Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Глобаллашув шароитида маънавиятга таҳдид ва уни бартараф қилиш йўллари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Орипова Муниса Шамсиддиновна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №12 2016»  (декабрь)
Количество просмотров статьи: 3236
Показать PDF версию Глобаллашув шароитида маънавиятга таҳдид ва уни бартараф қилиш йўллари

Орипова Муниса Шамсиддиновна
Преподаватель кафедры «гуманитарных и экономических наук»
института повышения квалификации и
переподготовки работников народного образования
Сурхандарьинской области
E-mail: avazov.75@bk.ru

Аннотация: статья посвящена место и роли духовно-нравственного воспитания молодежи в эпохи глобализации: Различные идеологические угрозы и механизмы борьбы сними.

Ключевые слова: духовность, нравственность, глобализация, воспитания, образования.

Ёш авлодда нафақат ўз ҳаёти, оила аъзолари, Ватани ва миллати олдидаги, балки атроф-табиат, бутун курраи замин ва жами башарият олдидаги масъулият туйғусини шакллантириш бугунги кун таълим-тарбия тизимининг энг муҳим масаласи бўлиб турипти.

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов маънавиятга қарши турли хуружлар ҳақида гапирар экан, таъкидлаб ўтадики: «Бу ҳақда гапирганда, фақат битта миллат ёки халқ ҳақида фикр юритиш масалани ўта тор тушуниш бўлур эди. Яъни, бу ўринда сўз фақат бизнинг маънавиятимизга қарши қаратилган тажовузлар ҳақида, азалий фазилатларимиз, миллий қадриятларимизни ана шундай ҳужумлардан асраш хусусидагина бораётгани йўқ. Муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган ушбу муаммони кенг миқёсда, дунёнинг барча мамлакатлари ва халқлари ҳаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш мақсадга мувофиқдир». Масалага бундай кенг қамровли ёндошув кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Муаллифнинг ўзи ҳам эслаб ўтганидек, бизнинг улуғ аждодларимиз барчаси «ўз ижоди билан нафақат икки дарё оралиғидаги халқларни, балки бутун башарият фарзандларини доимо меҳр-оқибатли, дўст-биродар бўлиб яшашга» даъват этиб келганлар.

Инсоннинг қалби ва онгига жо бўлган миллий маънавий-ахлоқий негизлар уни бутун умри давомида ҳалол, пок, билимли, халқ хизматида бўлишга, Ватан равнақи ҳамда тараққиётига ҳисса қўшишга, ўзининг онгли ва эркин мушоҳада қилувчи шахс сифатида камол топишига муттасил равишда ундайди.

Узбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов доимо таъкидлаб келганидек: «...Фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятларимиз асосида, ўз фикру тафаккури ва замонавий билимга эга бўлган ватанпарвар этиб вояга етказиш — барчамизнинг оталик ва оналик бурчимиздир.» Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга ҳозирги замон талаблари даражасида билим ва тарбия бериш, уларни юксак маънавиятли, онги ҳарқандай салбий таъсирларга нисбатан бардошли қилиб вояга етказиш — бугунги кун таълим муассасаларининг асосий вазифасидир, чунки фақат ана шундай инсонларгина келажакда одил жамият пойдеворини ярата оладилар.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг «...Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсакгина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт камол топади» деган сўзлари айни шу маънони англатади. Бу эса ҳар биримизнинг фарзандларимиз, ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий камолоти, ғоявий чиниқишига, ҳар ҳил бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши муросасиз курашчи руҳида тарбиялашга масъулият билан ёндашишга ундайди. Айнан фарзандларнинг камолоти — эртанги кунда барчамизнинг тинч ҳаётимизни таъминлайди. Бунинг учун уларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларга ҳурлик, озодлик, демократик тамойилларга асосланган жамият барпо этиш, эркин фуқаролик жамият асослари ҳақида тушунча бериш барчамизнинг бурчимиздир. Турли миллатлар маънавиятининг ўзига хослиги камалакдаги турли ранглар товланишига монанд бўлиб, улар бир-бирини тўлдиради, бойитади, аммо инкор этмайди, бир сўз билан айтганда, маънавият элларни зидлаштирмайди, балки бирлаштиради.

Аслида умуминсоний қадриятларни бирор-бир алоҳида халқ яратмайди, бу қадриятларни ҳар бир халқ, ҳар бир элат ўз тарихий тажрибаси билан аста-секин шакллантириб боради ва ўзаро турлича муносабатлар жараёнида элатлар, миллатлар бир-бирини тушуниб, ўзаро маънавиятларидаги умумий жиҳатларни тадрижий англаб боради. Минг йиллар давомида ер юзидаги турли минтақаларда яшаган халқларнинг ўзаро сиёсий, маданий, ижтимоий алоқалари ҳозирдагидек яқин бўлган эмас. Асрлар мобайнида ер юзида турли маданий минтақалар шаклланган. Европа халқларининг умумминтақа маданияти, жануби-шарқий Осиё халқлари минтақа маданияти, Ҳиндистон яримороли ва унга қўшни ҳудудларда яратилган умумий маданият ва бошқа бир қатор минтақалар маданияти — буларнинг ҳар бири ўзгасидан фарқ қилувчи қатор диний эътиқод, фалсафий мактаблар, санъат ва адабиёт, урф-одат ва анъаналарнинг ўзига хос уйғун бир тизимларини вужудга келтирган-ки, аҳли башарнинг бундай бебаҳо мулкини, маънавий хазиналарини бефарқлик билан бир-бирига қориштириб юбориш мутлақо ижобий натижалар бермайди.

Бутун дунё халқлари бир-бирини тушуниб яшашга интилмоғи лозим. Душманлик, ғайр кўзи билан қараш эмас, меҳр башариятни бирлаштиради. Бу улуғ ҳақиқатни бизнинг аждодларимиз аллақачон англаб етганлар. Аммо ўзгани тушуниш учун, ўзгага меҳр кўзи билан боқиш учун, аввало, инсон ўзлигини англаб етмоғи керак. Ўзлигини англамаган зот ҳеч қачон ўзгани тушунмайди, уни холис қабул қилмайди. Асли миллий маънавиятимизга бугунги айрича эътибор ҳам ушбу ўзлигимизни англаб етишга бўлган кучли эҳтиёж натижасидир. Биз миллий урф-одатларимиз, маросимларимизга баҳо бермоқчи бўлсак, бутун инсоният манфаатлари нуқтаи назарини, алоҳида шахс эркинлиги, Ватан ва миллат манфаатларини, миллий қадриятларимиз мажмуини яхлит уйғунликда олиб қарамоғимиз талаб этилади. Агар шу уйғунликка моҳиятан мувофиқ бўлса, ёхуд лоақал унга зид бўлмаса, демак, мақбул, аммо инсонлараро зиддият туғдирса, нифоқ солса, ёки ўзга шахс эркини бўғса, Ватан ва миллат манфаатларига зид бўлса, демак, мақбул эмас. Аммо миллий маънавиятимизни қадрлашимиз, уни ривожлантиришга уринишимиз, кимлардир талқин қилмоқчи бўлаётганидек, ўзга халқлар маданиятини менсимаслик ёки миллий худбинликка берилишни англатмайди, балки узоқ йиллик қарамлик асоратидан қутулиб ўзлигимизга қайтиш, ўзлигимизни англаб етишга уринишни билдиради. «Чунки ҳар қайси миллат ёки халқнинг маънавияти унинг бугунги ҳаёти ва тақдирини, ўсиб келаётган фарзандларининг келажагини белгилашда шак-шубҳасиз ҳал қилувчи аҳамият касб этади».

Адабиётлар

  1. Каримов И.А. Узбекистон миллий истиклол, иктисодиет, сиесат, мафкура. :Т. «Узбекистон» 1996 й, Т-1
  2. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси — халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Тошкент: Ўзбекистон, 2000 йил, 34-35 бетлар
  3. Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч, -Т., «Маънавият», .2008.19-бет.
  4. Пўлатов Х. Мустақиллигимиз қадриятлари. «Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси». Т., «Ўзбекистон», 1993 йил, 67-бет.
  5. Мустақиллик: изоҳли илмий оммабоп луғат«. Т., «Шарқ». 1998 йил, 114-бет.