Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Дарс жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Айсачев Абдулфотих
Рубрика: Педагогические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 3677
Показать PDF версию Дарс жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланишнинг баъзи жиҳатлари

А. Айсачев
Андижон машинасозлик институти ассистенти

Аннотация. Мақолада педагогик технологиялар асосида ўқув машғулотларини ўтказиш масалалари кўрсатиб ўтилган. Педагогик технология таълим жараёнида мўлжалланган ва кўзланган мақсадни ечишга қаратилгантиги ифодаланган.

Калит сўзлар: интерфаол, педагогик технология, модул, сниквейн, кластер, инсерт, технология, инновация.

Аннотация. В статье рассматривается проектирование учебного занятия на основе педагогической технологии. Педагогическая технология направлена на решение намеченной и намеченной цели учебного процесса.

Ключевые слова: интерактивные, педагогические технологии, модул, сниквейн, кластер, инсерт, технология, инновации.

Annotation. The article presents the projecting lesson on the basis of pedagogical technology. Pedagogical technology is aimed at solving the intended and intended goal of the educational process.

Keywords: interactive, pedagogical technologies, modules, snikveyn, cluster, insert, technology, innovation.

Педагогик технология таълим-тарбия жараёнига ўзига хос бўлган инновацион ёндашувдир. У педагогикада ижтимоий-муҳандислик тафаккурининг ифодаси, ўқитиш, тарбиялаш жараёнини маълум даражада стандартлаш демакдир. Жумладан, ўқитишнинг ваъзхонлик, оғзаки баён қилиш усулларидан воз кечиб, компьютерлар, таълимнинг техник воситалари ёрдамида ўқитиш, ўқувчи билиш фаолиятининг бошқарувчиси, ташкилотчиси, маслахатчиси, якуний натижага эришишга йўлловчиси — ўқитувчи, устоз раҳбарлигида талабаларнинг кўпроқ мустақил ишларини ташкил этиш ва энг муҳими ўқитувчининг деярли бир-хил якуний натижага эришиш имкониятининг мавжудлигидир. Айниқса, ўқитишга ягона давлат таълим стандартлари жорий этилган, жаҳоннинг етакчи давлатлари андозалари талабига жавоб бера оладиган мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги даврида кейинги ҳолат алоҳида аҳамият касб этади. Ўқув жараёнини педагогик технологиялар асосида ташкил этиш натижасида таълим мақсадлари белгиланади ёки лойиҳаланади, кутилаётган якуний натижа — ижобий сифат ўзгариши кафолатланади, ўқув жараёнининг такрорланувчи цикли яратилади, тезкор қайтувчи алоқа вужудга келади ёки ўқув мақсадлари, ўқув жараёнига керакли тузатишлар киритилиб борилаверади.

Республикамиз таълим-тарбия муассасаларида самарали инновацион педагогик технологияларни қўллаш ўқув-тарбиявий жараёнларннинг янада такомиллашувига, таълим сифатини жаҳон андозаларига етказишга, кадрларни ягона Давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда тайёрлашга олиб келади. Келгусида педагогик технология назарий ва амалий жиҳатдан янада бойиб боради. Ўзбек халқ педагогикасининг миллий хусусиятлари, Миллий истиқлол мафкураси ғояларига монанд технологиянинг мустаҳкам асослари яратилади.

Педагогик технология — бу ўқитувчининг ўқитиш воситалари ёрдамида талабаларга муайян шароитда янгича таъсир кўрсатиш жараёнидир. Ўқув машғулотларини лойиҳалаштириш муаммосини педагогик технология асосида олиб бориш ва ҳал этиш давр талабидир. Янги педагогик технологияда олий ўқув юртларида анъанавий равишда жорий этилаётган ўқитиш тизимини илмий асосланган равишда амалга ошириш талаб этилади. Тажриба жараёнида талабаларда шаклланадиган билим, кўникма, ижодий фаолият объектив борлиққа муносабатлар педагогик жараён махсули ҳисобланади. [1]

Педагогик технология усулининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда таълимнинг режалаштирилган мақсадга етишга кафолатлайдиган ўқув билиш жараёни лойихалаштирилади. Мақсадни кўзлаш жорий натижаларни текшириб бориш, ўқув маълумотни бўлакларга ажратиш — ўқув жараёнини ташкил этишнинг бу белгилари, қайта ишлаб чиқиладиган таълимга хос хусусиятлардир.

Ўқув машғулотларини лойихалаштиришда таълимнинг асосий қисмлари таьлим мақсадларини умумий белгилаш, умумий мақсадни ойдинлаштириб, ўқув максадларига айлантириш, ўқув амаллари мажмуи, таълим натижасини баҳолаш кабиларга алоҳида эътибор бериш зарур. Чунки бунда талабанинг ўқув машғулотларини ўрганиши, эсда сақлаб қолиши, тушуниб етиши, ўзлаштириши, исбот эта билиши, таҳлил этиши, қиёслаши, хулоса чиқариши, ҳаётга татбиқ эта билиши, боғлаши ўзаро ахборотни ижодий қайта ишлай олиши, янги билимларни эгаллаши каби хусусиятлар камол топади. Улар ўқув жараёнини такрорлаш шаклига эга бўлгани учун модул характерини касб этади. Ўқув жараёни тузулишида таълимнинг умумий мақсад ва мазмуни, ўқув мақсадлари, ўқиш — ўқитиш, баҳолаш кабиларга алоҳида аҳамият берилади. Бунинг учун етакчи методист педагоглар гуруҳи педагогик технология тамойили асосида методик материалларни ишлаб чиқкади. Бундай материаллар мавжуд бўлса, ўқитувчининг вазифаси асосан ташкилий ишлар ва маслахатлар беришдан иборат бўлади.

Педагогика фанлари доктори, профессор М.Очиловнинг кўрсатишича, педагогик технология усулида ўқув машғулотларини лойиҳалашнинг умумий тузилмаси қуйидагича: мавзунинг номи ахборот манбалари, жиҳозлар, дарслик, ўқув қўлланмаси, ўқитувчи, аудио-визуал воситалари, компьютерга киритилган ўқув материаллари, замонавий автоматлаштирилган компьютер тизимлари, мультимедия кабилар.

Ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришда таълим мақсадларини ойдинлаштириш мухим. Таълим максадининг аник ифодаланиши, укитиш давомида ўқувчи билимни қанчалик ўзлаштирганидан хабардорлик, талабининг характерига асосланиб ўқитиш педагогик технологиянинг муҳим, жиҳатларидир.

Ўқитувчи ўз олдига, одатда, талаба ўқув материалининг мазмунини тушуниши, ўзлаштириб олиши ва амалда қўллай олишга ва ўргатиш мақсадини қўяди ва амалиётда ўқув тарбия жараёнини амалга ошириш ва олиб боришнинг кўплаб вариантлари мавжуд. Ҳар бир муаллиф ҳамда амалиётчи педагогик жараёнга ўзининг индивидуал улушини қўшади.

Ўқув-тарбия жараёнининг ривожланиши муносабати билан таълим жараёнини лойиҳалаштиришда ҳамкорлик педагогикаси, ўйин технологиялари, муаммоли таълим, дастурлаштирилган таълим, гурухли технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Список литературы

  1. М.Камолдинов, Б.Вахобжонов. Инновацион педагогик. Технологик асослари Тошкент. "TALQIN".2010