Евразийский
научный
журнал

Давлат таълим стандартлари асосида бошланғич таълимни ташкил этиш

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Маматова Гулнора Эргашевна, Мелиқулова Гулбахор Айматовна, Жумаева Матлуба Қурбоновна, Йўлдошева Ойқиз Саломовна
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №9 2018»  (сентябрь, 2018)
Количество просмотров статьи: 992
Показать PDF версию Давлат таълим стандартлари асосида бошланғич таълимни ташкил этиш

Маматова Гулнора Эргашевна
Денов тумани 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Мелиқулова Гулбахор Айматовна
Олтинсой 58-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Жумаева Матлуба Қурбоновна
Олтинсой тумани 52-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси,

Йўлдошева Ойқиз Саломовна
Сариосиё тумани 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Давлат таълим стандартлари асосида бошланғич таълимни ташкил этиш Мустақил давлатнинг таълим тизими тараққиёти ва такомиллашувига қулай шароит яратиш борасидаги энг муҳим қадамлардан бири «Таълим тўғрисида» ги қонун (1997) га алоҳида 7-модданинг киритилиши бўлди . Унда жахон тажрибасининг тегишли мезонлари мос келадиган давлат таълим стандартларини белгилаш зарурлиги таъкидланган.

Шу ўринда давлат таълим стандартларининг асосий мақсади ―хусусийлик барча ўқув муассасаларида бўлиши билан биргаликда уларда ДТСнинг бажарилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 3- модда таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий принциплари келтирилганига алоҳида эътибор бериш зарур. Булардан қуйидагилар давлат таълим стандартларини яратишда муҳим аҳамиятга эгадир:

• давлат таълим стандартлари доирисида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

• таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилгани ѐндашув;

Маълумки, ҳар қандай юксак маданиятли жамиятда таълим тизими фаолияти Конституция ва тегишли меъёрий хужжатлар, хусусан, "Таълим тўғрисида«ги қонун билан бошқарилади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Конституция ҳам, қонун ҳам «таълим жараёнида юзага келган фақат умумий принцип ва муносабатларни белгилайди холос». Қонуннинг бошқа қоидаларини амалга ошириш ва бунда ўқув-тарбия жараёни иштирокчилари манфаатини сақлаш учун алоҳида таълим стандартларини яратиш керак бўлади .

«Стандарт» тушунчаси чет тиллар луғатида (инглизча «стандарт») изохланиб, «норма», «намуна», «меъёр» тарзида талқин қилинади. Бинобарин, стандарт бу муайян объектга (бизнинг ишда таълим жараёнига) нисбатан комплекс нормалар, қоидалар, талаблар белгилайдиган меъёрий хужжат. «Стандартлаштириш» атамаси остида эса барча манфаатдор томонлар фойдасига ва улар иштирокида таълим соҳасидаги фаолиятни тартибга солиш мақсадида маълум нормалар, қоида ва меъёрларни эталон сифатида белгилаш ва қўллаш тушунилади.

Маълумки, таълим жараёнида мактаб, ўқувчи, ота-она, давлат ва умуман жамият манфаати тўқнаш келади. Шундай қилиб, давлат таълим стандарти ўз моҳиятига кўра барча иштирокчилари томонидан ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий-иқтисодий асослар ва жамиятда унинг тарихий тараққиётининг ҳозирги босқичида реал ва объектив мавжуд бўлган ушбу асосларни жорий этишга доир методологик мўлжаллар нуқтаи назаридан тушуниладиган таълим жараёнини тартибга солиш ва кутилаётган натижага эришиш қуроли бўлиб хизмат қилади.

Бошқача қилиб айтганда, таълим стандарти таълим олганликнинг давлат меъёри (ўлчови, эталони) сифатида қараладиган таълим жараёнинг асосий таркибий жиҳатларини ташкил этувчи мажмуа тушунилади. Бинобарин, стандартда қайд этилган таълим нормаси ўзида ижтимоий идеални акс эттиради, шунингдек таълим олувчининг реал шахсий имкониятларигина эмас, балки ана шу идеални эгаллашга доир таълим тизимининг ҳам имкониятларини ҳисобга олади.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида«ги қонуни (7- модда)га мувофиқ ҳозирги пайтда таълимни стандартлаштириш жараёнларига алоҳида эътибор берилмокда. Таълимни стандартлаштириш — бу бозор икдисодиётига ўтиш даврининг қонуний жараёнидир. Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш деб тушуниладиган стандартлаштириш ҳар бир фуқаронинг юқори сифатли маълумот олишга бўлган конституцион ҳуқуқини амалга ошириш ва шахснинг гармоник камол топиши учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадини кўзлайди.

Таъкидлаш лозимки, таълимни стандартлаштириш, яъни таълим жараёнини тартибга солиш ҳаракати илгари ҳам амалга оширилган. Бунга ўқув дастурлари ва режаларини тузиш, шунингдек таълимнинг муайян даражасини қарор топтириш орқали эришилган. Аммо «стандарт» атамаси илгари таълимга нисбатан қўлланилмаган, у яқин-яқиндангина ишлатила бошланган. Ўзбекистон Республикасида таълимнинг барча бўғинларида уни ташкил этишдаги янги кўринишларнинг юзага келишини назарда тутган "Таълим тўғрисида"ги қонун амал қилаётган хозирги шароитда таълим мазмунинигина эмас, балки таълим жараёнининг бошқа қисмларини ҳам стандартлаштириш эҳтиёжи кутилмоқда.Чунончи:

1. Таълим структураси.

2. Ўқув юкламасининг хажми ва ўқувчилар тайёргарлиги даражаси.

3. Билим, кўникма ва малакани эгаллашнинг оптимал усуллари.

4. Таълим натижаларини ўлчаш ва талқин қилишнинг шакл ва методлари.

5. Ўқитувчи кадрларнинг касб тайёргарлиги ва малака даражасига нисбатан ягона меъёрлар белгилаш.

6. Ўқув муассасаларини аккредитация ва аттестация қилиш.

7. Илмий-тадқиқотларни амалиётга жорий этиш.

Таълимнинг юқорида санаб ўтилган ва стандартлаштиришга жалб этиладиган асосий объектларининг далолат беришича, ДТС моҳиятан "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг муайян қисмини изохловчи асосий меъёрий хужжат ҳисобланади. "Ўз навбатида ДТС бошқа меъёрий хужжатларни, жумладан дарс режалари, ўқув дастурлари, ўқув муассасаларини аккредитация қилиш, кадрлар аттестациясини ўтказиш ҳақидаги Низомларни яратиш учун асос бўлади.

Айни пайтда юқорида таъкидлаб ўтилганидек ДТСнинг жорий этилиши ўқув жараёнини қатъий шаблонга буйсундириш керак деган маънони билдирмайди. Аксинча, стандартнинг "Таълим тўғрисида"ги қонунга сингдирилган ҳалқчиллик ғояси педагогик ижодкорликка, мажбурий асоси, яъни инвариант қисми атрофида турли таркиблар, функционал, вариатив дастурлар, таълимнинг ранг-баранг технологиялари, дарсликлар ва қўлланмаларини яратиш учун кенг имкониятлар яратади.

ДТС нинг жорий этилиши таълим жараёнини ташкил этишда, ягона вазифа таълим-тарбия ва ёш авлодни камол топтириш муаммосини ечишни таъминлаийдиган илғор педагогик технология ва оқилона ўқув воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда ижобий ўзгаришлар юзага келиши учун шароит яратади.

Ўқув режасининг умумий тузилиши эса шахснинг муҳим жиҳатлари, шаклланиш хусусиятларини акс эттиради ва таълимнинг фундаментал (умумий-илмий, умумий-маданий), технологик назарий ва амалий бўлиниши билан тавсифланади.

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Абдуллаева Қ, Сафарова Р ва бошқалар. ―Бошланғич таълим стандарти// Бошланғич таълим, 6-сон. -Т.: — 1998. — Б. 9-6.
  2. Абдураҳмонова.Н, Жумаев.М, Ўринбоева ― Бошланғич синфлар учун математикадан дидактик материаллар//. Ўқитувчилар учун методик қўлланма. —Т.: Истиқлол. 2004 йил,152 бет.
  3. Абдураҳмонова.Н, Ўринбоева.Л. ― Математика 2-синф ўқитувчилар учун методик қўлланма. Тошкент : ― Ўзбекистон НМИУ — 2012 йил.208 бет.
  4. Адизов Б.Р ―Бошланғич таълимни ижодий ташкил этиш. Дис.яси. Тошкент, 2003йил.
  5. Азизхўжаева Н.Н. ―Педагогик технология ва педагогик маҳорат. — Т.: ТДПУ, 2003йил.