалар билан ишлаш» менюсида қуйидаги маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида 3-ёшгача бўлган болаларни кўриш ва расмийлаштириш кўзда тутилади ва уни қисқача — «UB» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер менюси майдонларида шакллантирилди:

tjkprgr_4.png

4-расм. 3-ёшгача бўлган болалар билан ишлаш менюсини кўриниши.

— UB Tartib raqami(3-ёшгача бўлган болани тартиб рақами);

— UB FIO(Болани фамилияси, исми, шарифи);

— UB Tug’ilgan yili(Болани туғилган йили);

— UB Onasi FIO(Бола онасини фамилияси, исми, шарифи)

— UB Manzili(Болани яшаш манзили);

— UB Davlat tomonidan beriladigan dorilar(Болага давлат томонидан бериладиган дори-дармонлар ҳақидаги маълумотлар);

— UB Emlanganligi(Болани эмланганлиги ҳақидаги тушунтирув ёзма);

— UB Oxirgi ko’rik sanasi(Болани охирги кўрикдан ўтганлиги ва уни санаси);

— UB Bolaning bugun kun holati(Болани бугунги кундаги ҳолати ҳақида тушунтирув ёзма);

— UB Tug’ma nuqsoni(Болани текширув натижасида аниқланган туғма нуқсони ҳақидаги маълумот);

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича 3-ёшгача бўлган болаларга доир маълумотлар киритилади ва маълумотлар базасида сақланади.

5-расмда келтирилган «Ногирон ва махсус рўйхатда турувчилар билан ишлаш» менюсида қуйидаги маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида ногирон ва махсус рўйхатда турувчи фуқароларни кўриш ва расмийлаштириш кўзда тутилади ва уни қисқача — «NO» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер менюси майдонларида шакллантирилди:

tjkprgr_5.png

5-расм. Ногирон ва махсус рўйхатда турувчилар билан ишлаш менюсини кўриниши.

— NO Tartib raqami(ногирон ёки махсус рўйхатда турувчи болани тартиб рақами);

— NO FIO(Болани фамилияси, исми, шарифи);

— NO Tug’ilgan yili(Болани туғилган йили);

— NO Manzili(Болани яшаш манзили);

— NO Nogironlik guruhi(Болани ногиронлик гуруҳи);

— NO Tashxis(Болага қўйилган ташхис натижалари);

— NO Oxirgi ko’rik sanasi(Болани охирги кўрикдан ўтганлиги ва уни санаси);

— NO Davlat tomonidan beriladigan dorilar(Болага давлат томонидан бериладиган дори-дармонлар)

— NO Davolanish qaydlari(Болани даволаниши учун қайдлар);

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича ногирон ва махсус рўйхатда турувчи болаларга доир маълумотлар киритилади ва маълумотлар базасида сақланади.

6-расмда келтирилган «Чет элга бориб қайтганларни рўйхатга олиш» менюсида қуйидаги маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида чет элга бориб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларни расмийлаштириш кўзда тутилади, уни қисқача — «СВ» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер менюси майдонларида шакллантирилди:

tjkprgr_6.png

6-расм. Чет элга бориб қайтганларни рўйхатга олиш менюсини кўриниши.

— СВ Tartib raqami(Чет элга бориб қайтган фуқарони тартиб рақами);

— СВ FIO(Фуқарони фамилияси, исми, шарифи-отчество);

— СВ Tug’ilgan sanasi(Фуқарони туғилган санаси);

— СВ Manzili(Фуқарони яшаш манзили);

— СВ Qaysi davlatda bo’lgan(Фуқаро қайси давлатда бўлганлиги ҳақидаги қайд);

— СВ Chetdan qaysi sanada qaytgan(Чет давлатдан фуқаро қайси санада қайтган);

— СВ So’nggi ko’rik sanasi(Фуқарони охирги кўрикдан ўтган санаси);

— СВ Tashxis(Фуқарога қўйилган ташхис ва уни натижалари)

— СВ Qo’shimcha qaydlar(Фуқаро ҳақида қўшимча маълумотлар);

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича чет элга бориб қайтганлар фуқароларга доир маълумотлар киритилади ва уларни маълумотлар базасида сақланади.

7-расмда келтирилган «Хомиладор аёллар билан ишлаш» менюсида хомиладор аёлларга оид маълумотлар модели ишлаб чиқилди, яъни врач фаолиятида хомиладор аёлларни кўрикдан ўтказиш ва уларни расмийлаштириш кўзда тутилади, уни қисқача — «ХО» тарзида белгиладик, майдонларни қуйидагича номладик ва уларни компьютер менюси майдонларида шакллантирилди:

tjkprgr_7.png

7- расм. Хомиладор аёллар билан ишлаш менюсини кўриниши.

— ХО Tartib raqami(Хомиладор аёлни тартиб рақами);

— ХО FIO(Хомиладор аёлни фамилияси, исми, шарифи);

— ХО Tug’ilgan sanasi(Хомиладор аёлни туғилган йили);

— ХО Manzili(Хомиладор аёлни яшаш манзили);

— XO Xomilaning boshlаnish sanasi(Хомиладор аёлда хомиланинг бошланиш санаси)

— XO Xomila necha haftalik(Хомиладор аёлда хомила неча ҳафталик бўлгани)

— XO Oxirgi ko’rik sanasi(Хомиладор аёлни охирги кўрикдан ўтганлиги ва уни санаси);

— XO Davlat tomonidan beriladigan dorilar(Хомиладор аёлга давлат томонидан бериладиган дори-дармонлар ҳақидаги маълумотлар)

— XO hozirgi holati(Хомиладор аёлни бугунги кундаги ҳолати ҳақида тушунтирув ёзма);

— XO Davolanishga yo’llanma(Хомиладор аёлни даволанишга берилган йўлланма ҳақида).

— XO Taqribiy tug’riq vaqti(Хомиладор аёлни тақрибий туғриқ вақти ёки санаси).

Юқоридаги келтирилган бандлар бўйича хомиладор аёлларга доир маълумотлар киритилади ва уларни маълумотлар базасида сақланади.

Врач фаолиятига оид ҳужжатлар ўзига хос мураккаб тузилмага эга, чунки унинг таркибидаги бандлар ҳам кейинги тармоқланишга олиб келиши ҳисобига юқорида келтирилган менюларни ҳам кейинчалик врач фаолятига мос ҳолда янада кенгайтириш ва такомиллаштириш мумкин.

Оила поликлиникаси врачи томонидан киритилган бу маълумотлар асосида олинган ҳисобот натижалар таҳлил этилиб, беъморларни даволаш ва тиббий ёрдам беришда ижобий натижаларга эришилди. Кузатишлар асосида шу нарса маълум бўлдики: врач фаолияти самараси ошди, аввал кунига 12-14 нафар беъмор қабул қилинган бўлса, кейинги ҳолатда(врач фаолияти автоматлаштирилгандан кейин) беъморларни қабул қилиш сони 18-20 нафарга етди, яъни 1,5 мартага ортди. Чунки врач беъмор ҳақидаги маълумотларни компьютерга киритишда, ҳужжатлаштиришда маълум вақтни тежаб қолди, умум ҳисобда кутиб турган беъморларни кўпроқ қабул қилинишига эришди. Маълумотлар базасига киритилган беъморларни назорати ўз вақтида бўлиши, айниқса, ёш болаларга вақтида муолижа олиб боришликлар натижасида Лейкозга чалинган болалар ўлимини бир мунча пасайишига олиб келди ва бошқа йўналишларда ҳам сезиларли даражада ижобий ўзгаришларга эга бўлинди. Бу омилллар болалар, ёшлар ва катталарда саломатлик сифатини яхшилашга ва яшаш кўрсаткичларини ошишига олиб келди.

Врач фаолиятини автоматлаштириш, ўз навбатида врачни меҳнатга бўлган муносабатини кескин ўзгартиради, ишда изланиш ва инновацион ёндашишларга олиб келади. Врачни мутахассислик ва компьютер саводхонлигини оширади ва бошқалар.

Фойдаланувчиларни дастурдан муттасил фойдаланиб туришларини таъминлаш ва бу дастурни келажакда янада такомиллаштириш учун қуйидагиларни таклиф этилади:

— институт маъмурияти ва оила поликлиникаси ўртасида ҳамкорлик шартномасини тузиш ва бу шартномага мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳамда дастур имкониятларини кенгайтириб бориш;

— оила поликлиникаси врачларини дастурдан самарали фойдаланишлари учун қисқа курс асосида ўқитиш ва дастурдан фойдаланишни ўргатиш;

— врач фаолиятида бажариладиган ишлар кўлами кенгайишини ҳисобга олган ҳолда дастурни келажакда такомиллаштириш ва бошқа ишлар.

Дастурдан фойдаланишда алоҳида менюлар бўйича ҳисобот олиш имконияти мавжуд(8-расм).

tjkprgr_8.png

8-расм. Кунлик беъморлар ҳисоботини комьютер экранида кўриниши.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 62-модда).
  2. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Ахборотлаштириш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори(ПҚ-1652, 2011 йил 28-ноябр) «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора тадбирлари тўғрисида».
  4. С.Хошимов магистрант Г.Юлдашева, талаба Ш.Ҳамдамов Маҳалла ногирон ёшларини соғломлаштиришда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти. «Касб ҳунар таълими муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш муаммолари: тажриба ва истиқболлар» мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияси,22-23март, 2013й., НамМПИ.
  5. С.Хошимов, П.Каримов, М.Дадамирзаев Маҳалла фаолиятини бошқаришда ахборот — коммуникация технологияларидан фойдаланиш. ТАТУнинг илмий техника ва ахборот таҳлилий журнали, 2015, № 3 (33), 53-57 бетлар.
  6. С.Хошимов, талаба С.Адашова(НамМПИ). «Оила поликлиника» врачи фаолиятини компьютер технологияси асосида автоматлаштириш. НамДУ хабарлари илмий техника ва ахборот таҳлилий журнали, 2016, № 3 (33), 53-57 бетлар.