Евразийский
научный
журнал
Заявка на публикацию

Срочная публикация научной статьи

+7 995 770 98 40
+7 995 202 54 42
info@journalpro.ru

Буюк мутафаккирларнинг фуқаролик жамияти вужудга келиши ва ривожланиши ҳақидаги қарашлари

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Эргашев Озодбек Шавкатович
Рубрика: Исторические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №6 2018»  (июнь, 2018)
Количество просмотров статьи: 3040
Показать PDF версию Буюк мутафаккирларнинг фуқаролик жамияти вужудга келиши ва ривожланиши ҳақидаги қарашлари

Эргашев Озодбек
Андижон машинасозлик институти
“Ижтимоий фанлар” кафедраси ассистенти

Аннотация. Ушбу мақолада фуқаролик жамияти тушунчаси ва буюк мутафаккирларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланиши ҳақидаги қарашлари акс этган. Шу билан бирга фуқаролик жамияти тушунчасига таърифларнинг турли-туманлиги фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг мураккаб кўп қиррали жараён эканлиги кўрсатилган.

Калит сўзлар: жамият, мифология, давлат, дин, ҳуқуқ, аҳлоқ, фуқаролик жамияти, оила, шахс эркинлиги

Аннотация. В этой статье описывается концепция гражданского общества и взгляды великих мыслителей на формирование и развитие гражданского общества. В то же время определение гражданского общества определяется как сложный многомерный процесс становления и развития гражданского общества.

Ключевые слова: общество, мифология, государство, религия, право, мораль, гражданское общество, семья, личная свобода

Annotation. This article shows the concept of civil society and the views of great thinkers on the formation and development of civil society. At the same time, the definition of civil society is defined as a complex multidimensional process of the formation and development of civil society.

Keywords: society, mythology, state, religion, law, morality, civil society, family, personal freedom,

Жамият ривожланишининг илк босқичида дунёнинг тушунишнинг асосий усули мифология эди. Унда инсоннинг ўзини ва ўзи қуршаган дунёни тушунишга бўлган эҳтиёжи фантастик шаклда ўз ифодасини топган эди.

Одамлар (жамият)нинг келиб чиқиши ҳақидаги қадимги мифларда иккита ғоя: яралиш ғояси (дунё муайян ғайритабиий мавжудот томони­дан яратилган) ва ривожланиш ғояси (дунё қандайдир шаклсиз ҳолатдан аста-секин ривожланган) қайд этилган. Шу сабабли жамият ҳақи­даги илк қарашлар ҳам мифологик дунёқараш асосида ривожланган. Ушбу қарашлар орасида одамларнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсоналарни қайд этиш керак. Бунга Рамаяна ҳақидаги хинд достони мисол бўлади. Ҳинд "Ведалари«да одамлар ташкилотининг дастлабки шакли — табиий ва қондошлик-уруғдошлик алоқалари асосида вужудга келган жамоанинг шаклланиши ёритилади. Илк ижтимоий (ишлаб чиқариш, оила-рўзғор ва маънавий-мафкуравий) функциялар йиғиндисини ўзида мужассамлаштирган жамоа жамиятнинг дастлабки шакли тарзида на­моён бўлади.

Хитой фалсафаси даҳолари, айниқса, Конфуций (мил. ав. 551-479 йиллар) инсон, оила ва давлат муносабатлари фалсафасини ишлаб чиқди. Унда давлатни бошқариш оилани бошқаришга ўхшаш деб қаралди ва оила-уруғдошлик тушунчаларида тавсифланди (подшо — «халк отаси», давлат — «ягона оила»). Ижтимоий муносабатларнинг шунга ўхшаш манзарасини зардуштийлик таълимотида ҳам кузатиш мумкин. Ушбу таълимотга кўра, одамларнинг ўзаро муносабатлари икки асос — яҳшилик ва ёмонлик ўртасидаги кураш атрофида шаклланади. Аммо инсон, одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар ҳақидаги билимлар ва қарашларнинг ривожланиш тарихида энг ёрқин ва мазмунли саҳифани Қадимги Юнонистон фалсафаси қолдирди. Ушбу саҳифада Платон ва Аристотелнинг фалсафий қарашлари алоҳида ўрин эгаллайди. [1]

Платон (мил. ав. 427-347 йиллар) сиёсий фалсафанинг ривожланишидан бир неча асрга ўзиб кетган ва унинг асосий муаммоларини таърифлаб берган қадимнинг илк мутафаккирларидан бири ҳисобланади. У давлатнинг келиб чиқиши ва моҳияти, унинг асослари ва уни ҳаракатлантирувчи кучлар ҳақидаги фалсафий масалани биринчилардан бўлиб илгари суради ва ўзига хос тарзда ҳал қилади. «Давлат» ва «жамият» тушунчалари ўртасида жиддий фарқ кўрмаган Платон давлатнинг (бинобарин, жамиятнинг ҳам — муалпифлар) шаклланиш жараёнини вужудга келган иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ тарихий зарурият деб тавсифлайди. «Биз ҳар биримиз ўз эхтиёжларимизни қондира олмаган ва кўп нарсаларга мухтож бўлган ҳолда давлат вужудга келади», дейди Платон. Шу сабабли "ҳар бир одам ўзининг муайян эҳтиёжларини қондириш учун дам у, дам бу одамни жалб этади. Кўп нарсаларга мухтож бўлган кўпчилик баҳамжиҳат яшаш ва бир-бирига ёрдам бериш учун бир ерга тўпланади: ушбу манзилгоҳ бизда давлат деб аталади". [2] Бундай манзилгох, Платоннинг фикрича, аҳолини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш ва мамлакат ичида тартибни сақлаш имконини беради.

Кадимнинг яна бир буюк мутафаккири — Аристотель Платоннинг давлат ҳақидаги ғояларини ривожлантирар экан, у ҳам давлат ва жамият ўртасида фарқ ўтказмайди, давлат деганда асосий ўзагини оила ва қишлоқ ташкил этадиган одамлар ўртасидаги алоқалар негизини тушунади. Бир неча қишлокдан ташкил топган жамият одамлар эҳтиёжини қондириш учун, яъни тарихий зарурият туфайли вужудга келган тугал давлатдир, деб қайд этади Аристотель. "Бинобарин, — деб давом этади у ҳар қандай давлат (жамият — муаллифлар), илк алоқалар сингари, табиий тарзда вужудга келади". [3]

XVIII аср — XIX аср бошида инглиз файласуфи ва иқтисодчиси А.Смит ва буюк немис файласуфи Г.Гегель жамият ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги янги теран ва муҳим ғояларни илгари сурдилар.

А. Смит меҳнат жамияти назариясини ишлаб чиқди. Унга кўра, одамлар ўртасида шундай ижтимоий алоқалар ўрнатиладики, ҳар ким ўзи учун ишлаш жараёнида бошқалар учун ҳам ишлайди ва аксинча, бошқалар учун ишлаш жараёнида ўзи учун ҳам ишлайди. Ушбу назарияда жамият тузилиши янги талқинининг шакл-шамойиллари кўзга ташланади. Унда инсоннинг иқтисодий ҳуқуқлари биринчи марта ижтимоий меҳнат таксимоти асосида таърифланади.

Аммо жамият, унинг вужудга келиши ва ривожланиш йўллари ҳақидаги энг теран ғояни Г.Гегель илгари сурди. У жамият давлатга қараганда кенгроқ тушунча деган фикрни биринчи бўлиб назарий жиҳатдан асослаб берди, жамият ҳаётининг давлат томонидан бевосита тартибга солинмайдиган жабҳаларини белгилади, фуқаролик жамияти инсон борлиғининг энг оқилона ва мақсадга мувофиқ тузилмаси деган масалани кўтарди.

Фуқаролик жамиятини, энг аввало, одамлар моддий, иқтисодий ҳаёти ва фаолияти соҳаси деб таърифлаб, Гегель уни умумий боғлиқлик тизими деб тавсифлайди, унда бир кишининг тирикчилиги, фаровонлиги ва ҳуқуқлари барчанинг тирикчилиги, фаровонлиги ва ҳуқуқлари билан чамбарчас боғлиқ, уларга асосланади ва шундагина ҳақиқий ва таъминланган бўлади, деб қайд этади. "Фуқаролик жамиятида ҳар ким ўзи учун — мақсад, қолганлар унинг учун хеч ким эмас. Аммо бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда у ўз мақсадларига тўлиқ эриша олмайди«. [4]

Инсонпарварлик руҳи билан суғорилган фалсафий тафаккурнинг энг яҳши анъаналарини давом эттириб, Гегель фуқаролик жамияти назариясига инсоннинг эркинлиги ғоясини асос қилиб олди ва унга эришиш усулларини ёритиб берди.

Список литературы

  1. И.Саифназаров, Б.Қосимов, А.Мухторов, Г.Никитченко. «Фаннинг фалсафий масалалари» Т.:2007
  2. Мыслители Греции. От мифа к логике. — Москва — Харьков. 1999. С.142.
  3. Мыслители Греции. От мифа к логике. — Москва — Харьков. 1999. С.443.
  4. Гегель Г.Ф. Философия права. — М., 1990. с.228.