Евразийский
научный
журнал

Бошқарув самарадорлигини оширишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш

Поделитесь статьей с друзьями:
Автор(ы): Юлчиев Эркин Юсупович, Саидова Мавлюда Жумабаевна
Рубрика: Экономические науки
Журнал: «Евразийский Научный Журнал №2 2019»  (февраль, 2019)
Количество просмотров статьи: 596
Показать PDF версию Бошқарув самарадорлигини оширишда хорижий тажрибалардан фойдаланиш

Юлчиев Э. Ю.
Саидова М.Ж.

Андижон машинасозлик институти

Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболга мўлжалланган асосий вазифа ва устувор йўналишлари аввало бу соҳанинг юқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун эса мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттиришга қаратилган.

Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси бошқа корхонадан ўзининг ишлаб чиқариш ва ташкилий маданияти билан ажралиб туради. Корхоналарнинг маданияти уларнинг ривожланиш босқичлари билан бевосита боғлиқ бўлади. Корхоналар ўзининг ишлаб чиқариш маданиятини шакллантиришда хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳозирги кундаги муҳим аҳамият касб этади.

Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги — мураккаб категориядир. Унда ишлаб чиқариш натижаларига ҳамда, ҳаражатларига таъсир кўрсатувчи омиллар мужассамлангандир. Фан ва техниканинг шиддатли ривожланаётган ҳозирги шароитида замонавий ишлаб чиқариш воситаларини амалиётга киритиш иқтисодий самара билан бир қаторда оғир жисмоний меҳнатни машиналар меҳнати билан алмаштириш, ишлаб чиқаришда шикастланиш ва касб касалликларини бартараф этиш, фондлар ва энергия билан таъминланиш даражасини ошириш, юқори малака талаб киладиган ва манфаатдорликни оширадиган жозибали касбларга талабни пайдо килиш, ҳамда мавжуд касбларга ёшларда рағбат ўйғотиш ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиши лозим.

Ҳозирги кунда корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш ва иш сифатини яхшилашда янги-янги усуллар тадбиқ қилинмоқда. Япония олим ва менежерлари томондан таклиф қилинган «6 S» тамойиллари ҳам шундай тадбирлари сарасига киради. Бизнинг мамлакатимиздаги кўплаб қўшма корхоналардаги ҳар бир бўлимда ходимлар «6 S» тамойилларига таяниб иш олиб боришни йўлга қўйишлари замон талаби ҳисобланади. «6 S» тамойили олтида «S» ҳарфи билан бошланувчи японча сўзлардан олинган: SEIRI, SEITON, SEISO, SEIKETSU, SHITSUKE, SAVING.

«6 S» тамойилларининг асл моҳияти ва маъноси нимада? Ушбу тамойиллар ишчи ва мутахассисларнинг иш жойларини ва меҳнатини ҳамда у ердаги интизомга қаратилган бўлиб, улар қуйидагилардир:

1-S SEIRI Уюшқоқлик — керакли ва кераксизларни аниқ ажратиб олиш ҳамда омборга топшириш ва кейинчалик ташлаб юбориш. Ушбу тамойилнинг асосий талаби кераксиз предметларни кўпайтирмаслик.

2-S SEITON — Орасталик — предметларни шундай тартибда жойлаштириш керакки, у ишнинг самарадорлиги, сифати ва ҳавфсизлик талабларига жавоб беришини англатади. Масалан, предметларни ерда, йўлакларда ёки тушиб кетиши мумкин бўлган жойларга қўймаслик. Ушбу тамойил ишнинг жорий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш билан ҳар бир нарсани сақлаш жойини ва уни ҳаракатланишнинг қулай маршрутини белгилаш ва сабабларини аниқлаш мақсадини кўзда тутади.

3-S SEISOПокизалик, қулай иш муҳитини яратиш мақсадига эга. Бу аввалом бор, чанг ва кирларнинг манбаларини бартараф этиш ва «Покизалик, ифлос қилмайдиган жойда» қоидаларини бажариш ҳисобига эришилади. Агар чанг, кир, ишлаб чиқариш чиқиндиларини пайдо бўлиши билан тизимли равишда куришлмас экан, булар брак, йўқотишлар ва бошқа кўнгилсизларни чақириб келадилар.

4-S — SEIKETSU — Стандартлаштириш, бу юқоридаги учта тамойилни ишнинг барча элементларини стандартлаштиришни ўз ичига олган ва ҳар бир ҳаракатни мукаммалликка етказувчи, кўрсаткичлар, ёрлиқлар ва ишлаб чиқаришдаги шундай ҳолат кўрсатмаларининг тизими ёрдамида қўллаб қувватлашнинг чора — тадбирлар мажмуаси бўлиб меъёрдан четга чиқишлар бир қарашдаёқ кўзга ташланишига эришила.

5-S SHITSUKE — Интизом, бу ҳолатда, корхона ишчи — ходимларининг барчалари томонидан истисносиз, ўрнатилган хатти — ҳаракат қоидалари ва мулоқот меъёларига риоя қилишлари қараганда кенгроқ маънода талқин қилинади. Бу ерда, ҳам дўстона ўзаро ёрдам муҳитини, инсонлар ўртасида ҳайрихохлик рухини яратиш, ҳар бир ишчи — ходимда ўз қобилиятларини доимий равишда ривожлантириш кайфиятини шакллантириш, ҳам кундалик иш давомида уларни тўла намоён этишларини назарда тутади.

6-S SAVING — Тежамкорлик, имконият даражасидан келиб чиқиб, харажатларни (меҳнат, ёқилғи — энергетик, моддий, молиявий ва х.к.) камайтиришни кўзда тутади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, корхоналар ўз фаолиятини ягона, яхлит оила бўлиб иш ташкил қилиши, маҳсулот сифатини яхшилаш, асосий эътиборни истеъмолчилар талабини қондиришга қаратиши ҳамда ишчи-ходимлар хавфсизлиги олдинги ўринларга қўйиш талаб қилинади. Япония олим ва менежерлари томондан таклиф қилинган «6 S» тамойиллари ўрганиш ва унинг фойдали томонларини корхоналарга тадбиқ этиш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархни камайтириш, экспорт ва импорт операциялари сальдоларини яхшилаш имконини беради.

Список использованной литературы:

  1. Н. П. Иващенко. Экономика инноваций: Учебное пособие. — М.: Экономический факультет МГУ имени М.В. Ломоносова, 2016 г.
  2. М. Мескон, М.Альберт, Ф.Хедоури «Основы менеджмента» Москва «Дело» 2003г. 621 стр.
  3. Э. Қўлдашев, У. Собиров. «Замонавий менежмент тараққиёт омилидир». АндМИИ мақолалар тўплами, 2011 й.